Концептуал асос
©
МҲХС Фонди
7
1 Боб: Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий
ҳисоботнинг мақсади
Кириш
OB1
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг мақсади
Концептуал асоснинг
негизини ташкил этади.
Концептуал асоснинг бошқа аспектлари, шу жумладан ҳисобот
берувчи
тадбиркорлик
субъекти концепцияси, фойдали молиявий ахборотнинг сифат хусусиятлари ва
чекловлари, молиявий ҳисоботнинг элементлари, уларни тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва очиб
бериш, мақсаддан мантиқан келиб чиқади.
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг
мақсади, фойдалилиги ва чекловлари
OB2
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг мақсади
1
- ҳисобот берувчи
тадбиркорлик субъектига ресурсларни ажратиш бўйича қарорларни қабул қилишда мавжуд ва
потенциал инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотлар учун фойдали бўлган
ушбу тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги молиявий ахборотни тақдим қилишдан иборат. Ушбу
қарорлар улушли ва қарз инструментларини харид қилиш, сотиш ёки сақлаб туриш ҳамда кредитлар
ва бошқа қарз турларини ажратиш ёки сўндириш тўғрисидаги қарорларни ўз ичига олади.
OB3
Мавжуд ва потенциал инвесторларнинг улушли ва қарз инструментларини харид қилиш, сотиш ёки
сақлаб туриш тўғрисидаги қарорлари ушбу инструментларга қилинган инвестиялардан кутилаётган
даромадга боғлиқ; бу даромадлар дивидендлар, асосий қарз суммаси, фоиз тўловлари ёки бозор
нарҳларининг ошиши кўринишида бўлиши мумкин. Шунга ўхшаш,
мавжуд ва потенциал
кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотларнинг кредитлар ва бошқа қарз турларини ажратиш
ёки сўндириш тўғрисидаги қарорлари улар томонидан кутилаётган асосий қарз ва фоиз тўловлари
ёки бошқа даромадларига боғлиқ бўлади. Инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи
ташкилотларнинг даромад олишга тегишли бўлган кутишлари тадбиркорлик субъектига келгусида
келиб тушадиган (келиб тушиши мўлжалланган) соф пул оқимларининг суммаси, вақти ва
ноаниқлиги ушбу шахслар томонидан баҳоланишига боғлиқдир. Демак, мавжуд ва потенциал
инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотларга тадбиркорлик
субъектига келиб
тушиши кутилаётган соф пул оқимларини баҳолаш учун маълумот керак.
OB4
Тадбиркорлик субъектига келгусида келиб тушиши кутилаётган соф пул оқимларини баҳолаш учун,
мавжуд ва потенциал инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотларга тадбиркорлик
субъектининг ресурслари, уларга бўлган даъволар, ҳамда унинг ресурсларини ишлатишда ушбу
тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти ва бошқаруви
2
ўз вазифаларини қанчалик оқилона ва
самарали бажарганлиги тўғрисида маълумот керак бўлади. Бундай вазифаларга тадбиркорлик
субъекти ресурсларини нархлар ва технологик ўзгаришлар каби иқтисодий
омилларнинг салбий
таъсиридан ҳимоялаш ва тадбиркорлик субъекти унга тегишли бўлган қонунчилик, тартибга
солувчи қоидалар ҳамда шартнома шартларига риоя қилишини таъминлаш кабилар мисол бўлади.
Раҳбарият ўз вазифаларини қай даражада бажариши тўғрисидаги маълумот овоз бериш ҳуқуқига эга
бўлган ёки раҳбариятнинг фаолиятига бошқача таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган мавжуд
инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотлар томонидан қарорлар қабул қилиниши
учун ҳам фойдалидир.
OB5
Кўпгина мавжуд ва потенциал инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотлар
ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектидан уларга тўғридан-тўғри
маълумот берилишини талаб
қила олмайди ва уларга зарур бўлган кўп молиявий ахборотни олиш учун умумий фойдаланиш учун
1
Ушбу
Концептуал асоснинг жамики матнида
молиявий ҳисоботлар ва
молиявий ҳисобот бериш
терминлари махсус ҳолларда бошқача кўрсатилмаган бўлса
умумий фойдаланиш учун молиявий
ҳисоботлар ва
умумий фойдаланиш учун молиявий ҳисобот беришни англатади.
2
Ушбу
Концептуал асоснинг жамики матнида,
раҳбарият термини махсус холларда бошқача
кўрсатилмаган бўлса
тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти ва бошқарувини англатади.
Концепутал асос
8
©
МҲХС Фонди
мўлжалланган молиявий ҳисоботга таянишлари лозим. Демак, улар умумий фойдаланиш учун
мўлжалланган молиявий ҳисоботлар тақдим этиладиган асосий фойдаланувчиларидир.
OB6
Лекин, умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар мавжуд ва потенциал
инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотларга керак бўлган барча маълумотни
таъминламайди ва таъминлаб бера олмайди. Ушбу фойдаланувчилар умумий иқтисодий шароитлар
ва истиқболлар, сиёсий воқеалар ва сиёсий вазият, соҳа ва компаниянинг ривожланиш истиқболлари
каби бошқа манбалардан олинадиган тегишли маълумотни ўрганиб чиқишлари керак.
OB7
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи тадбиркорлик
субъектининг қийматини кўрсатиш учун мўлжалланмаган; аммо
улар мавжуд ва потенциал
инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотларга ҳисобот берувчи тадбиркорлик
субъектининг қийматини баҳолаш учун ёрдам берадиган маълумотни таъминлайди.
OB8
Алоҳида асосий фойдаланувчилар ҳар хил ва эҳтимол бир-бирига зид бўлган ахборот олиш тилаклар
ва талабларига эга. Кенгаш, молиявий ҳисобот стандартларини ишлаб чиқишда, максимал сондаги
асосий фойдаланувчиларнинг талабларига жавоб берадиган ахборот тўпламини таъминлашга
харакат қилади. Шу билан бирга, умумий ахборот эҳтиёжларига кўпроқ урғу бериш ҳисобот берувчи
тадбиркорлик субъекти томонидан асосий фойдаланувчиларнинг маълум бир гуруҳи учун фойдали
бўлган қўшимча маълумот берилишига тўсқинлик яратмайди.
OB9
Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти ҳам тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги
молиявий ахборотни олишдан манфаатдор. Лекин, раҳбарият фақат умумий фойдаланиш учун
мўлжалланган молиявий ҳисоботларга
таяниши шарт эмас, чунки у зарур бўлган молиявий
маълумотларни тадбиркорлик субъекти ичкарисидан олиш имкониятига эга.
OB10
Бошқа томонлар ҳам, масалан тартибга солувчи идоралар ва инвесторлар, кредиторлар ҳамда бошқа
қарз берувчи ташкилотлардан ташқари жамият аъзолари, умумий фойдаланиш учун мўлжалланган
молиявий ҳисоботларни фойдали деб ҳисоблаши мумкин. Аммо, бу ҳисоботлар асосан ушбу бошқа
фойдаланувчилар гуруҳлари учун мўлжалланмаган.
OB11
Кўпинча молиявий ҳисоботлар аниқ тавсифларга эмас, балки тахминий баҳолашлар, мулоҳазалар ва
моделларга асосланади.
Концептуал асос ушбу тахминий баҳолашлар, мулоҳазалар ва моделлар
учун асос бўладиган концепцияларни белгилайди. Мазкур концепциялар Кенгаш ва молиявий
ҳисоботларни тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари интиладиган мақсадларни ташкил қилади.
Кўпчилик мақсадлар каби,
Концептуал асос идеал даражадаги молиявий ҳисоботга тўлиқ
эришиш
эҳтимолидан узоқ, айниқса қисқа муддатда эришиб бўлмайди, чунки операциялар ва бошқа
ҳодисаларни таҳлил қилишни янги усулларини тушуниш, қабул қилиш ва қўллаш учун вақт талаб
этилади. Шунга қарамасдан, агар молиявий ҳисобот унинг фойдалилиги ошиши томон ривожланар
экан, интилиш зарур бўлган мақсадни белгилаш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: