Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси


Капитални сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган тузатишлар



Download 407,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/24
Sana22.02.2022
Hajmi407,3 Kb.
#113857
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси

Капитални сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган тузатишлар
4.36 
Активлар ва мажбуриятларнинг қайта баҳоланиши ёки қайта ҳисобланиши капиталнинг ўсиши ёки 
камайишига олиб келади. Бундай кўпайиш ёки камайиш даромадлар ва харажатлар таърифига мос 
келса ҳам, улар капитални сақлаб туриш билан боғлиқ маълум концепцияларига мувофиқ фойда ва 
зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритилмайди. Бунинг ўрнига ушбу моддалар капиталга капитални 
сақлаб туришга доир тузатишлар ёки қайта баҳолаш бўйича резервлар сифатида қиритилади. 
Капитални сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган концепциялар мазкур Концептуал асоснинг 4.57–4.65 
бандларида ёритилган. 
Молиявий ҳисоботнинг элементларини тан олиш
4.37 
Тан олиш – бу элемент таърифига ҳамда 4.38 бандда белгиланган тан олиш мезонларига жавоб 
берадиган моддани бухгалтерия баланси ёки фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритиш 
жараёнидир. Бу эса, моддани сўзлар билан ва миқдорда тавсифланиши ва суммасини бухгалтерия 
баланси ёки фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг жами суммаларга киритилишини қамраб 
олади. Тан олиш мезонларига жавоб берадиган моддалар бухгалтерия баланси ёки фойда ва зарарлар 
тўғрисидаги ҳисоботда тан олиниши керак. Бундай моддалар тан олинмаслигини, қўлланилган ҳисоб 
сиёсатини очиб бериш ёки изоҳлар ва тушунтиришлар бериш билан тўлдириб бўлмайди. 
4.38 
Элемент таърифига тўғри келадиган модда қуйидаги шартлар бажарилганда тан олиниши керак:
(a) 
модда билан боғлиқ бўлган ҳар қандай келгуси иқтисодий наф тадбиркорлик субъектига 
келиб тушиши ёки ундан чиқиб кетиши эҳтимоли бўлса; ва 
(б) 
модда ишончли баҳоланиши мумкин бўлган таннарх ёки қийматга эга бўлса.
4
4.39 
Модда ушбу мезонларга жавоб бериши ва шунинг учун молиявий ҳисоботларда тан олиниши 
мумкинлигини баҳолашда 3 Боб “Фойдали молиявий ахборотнинг сифат хусусиятлари”да кўриб 
чиқилган муҳимлик жиҳатларига эътиборни қаратиш зарур. Элементлар ўртасидаги ўзаро алоқа 
маълум элементнинг, масалан, активнинг таърифи ва тан олиш мезонларига жавоб берадиган модда 
ўз-ўзидан бошқа элемент, масалан, даромад ёки мажбуриятни тан олиш талаб этилишини англатади. 

Download 407,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish