Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси



Download 407,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/24
Sana22.02.2022
Hajmi407,3 Kb.
#113857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси

М
УНДАРИЖА
 
Бандлар  
 
1 БОБ: УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН 
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ МАҚСАДИ 
 
КИРИШ
OB1
 
УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ 
МАҚСАДИ, ФОЙДАЛИЛИГИ ВА ЧЕКЛОВЛАРИ OB2 
 
 
ҲИСОБОТ БЕРУВЧИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ 
РЕСУРСЛАРИ, УЛАРГА БЎЛГАН ДАЪВОЛАР, ҲАМДА РЕСУРСЛАР ВА УЛАРГА 
БЎЛГАН ДАЪВОЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТ OB12 
 
Иқтисодий ресурслар ва уларга бўлган даъволар
OB13
Иқтисодий ресурслар ва уларга бўлган даъволардаги ўзгаришлар
OB15
Ҳисоблаш усули бўйича акс эттирилган молиявий натижалар
OB17
Олдинги давр пул оқимларида акс эттирилган молиявий натижалар
OB20
Иқтисодий ресурслар ва уларга бўлган даъволардаги молиявий натижаларга 
боғлиқ бўлмаган ўзгаришлар
OB21


Концептуал асос 
©
МҲХС Фонди 
7
1 Боб: Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий 
ҳисоботнинг мақсади 
Кириш 
OB1 
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг мақсади Концептуал асоснинг 
негизини ташкил этади. Концептуал асоснинг бошқа аспектлари, шу жумладан ҳисобот берувчи 
тадбиркорлик субъекти концепцияси, фойдали молиявий ахборотнинг сифат хусусиятлари ва 
чекловлари, молиявий ҳисоботнинг элементлари, уларни тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва очиб 
бериш, мақсаддан мантиқан келиб чиқади. 
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг 
мақсади, фойдалилиги ва чекловлари 
OB2 
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг мақсади
1
- ҳисобот берувчи 
тадбиркорлик субъектига ресурсларни ажратиш бўйича қарорларни қабул қилишда мавжуд ва 
потенциал инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотлар учун фойдали бўлган 
ушбу тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги молиявий ахборотни тақдим қилишдан иборат. Ушбу 
қарорлар улушли ва қарз инструментларини харид қилиш, сотиш ёки сақлаб туриш ҳамда кредитлар 
ва бошқа қарз турларини ажратиш ёки сўндириш тўғрисидаги қарорларни ўз ичига олади. 
OB3 
Мавжуд ва потенциал инвесторларнинг улушли ва қарз инструментларини харид қилиш, сотиш ёки 
сақлаб туриш тўғрисидаги қарорлари ушбу инструментларга қилинган инвестиялардан кутилаётган 
даромадга боғлиқ; бу даромадлар дивидендлар, асосий қарз суммаси, фоиз тўловлари ёки бозор 
нарҳларининг ошиши кўринишида бўлиши мумкин. Шунга ўхшаш, мавжуд ва потенциал 
кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотларнинг кредитлар ва бошқа қарз турларини ажратиш 
ёки сўндириш тўғрисидаги қарорлари улар томонидан кутилаётган асосий қарз ва фоиз тўловлари 
ёки бошқа даромадларига боғлиқ бўлади. Инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи 
ташкилотларнинг даромад олишга тегишли бўлган кутишлари тадбиркорлик субъектига келгусида 
келиб тушадиган (келиб тушиши мўлжалланган) соф пул оқимларининг суммаси, вақти ва 
ноаниқлиги ушбу шахслар томонидан баҳоланишига боғлиқдир. Демак, мавжуд ва потенциал 
инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотларга тадбиркорлик субъектига келиб 
тушиши кутилаётган соф пул оқимларини баҳолаш учун маълумот керак. 
OB4 
Тадбиркорлик субъектига келгусида келиб тушиши кутилаётган соф пул оқимларини баҳолаш учун, 
мавжуд ва потенциал инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотларга тадбиркорлик 
субъектининг ресурслари, уларга бўлган даъволар, ҳамда унинг ресурсларини ишлатишда ушбу 
тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти ва бошқаруви
2
ўз вазифаларини қанчалик оқилона ва 
самарали бажарганлиги тўғрисида маълумот керак бўлади. Бундай вазифаларга тадбиркорлик 
субъекти ресурсларини нархлар ва технологик ўзгаришлар каби иқтисодий омилларнинг салбий 
таъсиридан ҳимоялаш ва тадбиркорлик субъекти унга тегишли бўлган қонунчилик, тартибга 
солувчи қоидалар ҳамда шартнома шартларига риоя қилишини таъминлаш кабилар мисол бўлади. 
Раҳбарият ўз вазифаларини қай даражада бажариши тўғрисидаги маълумот овоз бериш ҳуқуқига эга 
бўлган ёки раҳбариятнинг фаолиятига бошқача таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган мавжуд 
инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотлар томонидан қарорлар қабул қилиниши 
учун ҳам фойдалидир. 
OB5 
Кўпгина мавжуд ва потенциал инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотлар 
ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектидан уларга тўғридан-тўғри маълумот берилишини талаб 
қила олмайди ва уларга зарур бўлган кўп молиявий ахборотни олиш учун умумий фойдаланиш учун 
1
Ушбу Концептуал асоснинг жамики матнида молиявий ҳисоботлар ва молиявий ҳисобот бериш 
терминлари махсус ҳолларда бошқача кўрсатилмаган бўлса умумий фойдаланиш учун молиявий 
ҳисоботлар ва умумий фойдаланиш учун молиявий ҳисобот беришни англатади. 
2
Ушбу Концептуал асоснинг жамики матнида, раҳбарият термини махсус холларда бошқача 
кўрсатилмаган бўлса тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти ва бошқарувини англатади. 


Концепутал асос 

©
МҲХС Фонди
мўлжалланган молиявий ҳисоботга таянишлари лозим. Демак, улар умумий фойдаланиш учун 
мўлжалланган молиявий ҳисоботлар тақдим этиладиган асосий фойдаланувчиларидир. 
OB6 
Лекин, умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар мавжуд ва потенциал 
инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотларга керак бўлган барча маълумотни 
таъминламайди ва таъминлаб бера олмайди. Ушбу фойдаланувчилар умумий иқтисодий шароитлар 
ва истиқболлар, сиёсий воқеалар ва сиёсий вазият, соҳа ва компаниянинг ривожланиш истиқболлари 
каби бошқа манбалардан олинадиган тегишли маълумотни ўрганиб чиқишлари керак. 
OB7 
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи тадбиркорлик 
субъектининг қийматини кўрсатиш учун мўлжалланмаган; аммо улар мавжуд ва потенциал 
инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотларга ҳисобот берувчи тадбиркорлик 
субъектининг қийматини баҳолаш учун ёрдам берадиган маълумотни таъминлайди. 
OB8 
Алоҳида асосий фойдаланувчилар ҳар хил ва эҳтимол бир-бирига зид бўлган ахборот олиш тилаклар 
ва талабларига эга. Кенгаш, молиявий ҳисобот стандартларини ишлаб чиқишда, максимал сондаги 
асосий фойдаланувчиларнинг талабларига жавоб берадиган ахборот тўпламини таъминлашга 
харакат қилади. Шу билан бирга, умумий ахборот эҳтиёжларига кўпроқ урғу бериш ҳисобот берувчи 
тадбиркорлик субъекти томонидан асосий фойдаланувчиларнинг маълум бир гуруҳи учун фойдали 
бўлган қўшимча маълумот берилишига тўсқинлик яратмайди. 
OB9 
Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти ҳам тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги 
молиявий ахборотни олишдан манфаатдор. Лекин, раҳбарият фақат умумий фойдаланиш учун 
мўлжалланган молиявий ҳисоботларга таяниши шарт эмас, чунки у зарур бўлган молиявий 
маълумотларни тадбиркорлик субъекти ичкарисидан олиш имкониятига эга. 
OB10 
Бошқа томонлар ҳам, масалан тартибга солувчи идоралар ва инвесторлар, кредиторлар ҳамда бошқа 
қарз берувчи ташкилотлардан ташқари жамият аъзолари, умумий фойдаланиш учун мўлжалланган 
молиявий ҳисоботларни фойдали деб ҳисоблаши мумкин. Аммо, бу ҳисоботлар асосан ушбу бошқа 
фойдаланувчилар гуруҳлари учун мўлжалланмаган. 
OB11 
Кўпинча молиявий ҳисоботлар аниқ тавсифларга эмас, балки тахминий баҳолашлар, мулоҳазалар ва 
моделларга асосланади. Концептуал асос ушбу тахминий баҳолашлар, мулоҳазалар ва моделлар 
учун асос бўладиган концепцияларни белгилайди. Мазкур концепциялар Кенгаш ва молиявий 
ҳисоботларни тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари интиладиган мақсадларни ташкил қилади. 
Кўпчилик мақсадлар каби, Концептуал асос идеал даражадаги молиявий ҳисоботга тўлиқ эришиш 
эҳтимолидан узоқ, айниқса қисқа муддатда эришиб бўлмайди, чунки операциялар ва бошқа 
ҳодисаларни таҳлил қилишни янги усулларини тушуниш, қабул қилиш ва қўллаш учун вақт талаб 
этилади. Шунга қарамасдан, агар молиявий ҳисобот унинг фойдалилиги ошиши томон ривожланар 
экан, интилиш зарур бўлган мақсадни белгилаш муҳимдир. 

Download 407,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish