2-Мавзу: Харакатдаги мулкни баҳолашда харажат ёндашувининг қўлланилиш ва чекловлари Харажат ёндашуви тушунчаси ва қўлланиши
Харажат ёндашуви босқичлари
Харажат ёндашувини ҳисоблаш усуллари
Харажат ёндашувининг афзалликлари ва камчиликлари
Харажат ёндашуви – эскиришни хисобга олган холда қайта тиклаш ёки алмаштириш учун кетган харажатларни аниқлашга асосланган объект қийматини баҳолаш методларининг мажмуйидир.
Объектни ишлаб чиқариш ва уни реализация қилиш учун кетган харажатлар – қийматни шаклланишининг асосий фактори хисобланади. Харажат ёндашуви усуллари, объектни тайёрлаш учун кетган барча сарф харажатлар ва таннархини мажбурий баҳолашни ўз ичига олади. Бу усуллар асосан очиқ бозорда кам учрайдиган ва индивидуал заказлар асосида тайёрланадиган объектларга нисбатан қўллашда қулай, булар махсус ва ноёб ускуналар. Харажат ёндашуви асосида баҳолашда асосан барча қилинган харажатларни хисобга олган холда объектнинг қиймати шаклланади. Харажат ёндашуви усулларида, баҳоланаётган объектнинг эскириш даражасини баҳолаш асосий ўринни эгаллайди, чунки бирламчи олинадиган қайта ишлаб чиқариш ёки қайта тиклаш қийматида эскириш хисобга олинмайди, фақат кейинги жараёнда объектнинг баҳоланган қиймати мавжуд эскиришларга корректировка қилинади (жисмоний, функционал ва ташқи эскириш). Баъзи холларда харажат ёндашуви асосида индексли усул қўлланилади. Чунки кўплаб баҳоловчилар учун нарх индексларидан фойдаланиш, баҳолаш фаолиятидаги муаммоларни хал этишда оддий ва самарали хисобланади. Нарх индекслари, уларнинг динамикасини акс эттирувчи нисбий кўрсаткичлардир. Кўплаб мамлакатларда давлат статистика органлари алоҳида маҳсулотлар учун ички ва ташқи нарх индексларини газета ва журналларда чоп этишади.
Нархлар индекслари – нархларнинг харакат тенденцияларини аниқлаш имконини берувчи асосий кўрсаткич.
Индекслар ёрдамида махсулот нархлари динамикасини аниқлаш мумкин. Маълум сабабларга кўра индексли усул бўйича хисоблар баҳолаш қийматини ўзгартириши мумкин.
Булар:
Натижа тарихий таннархни аниқлашга боғлиқ;
Керакли индекс қаторини топиш муаммоси;
Индекс эскириши;
Хатолар йиғилиши.
Тарихий таннарх – ишлаб чиқарувчи фирмадан сотиб олиш харажатлари.
Харажат ёндашуви орқали баҳолаш, иқтисодий ва техник маълумотларнинг аниқлигига боғлиқ.