Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси


Иқтисодий ресурслар ва уларга бўлган даъволардаги



Download 407,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/24
Sana22.02.2022
Hajmi407,3 Kb.
#113857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси

Иқтисодий ресурслар ва уларга бўлган даъволардаги 
ўзгаришлар
OB15 
Ҳисобот берувчи хўжалик суьъектининг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган даъволардаги 
ўзгаришлар унинг молиявий ҳолати (OB17–OB20 бандларига қаранг) ва қарз ёки улушли 
инструментларни чиқариш (OB21 бандига қаранг) каби бошқа операциялар ва ҳодисалар 
натижасида пайдо бўлади. Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг келгуси пул оқимлари 
режаларини тўғри баҳолаш учун фойдаланувчилар ушбу иккала турдаги ўзгаришларни ажрата 
олишлари керак.
OB16 
Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг молиявий натижалари тўғрисидаги маълумот 
фойдаланувчиларга ушбу тадбиркорлик субъектининг иқтисодий ресурслари қанча фойда 
келтирганини тушунишга ёрдам беради. Тадбиркорлик субъекти томонидан олинган фойда 
тўғрисидаги маълумот тадбиркорлик субъектининг ресурсларини оқилона ва самарали ишлатишда 
раҳбарият ўз вазифаларини қанчалик даражада яхши бажарганлигини кўрсатади. Ушбу фойданинг 
ўзгарувчанлиги ва таркибий қисмлари ҳақидаги ахборот ҳам муҳимдир, айниқса келгусидаги пул 
оқимларининг ноаниқлигини баҳолашда. Одатда, ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг 
ўтган даврлардаги молиявий натижалари ҳамда унинг раҳбарияти ўз вазифаларини қай даражада 
бажарганлиги тўғрисидаги ахборот тадбиркорлик субъекти иқтисодий ресурсларидан келгусида 
қанча фойда олишини башорат қилишда фойдали ҳисобланади.
Ҳисоблаш усули бўйича акс эттирилган молиявий натижалар
OB17 
Ҳисоблаш усули операциялар ва бошқа воқеа ҳамда шароитларнинг ҳисобот берувчи тадбиркорлик 
субъектининг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган даъволарга таъсирини ушбу таъсир 
натижасида пайдо бўладиган пул тушумлари ёки пул тўловлари бошқа даврда юзага келсада, ушбу 
таъсир пайдо бўлган даврларда кўрсатади. Бу муҳимдир, чунки ҳисобот берувчи тадбиркорлик 
субъектининг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган даъволар ҳамда давр мобайнида ушбу 
ресурслар ва даъволардаги ўзгаришлар ҳақидаги ахборот мазкур даврдаги фақат пул тушумлари ва 
тўловлари тўғрисидаги ахборотга қараганда тадбиркорлик субъектининг олдинги ва келгуси 
фаолият натижаларини баҳолаш учун яхшироқ асос бўлиб хизмат қилади.
OB18 
Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган даъволардаги, 
инвесторлар ва кредиторлардан қўшимча ресурсларни тўғридан-тўғри олишдан (OB21 бандига 
қаранг) ташқари, ўзгаришларни акс эттирадиган бирор бир давр учун молиявий натижалар 
тўғрисидаги ахборот тадбиркорлик субъектининг олдинги ва келгуси даврларда келиб тушадиган 
соф пул оқимларини ҳосил қилиш қобилиятини баҳолаш учун фойдалидир. Бундай ахборот 
тадбиркорлик субъекти ўзининг бўш иқтисодий ресурсларини қай даражада кўпайтирганлигини 
кўрсатади, ва, шу тариқа, инвесторлар ва кредиторлардан қўшимча ресурсларни тўғридан-тўғри 
олиш орқали эмас, балки операцион фаолият юргизиш натижасида келиб тушадиган соф пул 
оқимларини ҳосил қилиш қобилиятини намоён қилади.
OB19 
Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг бирор бир давр учун молиявий натижалари 
тўғрисидаги ахборот бозор нарҳлари ёки фоиз ставкаларидаги ўзгаришлар каби воқеалар 
тадбиркорлик субъектининг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган даъволарни қай даражада 
кўпайтирганлиги ёки камайтирганлигини, ва шу тарзда тадбиркорлик субъектининг келиб 
тушадиган соф пул оқимларини ҳосил қилиш қобилиятига таъсир қилишини ҳам кўрсатиши 
мумкин. 


Концепутал асос 
10 
©
МҲХС Фонди

Download 407,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish