Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси



Download 407,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/24
Sana22.02.2022
Hajmi407,3 Kb.
#113857
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси

Даромадлар
4.29 
Даромад тушунчаси одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад ва бошқа даромадни ўз ичига олади. 
Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад тадбиркорлик субъектининг одатдаги фаолияти 
доирасида юзага келади ва турлича номланади, шу жумладан сотишдан тушум, йиғимлар, фоизлар, 
дивидендлар, роялти ва ижара ҳақи. 
4.30 
Бошқа даромадлар даромад таърифига тўғри келадиган ва тадбиркорлик субъектининг одатдаги 
фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган ёки бўлмаган бошқа моддаларни ифодалайди. 
Бошқа даромадлар иқтисодий наф ўсишини ифодалайди, ва, шу тарзда, одатдаги фаолиятдан 
олинадиган даромаддан моҳияти бўйича фарқ қилмайди. Шунинг учун, бошқа даромадлар мазкур 
Концептуал асосда алоҳида элемент сифатида келтирилмайди. 
4.31 
Бошқа даромадлар, масалан, узоқ муддатли активларнинг чиқиб кетишидан ҳосил бўладиган 
фойдани ўз ичига олади. Даромад тушунчаси ўзлаштирилмаган бошқа даромадни ҳам ўз ичига 
олади; масалан, бозорда сотиладиган қимматбаҳо қоғозларни қайта баҳолашдан ёки узоқ муддатли 
активлар баланс қийматининг ошиши натижасида ҳосил бўладиган даромадларни. Бошқа 
даромадлар фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда тан олинганида, улар одатда алоҳида 
кўрсатилади, чунки улар тўғрисида хабардор бўлиш иқтисодий қарорларни қабул қилиш мақсадида 
фойдалидир. Бошқа даромадлар кўпинча улар билан боғлиқ бўлган харажатлар чегириб ташланган 
ҳолда кўрсатилади. 
4.32 
Активларнинг ҳар хил турлари даромад ёрдамида олиниши ёки кўпайиши мумкин; мисол сифатида 
етказиб берилган маҳсулотлар ва хизматлар эвазига олинган пул маблағлари, дебиторлик қарзлари, 
маҳсулотлар ва хизматларни келтириш мумкин. Даромад, шунингдек, мажбуриятлар бўйича 
ҳисоблашиш натижасида ҳам пайдо бўлади. Масалан, тадбиркорлик субъекти сўндирилмаган 
кредитни тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш мақсадида кредиторга маҳсулот бериши ва 
хизматларни кўрсатиши мумкин. 
Харажатлар
4.33 
Харажатлар тушунчаси зарарларни ва тадбиркорлик субъектининг одатдаги фаолияти доирасида 
пайдо бўладиган харажатларни ўз ичига олади. Тадбиркорлик субъектининг одатдаги фаолияти 
доирасида пайдо бўладиган харажатлар, масалан, сотилган маҳсулот таннархи, иш ҳақи ва 
эскиришни қамраб олади. Улар одатда пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари, товар-моддий 
захиралар, асосий воситалар каби активларнинг чиқиб кетиши ёки камайиши шаклини олади. 
4.34 
Зарарлар харажатлар таърифига тўғри келадиган ва тадбиркорлик субъектининг одатдаги фаолияти 
доирасида юзага келиши мумкин бўлган ёки бўлмаган бошқа моддаларни ифодалайди. Зарарлар 
иктисодий фойданинг пасайишини ифодалаб, ўз моҳияти бўйича бошқа харажатлардан фарқ 
қилмайди. Шунинг учун, улар мазкур Концептуал асосда алоҳида элемент сифатида 
келтирилмайди. 


Концепутал асос 
24 
©
МҲХС Фонди 
4.35 
Зарарлар, масалан, ёнғин ва тошқинлар каби табиий офатлар натижасида, шунингдек узоқ муддатли 
активларнинг чиқиб кетиши натижасида пайдо бўладиган зарарларни ўз ичига олади. Харажатлар 
таърифи ўзлаштирилмаган зарарларни ҳам, масалан, чет эл валютасини айрибошлаш курси 
ошишининг тадбиркорлик субъектининг ушбу валютада ифодаланган қарзларига таъсирини қамраб 
олади. Зарарлар фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда тан олинганида, улар одатда алоҳида 
кўрсатилади, чунки улар тўғрисида хабардор бўлиш иқтисодий қарорларни қабул қилиш мақсадида 
фойдалидир. Зарарлар кўпинча улар билан боғлиқ бўлган даромадлар чегириб ташланган ҳолда 
кўрсатилади. 

Download 407,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish