Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси



Download 407,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/24
Sana22.02.2022
Hajmi407,3 Kb.
#113857
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси

Ишончли тақдим этиш
СХ12 
Молиявий ҳисоботлар иқтисодий ҳодисаларни сўз ва сонларда ифодалайди. Фойдали бўлиши учун, 
молиявий ахборот нафақат ўринли ҳодисани тақдим этиши керак, балки у тақдим этишни мақсад 
қилиб қўйган ҳодисани ишончли тақдим этиши ҳам керак. Мутлақо ишончли тақдимот учун бирор 
нарсани тавсифлайдиган маълумот учта хусусиятга эга бўлиши керак. У тўлиқ, бетараф ва 
хатоликдан холис бўлади. Шубҳасиз, мукаммаллик камдан-кам учрайди, агарда умуман унга 
эришиб бўлса. Кенгашнинг мақсади ушбу хусусиятларга эришишни мумкин бўлган даражада 
максималлаштиришдир. 
СХ13 
Тўлиқ тавсиф, фойдаланувчи тавсифланаётган ҳодисани тушуниши учун зарур бўлган барча 
маълумотни ўз ичига олади, шу жумладан барча зарур таърифлар ва изоҳларни. Масалан, активлар 
гуруҳининг тўлиқ тавсифи, камида, гуруҳдаги активлар моҳиятининг тавсифини, гуруҳдаги барча 
активларнинг сондаги ифодасини, ва ушбу сондаги ифода нимани (масалан, бошлангич қийматни, 
тузатилган қийматни ёки ҳаққоний қийматни) билдириши тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган 
бўлар эди. Баъзи моддалар бўйича тўлиқ тавсиф ушбу моддаларнинг сифати ва моҳиятига тегишли 
бўлган аҳамиятли фактлар, уларнинг сифати ва моҳиятига таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар 
ва жиҳатлар ҳамда уларнинг сондаги ифодасини аниқлаш учун қўлланиладиган жараён тўғрисида 
тушунтиришларни ҳам талаб этиши мумкин. 
СХ14 
Бетараф тавсиф деганда молиявий ахборотни танлаш ёки тақдим қилишдаги холислик тушунилади. 
Бетараф тавсиф - ғаразли, бурттирилган, урғу берилган, аҳамияти пасайтирилган ёки молиявий 
ахборотнинг фойдаланувчилар томонидан ижобий ёки салбий қабул қилиниши эҳтимолини ошириш 
учун бошқача йўсинда ҳийла ишлатилган тавсиф эмасдир. Бетараф ахборот бу мақсадсиз ёки хатти-
ҳаракатга таъсир қилмайдиган маълумотни билдиради дегани эмас. Аксинча, ўринли молиявий 
ахборот, ўз таърифига кўра, фойдаланувчиларнинг қарорларида ўзгариш келтириб чиқариши 
мумкин бўлган ахборотдир. 
СХ15 
Ишончли тақдим этиш барча жиҳатдан аниқ ёки тўғри дегани эмас. Хатоликдан холис дегани 
ҳодисани акс эттиришда хатоларга ёки тушириб қолдиришга йўл қўйилмаганлиги, ва тақдим 
қилинадиган ахборотни тайёрлаш учун ишлатиладиган жараён ушбу жараёнда хатоликка йўл 
қўймасдан танлангани ва қўлланилганлигини билдиради. Ушбу маънода, хатоликдан холис деган 
барча жиҳатдан мутлақо аниқ ёки тўғри эканлигини англатмайди. Масалан, кўзатилмайдиган нарх 
ёки қийматнинг таҳминан баҳоланиши тўғрисида аниқ ёки ноаниқ деб бўлмайди. Аммо, ушбу 
баҳолашнинг тақдим қилиниши ишончли бўлиши мумкин, агар кўрсатилган сумма баҳолаш деб 
аниқ ва равшан тавсифланган бўлса, баҳолаш усулининг моҳияти ва чекловлари тушунтирилган 
бўлса, ҳамда баҳолаш учун тегишли усулни танлаш ва қўллашда хатоликка йўл қўйилмаган бўлса.
СХ16 
Ишончли тақдим этиш, ўз-ўзидан, ҳамма вақт ҳам фойдали ахборот берилишига олиб келмайди. 
Масалан, ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти давлат грантлари ёрдамида асосий воситаларни 
олиши мумкин. Шубҳасиз, тадбиркорлик субъекти активларни бепул олганлигини кўрсатиш ушбу 
активларнинг қиймати ишончли тақдим этилганини билдирар эди, лекин бундай ахборот эҳтимол 
катта фойда келтирмаган бўлар эди. Сал нозикроқ мисол сифатида, активнинг қадрсизланишини акс 


Концептуал асос 
©
МҲХС Фонди 15
эттириш мақсадида активнинг баланс қийматини тўғрилаш суммасини баҳолашни келтириш 
мумкин. Ушбу баҳолаш ахборотни ишончли тақдим қилиш бўлиб ҳисобланади, қачон-ки ҳисобот 
берувчи тадбиркорлик субъекти тегишли усулни тўғри қўллаган бўлса, баҳолашни тўғри 
тавсифлаган бўлса ва баҳолашга аҳамиятли таъсир кўрсатадиган ҳар қандай ноаниқликни 
тушунтириб берган бўлса. Аммо, бундай баҳолашдаги ноаниқликнинг даражаси етарлича юқори 
бўлса, ушбу баҳолаш катта фойда бермайди. Бошқача айтганда, ишончли тақдим қилинадиган 
активнинг ўринлилиги савол тўғдиради. Агар ишончлироқ бўлган муқобил тақдим этиш имконияти 
бўлмаса, юқорида қайд этилган баҳолаш мавжуд бўлган энг ишончли ахборот бўлиб хизмат қилиши 
мумкин.

Download 407,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish