Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси



Download 407,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/24
Sana22.02.2022
Hajmi407,3 Kb.
#113857
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси

Активлар
4.8 
Активда мужассамланган келгуси иқтисодий наф – бу тадбиркорлик субъектига пул маблағлари ва 
улар эквивалентларининг келиб тушишини бевосита ёки билвосита юзага келтирадиган 
имкониятдир. Бу имконият тадбиркорлик субъекти операцион фаолиятининг бир қисми бўлган, 
ишлаб чиқариш бўлиши мумкин. У шунингдек, пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларига 
айлантирила олишлилиги ёки пул чиқимларини камайтириш қобилияти шаклини олиши мумкин, 
масалан муқобил ишлаб чиқариш жараёни ишлаб чиқариш харажатларини камайишига олиб келади. 
4.9 
Тадбиркорлик субъекти одатда ўз активларидан харидорлар эҳтиёжлари ва хоҳишларини қондира 
оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки хизматларни кўрсатиш мақсадида фойдаланади; бу 
маҳсулотлар ёки хизматлар мазкур эҳтиёжлар ёки хоҳишларни қондира олгани учун харидорлар 
уларга тўлаш ва шу тариқа тадбиркорлик субъектининг пул оқимларига ҳиссаларини қўшишга тайёр 
бўлади. Пул маблағлари бошқа ресурслардан устун туриши туфайли тадбиркорлик субъектига 
хизмат қилади. 
4.10 
Активда мужассамланган келгуси иқтисодий наф тадбиркорлик субъектига турли йўллар билан 
келиб тушиши мумкин. Масалан, актив:
(a) 
алоҳида ёки бошқа активлар билан биргаликда тадбиркорлик субъекти томонидан 
сотиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ёки хизматларни кўрсатишда ишлатилиши 
мумкин; 
(б) 
бошқа активларга алмаштирилиши мумкин; 
(в) 
мажбуриятни сўндириш учун ишлатилиши мумкин; ёки 
(г) 
тадбиркорлик субъекти эгалари ўртасида тақсимланиши мумкин. 
4.11 
Кўпгина активлар, масалан, асосий воситалар моддий шаклга эга. Лекин, моддий шакл актив мавжуд 
бўлиши учун шарт эмас; масалан, патентлар ва авторлик ҳуқуқлари, улардан тадбиркорлик 
субъектига келгусида фойда келиб тушиши кутилса ва улар тадбиркорлик субъекти томонидан 
назорат қилинса, актив бўлиб ҳисобланади. 
4.12 
Кўпгина активлар, масалан, дебиторлик қарзлари ва мулк юридик ҳуқуқлар, шу жумладан мулкка 
эгалик ҳуқуқи, билан боғлиқ бўлади. Актив мавжудлигини аниқлашда мулкка эгалик ҳуқуқи бўлиши 
шарт эмас; шунинг учун, масалан, ижара бўйича олинган мулк актив бўлиб ҳисобланади, агар 
тадбиркорлик субъекти ушбу мулкдан келиб тушиши кутилаётган фойдани назорат қилса. 
Тадбиркорлик субъектининг фойдани назорат қилиш қобилияти одатда юридик ҳуқуқларнинг 
натижасида пайдо бўлса-да, ҳодиса, юридик назорат мавжуд бўлмаслигига қарамасдан, активнинг 
таърифига жавоб бериши мумкин. Масалан, ишлаб чиқиш фаолияти натижасида олинган “ноу-хау” 
активнинг таърифига тўғри келиши мумкин, қачон-ки тадбиркорлик субъекти ушбу “ноу-хау”ни сир 
сақлаб, ундан келиб тушиши кутилаётган нафни назорат қилса. 
4.13 
Тадбиркорлик субъектининг активлари бўлиб ўтган операциялар ёки бошқа бўлиб ўтган воқеалар 
натижасида юзага келади. Тадбиркорлик субъектлари одатда активларни сотиб олиш ёки ишлаб 
чиқариш йўли билан олади, лекин бошқа операциялар ёки воқеалар ҳам активларни келтириб 


Концепутал асос 
©
МҲХС Фонди 21
чиқариши мумкин; бунга мисоллар сифатида тадбиркорлик субъекти қандайдир ҳудуднинг 
иқтисодий ўсишига кўмак бўйича дастур доирасида давлатдан мулк олиши ва фойдали 
қазилмаларни топиши киради. Келгусида содир бўлиши кутилаётган операциялар ёки ҳодисалар ўз-
ўзидан активларни юзага келтирмайди; шунинг учун, масалан товар-моддий захираларани сотиб 
олиш ниятининг ўзи актив таърифига жавоб бермайди. 
4.14 
Харажатларни амалга ошириш ва активларни ҳосил қилиш ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд, лекин 
бу ҳамма вақт ҳам ўзаро мувофиқ келмайди. Шунинг учун, тадбиркорлик субъекти томонидан 
харажатлар амалга оширилиши келгусида иқтисодий нафни олишга ҳаракат қилинганлиги тўғрисида 
далолат бериши мумкин, лекин актив таърифига жавоб берадиган объект олинганлигини узил-кесил 
тасдиқламайди. Шунга ўхшаш, боғлиқ бўлган харажатларнинг йўқлиги объектни актив таърифига 
тўғри келишига ва бинобарин бухгалтерия балансида тан олиниши мумкинлигига тўсқинлик 
қилмайди; масалан, тадбиркорлик субъектига текинга берилган объектлар актив таърифига мос 
келиши мумкин. 

Download 407,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish