Таъминловчи қисм таркибига кирган қуйи тизимлар ахборотли технологиянинг фаолиятини белгилайди ва миқдорий жиҳатдан қатъий белгиланади. Булар қуйидагилардан иборат:
Ташкилий таъминот.
Ахборот таъминоти.
Математик ва дастурий таъминот.
Технологик таъминот.
Лингвистик таъминот.
Эргономик таъминот.
Ҳуқуқий таъминот.
Техник таъминот.
Мутахассислик таъминоти.
Ташкилий таъминотнинг асосий вазифаси бошқариш субъектида ахборотли технологияни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқмаслиги тўғрисида қарорни ишлаб чиқишга қаратилган.
Ахборот таъминоти бошқариш субъекти фаолиятида хизмат қилувчи барча маълумотларнинг тўпламидан ташкил топади.
Математик ва дастурий таъминот бошқариш субъекти масалаларининг ечилиш йўлларини ифодалайди ва тегишли дастурлардан иборат бўлади.
Технологик таъминот тўпланган маълумотларни қайта ишлаш жараёнларининг бошқариш усулларини ифодалайди.
Лингвистик таъминот ахборотларни ифодалашдаги тегишли белги ва алгоритмик тиллардан ташкил топади.
Эргономик таъминот ахборотли технология унсурларининг фаолияти учун тегишли шарт-шароитларни яратади.
Ҳуқуқий таъминот бошқариш субъекти ва ходимларнинг бурчлари, мажбурият ва ҳуқуқларини белгилайди.
Техник таъминот автоматларни қайта ишлаш жараёнларига мос ҳолда тегишли воситалар билан таъминлашни ифодалайди.
Мутахассислик таъминоти ахборотли технология тизимларини билан таъминланади.
Ахборотли технологиянинг функционал қисми у фаолият кўрсатаётган соҳанинг моҳиятига боғлиқ бўлиб, ечилаётган масалалар тўплами орқали ташкил қилинади.
Функционал қисм таркибига кирган қуйи тизимлар миқдорий жиҳатдан қатъий белгиланмаган ва умумий ҳолда бошқариш функциялари асосида ташкил қилинади. Умумий ҳолда савдо соҳасида қуйидаги функционал тизимлар мавжуд:
Товар айланишини бошқариш.
Товар ҳаракатини бошқариш.
Талаб ва таклифни бошқариш.
Бухгалтерия ҳисоби.
Иш ҳақи ва меҳнатни бошқариш.
Моддий техника таъминотини бошқариш.
Капитал қурилишини бошқариш.
Мутахассисларни бошқариш ва бошқалар.
Ахборотли технология умумий ҳолда икки гуруҳга ажратилади:
Техник жараёнларни бошқаришни автоматлаштирилган тизими.
Ташкилий бошқаришни автоматлаштирилган тизими (автоматлаштирилган бошқариш тизимлари).
Техник жараёнларни бошқаришни автоматлаштирилган тизимлари узлуксиз хусусиятдаги ишлаб чиқариш соҳаларида ташкил қилинади. Бундай тизимларда бошқариш ишлари жараёнларга ўрнатилган турли хил воситалар ёрдамида амалга оширилади. Инсон бундай тизимларда кузатувчи вазифасини ўтайди.
Ташкилий бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларида инсон бирламчи, техник воситалар эса, иккиламчи вазифасини ўтайди.
Ташкилий бошқаришни автоматлаштирилган тизими қуйидаги белгиларга кўра туркумланади: