Концептуал асос
©
МҲХС Фонди 17
мумкин. Масалан, молиявий ҳисоботнинг янги стандартини истиқболда қўллаш натижасида
қиёсланувчанликни вақтинча камайтириш ҳисобига узоқ вақт давомида ўринлиликни ошириш ёки
ишончли тақдим қилишни мукаммаллаштириш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Тегишли
маълумотларни очиб бериш қиёсланувчанликнинг қисман ўрнини тўлдириши мумкин.
Фойдали молиявий ҳисоботнинг сарф-харажатлар нуқтаи назаридан
чеклови
СХ35
Сарф-харажат молиявий ҳисоботда тақдим қилинадиган ахборотнинг жиддий чекловидир.
Молиявий ахборотни тайёрлаш ва тақдим қилишга сарф-харажат қилинади ва бу сарф-харажатлар
ушбу ахборотни тақдим қилишдан олинадиган фойда билан қопланиши керак.
Бунда сарф-
харажатлар ва фойданинг бир неча турлари ҳисобга олиниши керак.
СХ36
Молиявий ахборотни тақдим қилувчилар молиявий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, текшириш ва
тарқатиш билан боғлиқ ишнинг энг катта қисмини бажаришга куч сарф қилади, лекин пировардида
ушбу сарфлар фойдаланувчилар томонидан олинадиган
фойданинг камайиши шаклида
фойдаланувчиларнинг зиммасига тушади. Молиявий ахборотдан фойдаланувчилар тақдим
қилинадиган ахборотни таҳлил қилиш ва талқин этиш билан боғлиқ харажатларни ҳам амалга
оширадилар. Агарда зарур ахборот тақдим қилинмаса, фойдаланувчилар ушбу ахборотни бошқа
манбалардан олишга ёки тахминий баҳолашга қўшимча сарф қилишлари керак бўлади.
СХ37
Ўринли бўлган ва тақдим қилиниши кўзланган нарсани ишончли тақдим қиладиган
молиявий
ахборот фойдаланувчиларга кўпроқ ишонч билан қарор қабул қилишга ёрдам беради. Бу эса
қимматбаҳо қоғозлар бозорларининг самалироқ фаолият юргизиши ҳамда бутун иқтисодиёт учун
капитални жалб қилиш қиймати арзонроқ тушишига олиб келади. Алоҳида инвестор, кредитор ёки
бошқа қарз берувчи ташкилот кўпроқ маълумотга асосланган қарорларни қабул қилиш орқали ҳам
фойда олади. Аммо, умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар ҳар бир
фойдаланувчининг фикрича ўринли деб ҳисобланадиган барча ахборотни таъминлаб бера олмайди.
СХ38
Кенгаш, сарф-харажатлар нуқтаи назаридан чекловни қўллашда, маълум ахборотни ҳисоботларда
тақдим этишдан келадиган фойда ушбу ахборотни тақдим этиш ва ишлатиш учун кетадиган сарф-
харажатларни қоплаши мумкинкинлиги ёки мумкин эмаслигини баҳолайди. Молиявий ҳисоботнинг
янги стандартини ишлаб чиққан пайтда сарф-харажатлар нуқтаи назаридан чекловни қўллашда
Кенгаш молиявий ахборотни тақдим қиладиган томонлар, фойдаланувчилар, аудиторлар, олимлар ва
бошқалардан ушбу стандарт билан боғлиқ бўлган фойда ва сарф-харажатларнинг моҳияти ва
миқдори тўғрисида маълумот олишга ҳаракат қилади. Аксарият ҳолларда, буни аниқлаш миқдорий
ва сифат маълумотларига биргаликда асосланади.
СХ39
Молиявий ахборотнинг айрим моддаларини ҳисоботда тақдим этиш билан боғлиқ
фойда ва сарф-
харажатларнинг ҳар хил шахслар томонидан баҳоланиши, бундай баҳолашга субъективлик хос
бўлгани учун, бир-биридан фарқ қиладиган натижаларга олиб келади. Шунинг учун, Кенгаш фойда
ва сарф-харажатларни кўриб чиққанида уларни фақат айрим ҳисобот
берувчи ттадбиркорлик
субъектларга боғлиқликда эмас, балки умуман молиявий ҳисоботга боғлиқликда баҳолашга ҳаракат
қилади. Бу эса фойда ва сарф-харажатларнинг ҳисобга олиниши ҳамма вақт ҳам ҳамма
тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳисобот беришнинг бир хил талаблари ўрнатилишини
оқлайди дегани эмас. Фарқлар тадбиркорлик субъектларининг кўлами ҳар хиллиги, капитални жалб
қилиш йўлларининг ҳар хиллиги (жамият учун очиқ ёки хусусий йўл билан), фойдаланувчилар
талабларининг ҳар хиллиги ёки бошқа омиллар туфайли ўринли бўлиши мумкин.