Концептуал асоснинг мақсади ва ўрни Ушбу Концептуал асос молиявий ҳисоботни ташқи фойдаланувчилар учун тайёрлаш ва тақдим этишнинг
асослари бўлиб хизмат қиладиган концепцияларни белгилайди. Концептуал асоснинг мақсади қуйидагилар:
(a)
келгусида янги МҲХСларни ишлаб чиқиш ва мавжуд МҲХСларни қайта кўриб чиқишда Кенгашга
ёрдам бериш;
(б)
МҲХСларда рухсат этилган муқобил ёндашувлар сонини камайтиришнинг асосларини таъминлаш
орқали молиявий ҳисоботларни тақдим этиш билан боғлиқ бўлган қоидалар, бухгалтерия ҳисоби
стандартлари ва тартибларининг уйғунлашишини жаддалаштиришда Кенгашга ёрдам бериш;
(в)
миллий стандартларни ўрнатадиган идораларга миллий стандартларни ишлаб чиқишда
(такомиллаштиришда) ёрдам бериш;
(г)
молиявий ҳисоботларни тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектларига МҲХСни қўллашда ва
МҲХСда шу пайтгача ўз аксини топмаган мавзулардаги масалаларни ечишда ёрдам бериш;
(д)
аудиторларга молиявий ҳисоботларнинг МҲХСга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисидаги
хулосани шакллантиришда ёрдам бериш;
(е)
МҲХСга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларда акс эттирилган маълумотларни талқин
қилишда молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга ёрдам бериш; ва
(ж)
МҲХС бўйича Кенгаш олиб бораётган фаолиятга қизиқиш билдирадиган томонларни МҲХСни
ишлаб чиқишда у томонидан қўлланилган ёндашув тўғрисидаги маълумот билан таъминлаш.
Мазкур Концептуал асос – бу МҲХС эмасдир, ва шунинг учун баҳолаш ёки маълумотни очиб беришга доир
ҳар қандай масала бўйича стандартларни белгиламайди. Ушбу Концептуал асосдаги ҳеч бир нарса ҳар қандай
алоҳида МҲХСдан устун бўла олмайди.
Кенгаш чекланган холларда Концептуал асос ва МҲХС ўртасида зиддият бўлиши мумкинлигини тан олади.
Бундай зиддият мавжуд бўлган холатларда, МҲХС талаблари Концептуал асосда келтирилган талаблардан
устун туради. Аммо, Кенгаш янги МҲХСларни ишлаб чиқишда ва мавжуд МҲХСларни қайта кўриб чиқишда
Концептуал асосга таянар экан, Концептуал асос ва МҲХСлар ўртасидаги зиддиятлар вақт ўтиши билан
камаяди.
Кенгашнинг Концептуал асос билан ишлаш тажрибаси ортгани сари мазкур Концептуал асос вақти-вақти
билан қайта кўриб чиқилади.
Қўллаш доираси Концептуал асосда қуйидагилар кўриб чиқилади:
(a)
молиявий ҳисоботнинг мақсади;
(б)
фойдали молиявий ахборотнинг сифат хусусиятлари;
(в)
молиявий ҳисоботлар таркибини ташкил этувчи элементларнинг таърифи, тан олиниши ва
баҳоланиши; ва
(г)
капитал ва капитални сақлаб туриш концепциялари.