Мавзу: Ахборотли технология тизим сифатида



Download 29,27 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2022
Hajmi29,27 Kb.
#184685
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ахборотли технология - тизим сифатида


Мавзу: Ахборотли технология - тизим сифатида.

Режа:


  1. Тизим ҳақида тушунча ва унинг турлари.

  2. Иқтисодий объект тизим сифатида, бошқариш тизими.

  3. қарор қилишни қўллаб-қувватлаш ахборот технологияси.

  4. Ахборотли технологиянинг яратиш тамойиллари.

  5. Ахборотли технологиянинг тузилиши ва туркумланиши.

  6. Ахборотли технологиянинг ривожланиш босқичлари.

1. Тизим ҳақида тушунча ва унинг турлари.

Ҳозирги даврда фан ва техникада кўп қўлланиладиган тушунчалардан бири - тизимдир. Тизим - юнонча сўз бўлиб, ташкил этувчилардан иборат бир бутунлик деган маънони англатади. Тизимларни уларнинг турли белгиларига қараб туркумлаш мумкин. Умуман олганда, тизимлар моддий ёки мавҳум бўлиши мумкин (мавҳум - инсон онги маъсули).


Моддий тизимлар, асосан моддий объектлар тўпламидан ташкил топади. Ўз навбатида моддий тизим анорганик (механик, химик) ва органик (биологик) тизимга ёки аралаш тизимга ажратилади. Моддий тизимларда асосий ўринни ижтимоий тизим эгаллайди. Бундай тизимнинг хусусиятларидан бири инсонлар ўртасидаги муносабатларни акс эттиришдир.
Мавҳум тизимлар инсон онгининг маҳсули бўлиб, ҳар хил назариялар, билимлар, гипотезалардан иборат. Янги ахборот технологияси ҳам моддий тизим унсурларини (компьютерлар, хужжатлар, инсонлар), ҳам но моддий тизим унсурларини (математик моделлар, инсон билимлари ва ҳоказо) ўз ичига олади. Шу орада ахборот технологиясига таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Ахборот технологияси - объектнинг, ҳодиса ёки жараёнининг (ахборот маҳсулотининг) аҳволи ҳақида янгича маълумот олиш мақсадида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш воситалари ҳамда усуллари мажмуаси (бошланғич маълумотлар) дан фойдаланиш жараёнидир.
Ахборот технологиясининг мақсади ахборотларни инсон уларни таҳлил қилиши ва шу асосда бирор ишни бажариш бўйича қарор қабул қилиши учун ишлаб чиқишдан иборат.
Шундай қилиб, тизим - бу ўзаро боғлиқ ва ягона мақсадга эришиш учун маълум қоида асосида ўзаро муносабатда бўладиган унсурлар тўплами. Бу унсурлар тўплами оддий унсурлар йиғиндисидангина иборат бўлмай, ҳар бир унсур ҳам ўз навбатида тизим бўлиши мумкин.
Тизимлар тузилиши бўйича оддий ёки мураккаб бўлиши мумкин.
Оддий тизимларни ташкил этувчи унсурлар сони кам бўлиб, содда тузилишга эга бўлади.
Мураккаб тизимлар эса, бир нечта унсурлардан ташкил топган бўлиб бу унсурлар ҳам ўз навбатида алоҳида тизимларга бўлиниши мумкин.

Вақт давомида ўзгаришга қараб тизимлар статистик ва динамик турларга ажратилади. Статистик тизимда вақт давомида ўзгариш бўлмайди. Динамик тизимда эса, вақт ўтиши билан холат ўзгариб боради.


Ташқи муҳит билан бўладиган алоқасига қараб очиқ ёки ёпиқ тизимлар бўлиши мумкин. Очиқ тизимлар ташки муҳит билан актив алоқада бўлади. Ёпиқ тизимларнинг унсурлари эса ташқи муҳитдан таъсирланмайди.
2. Иқтисодий объект тизим сифатида, бошқариш тизими.
Иқтисодий обектни тизим сифатида кўрадиган бўлсак, у ҳам қуйидаги унсурлардан ташкил топган бўлади.

  1. Бошқарувчи субъект

  2. Бошқарилувчи объект

Бу унсурлар ўртасидаги алоқа ҳам катта аҳамиятга эга. Иқтисодий объект деб ишлаб чиқариш корхонасини олсак (акционерлик жамияти, фирмалар, кичик корхоналар ва ҳоказо), бошқарувчи субъектга бу ишлаб чиқариш корхоналарининг раҳбар органлари, бўлинмалари киради (директор, бўлим бошлиқлари, уларнинг бўлинмалари ва ҳоказо). Бошқарилувчи объектга эса корхона цехлари, ишлаб чиқариш бўлимлари мисол бўлади. Агар бошқарувчи субъектдан маълум бир маълумот бошқарилувчи объектга борса, бу алоқа «тўғри алоқа» дейилади. Корхона миқёсида бунга режа ва турли хил кўрсатмалар мисол бўлиши мумкин. Агар аксинча, маълумотлар бошқарилувчи объектдан бошқариш субъектига борса, «тескари алоқа» дейилади. Бунга ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдори ва ҳоказо мисол бўла олади.
Бошқариш тизими кишиларнинг моддий дунёда бирон бир жараённи ташкил этиш соҳасидаги муайян мақсадга қаратилган фаолиятдир. Бошқариш тизими ишлаши учун зарур бўлган шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат:

  1. Бошқариш объектларининг мавжудлиги.

  2. Мазкур объект фаолиятининг мақсади маълум бўлиши.

  3. Бошқариш тизими мустақил ҳаракат қилиши учун муайян ҳуқуқларга эга бўлиши.

  4. Бошқарувчи объектнинг бошқарилувчи объект ҳақида муфассал маълумотларга эга бўлиши.


Download 29,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish