Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси


Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг иқтисодий



Download 407,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/24
Sana22.02.2022
Hajmi407,3 Kb.
#113857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси

Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг иқтисодий 
ресурслари, уларга бўлган даъволар, ҳамда ресурслар ва 
уларга бўлган даъволардаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборот 
OB12 
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи тадбиркорлик 
субъектининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотни таъминлайди, бу эса ҳисобот берувчи 
тадбиркорлик субъектининг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган даъволар тўғрисидаги 
ахборотни ташкил этади. Молиявий ҳисоботлар, шунингдек, ҳисобот берувчи тадбиркорлик 
субъектининг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган даъволардаги ўзгаришларни келтириб 
чиқарадиган операциялар ва бошқа ҳодисаларнинг таъсири тўғрисида ахборотни таъминлайди. 
Иккала турдаги ахборот ҳам тадбиркорлик субъектига ресурсларни ажратиш тўғрисидаги 
қарорларни қабул қилиш учун фойдали бўлган маълумотни етказиб беради. 
Иқтисодий ресурслар ва уларга бўлган даъволар
OB13 
Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган даъволарнинг 
моҳияти ва суммалари тўғрисидаги ахборот фойдаланувчиларга ҳисобот берувчи тадбиркорлик 
субъектининг молиявий жихатдан кучли ва заиф томонларини аниқлашга ёрдам беради. Бу ахборот 
фойдаланувчиларга ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг ликвидлилиги ва тўлов 
қобилиятини баҳолашга, қўшимча молиялаштиришга эҳтиёжларини ва ушбу молиялаштиришни 
олишда қанчалиқ муваффақ бўлиши мумкинлигини баҳолашга ёрдам беради. Мавжуд даъволардан 
қайси бири биринчи навбатда қондирилиши ва тўланиши шартлари тўғрисидаги ахборот 


Концептуал асос 
©
МҲХС Фонди 
9
фойдаланувчиларга ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектига даъволарни қўйган тадбиркорлик 
субъектига томонлар ўртасида келгуси пул оқимлари қай тарзда тақсимланишини олдиндан 
билишга ёрдам беради.
OB14 
Фойдаланувчилар томонидан ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг келгусида 
мўлжалланаётган пул оқимларини баҳоланишига иқтисодий ресурсларнинг ҳар хил турлари турлича 
таъсир қилади. Баъзи келгуси пул оқимлари бевосита дебиторлик қарзлари каби мавжуд иқтисодий 
ресурслардан келиб чиқади. Бошқа пул оқимлари харидорлар учун товарларни ишлаб чиқариш ва 
сотиш ёки хизматларни кўрсатиш мақсадида бир неча ресурсларни ўзаро боғлиқ равишда 
ишлатилишидан ҳосил бўлади. Ушбу пул оқимлари алоҳида иқтисодий ресурслар (ёки даъволар) 
билан белгилана олмаса-да, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ҳисобот берувчи тадбиркорлик 
субъектининг фаолиятида ишлатилиши мумкин бўлган ресурсларнинг (ёки даъволарнинг) моҳияти 
ва суммасини билиши зарур.

Download 407,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish