Ўзбек тилидан синфдан ташқари ишлар



Download 19,96 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi19,96 Kb.
#165079
Bog'liq
мустақил таълим (2)


2. Она тилидан синфдан ташқари олиб бориладиган ишларнинг таълимий ва тарбиявий томонлари нимада?

Ўзбек тилидан синфдан ташқари ишлар
90-йиллар таълим тизимига муҳим янгиликлар киритган
тақозоси билан кун тартибига қўйилган долзарб ҳужжатлар
муаммолардан бири таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган мактабларнинг 2-11-синфларидан ўзбек тилини ўргатиш жараёнини тезлаштиришни ҳал қилиш эди. Айни ҳолат иккинчи тилни ўргатишда ҳам таълим босқичларида тил ўқитишнинг мазмунини янгилаш, билим бериш усулини ўзгартириш каби замона талаб қилаётган муаммоларнинг ечимида асосий омиллардан бўлмиш синфдан ва мактабдан ташқари тадбирлар алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Буларнинг бири иккинчи тилни - давлат тилини ўрганувчилар учун ўзбек тилидан ташқил қилинадиган синфдан ташқари ишлардир. Зеро, иккинчи тилни ўрганувчиларнинг нутқ маданиятини ўстириш, уларда давримиз талабларига жавоб берадиган даражада нутқий кўникма ҳосил қилиш учун фақат 45 минутлик дарс машғулотлари кифоя қилмайди. Иккинчи тилни ўрганаётган ўқувчиларнинг эгаллаган ўзбекча талаффуз ва имловий малакалари ўзбек тилидан ўтказиладиган синфдан ташқари ишлардагина такомиллаша боради. Ниҳоят, тил ўргатишнинг жаҳон андозасига мос функционал-семантик тамойили

  1. -таҳлилий усули асосида тузилган дастурлар га таълимнинг қиёсий

талаби бажарилади. «Тил-меъёр-нутқ» тамойили асосида тузилган

1 Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида» Қонуни. «Ўзбекистон» нашриёти, Тошкент 1989, 3-4 б. «Таълим тўғрисида» ги Қонун 1992; 1997 й. 29 август. «Ўзбекистонда ўрта умумий таълим мактаби концепцияси» шу асосда тузилган «Ўзбек мактабларида она тили концепцияси»
1994 «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида «ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» 1998 й. 13 майда 203-қарори чиқди.
2 Таълим қозоқ, қирғиз, туркман тилларида олиб бориладиган мактабларнинг 2-9 синфлари учун ўзбек тили ва адабиёти дастури. Тузувчилар: Р. Йўлдошев, А.Рафиев ва бошқалар. Тошкент, «Ўқитувчи», 1998 йил.
ўқувчини ижодий изланишга, мустақил фаолиятга даъват қилувчи дастур талаблари даражасида ўқувчида сўзга эҳтиёж ҳисси орта боради. Ниҳоят, ўзбек тилини давлат тили сифатида ўрганаётган ёшларнинг ўзбекча матнларни ўқиш, матн мазмунини уқиб олиш ва матн яратиш малакалари такомиллаша боради.
Бунга эришиш учун ўқувчиларда 45 минутлик машғулотдан – машғулотга орттирилган сўзга эҳтиёж зарурати, эркин ўзбекча мулоқотга ўргатиш машқларининг самараси, амалий аҳамияти дидактик характердаги грамматик ўйинлар, сўз ҳақида баҳс, мушоира ва шу каби қатор тадбирларни мужассамлаштирувчи синфдан ташқари машғулотлардагина намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, иккинчи тилни ўргатувчининг ўз бурчига садоқати, фидойилиги-ҳақиқий мураббийлиги, иккинчи тилни ўрганувчиларнинг тил ўрганишга қизиқиши, уларнинг иқтидорлари оммавий кўрик- танловдан ўтади.
Фикримизча, мазкур синовдан мувоффақиятли ўтиш учун «Давлат тили ҳақида» ги Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда, «Бугун фақат ўзбек тилида гаплашамиз», «Чоршанба - ўзбек тили куни», «Тил - миллатнинг қалби», «Тил билган - эл билади». «Тил - дил калити», «Бугун - тиллар байрами» каби рукнлар остида синфдан ва мактабдан ташқари тадбирларни мунтазам ўтказиб туриш лозим. Шубҳасиз, шундай қилина борсагина туркийзабон ўқувчиларнинг қорақалпоқ, қозоқ ва туркман синфларида ўқиётганларнинг ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқиши, ҳаваси кундан-кунга орта боради, ўз навбатида иккинчи тилни ўрганаётган ўқитувчининг ҳам олийжаноб фазилати намоён бўлади. Устозлик, мураббийлик меҳнати оммавий синовдан ўтади. Зеро, ҳар қандай ажойиб дарс ҳам агар у ўқувчиларнинг синфдан ташқари машғулотларига таянмаса, исталган натижани бермайди.3 Дарҳақиқат, услубшунос олим ҳаққоний таъкидлаганидек, таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган мактабларда ўзбек тилини ўргатиш синфдан ва мактабдан ташқари ишлар билан уйғунликда олиб борилмаса, қутилган натижани бермайди, албатта. Ниҳоят, иккинчи тилни ўргатишнинг бош мақсади замона талаблари даражасида бажарилмайди. Шу боис туркийзабон синф ўқувчиларида тил ўрганишнинг хайрли иш эканлиги хусусида илмий, амалий ишонч ҳосил қилиш лозим. Бунинг таълим тизимида синалган амалий омили синфдан ва мактабдан ташқари тадбирлардир. Унинг таълим тўғрисидаги қонунларимизда алоҳида таъкидланганлиги ҳам бежиз эмас экан: «Давлат тили ҳақида» ги Қонунни амалга ошириш «Давлат дастурига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 сентабрдаги 311-қарори 3-бандида «Давлат тили ҳақида» ги Қонун қабул қилинган кунни «Ўзбек тили» куни сифатида нишонлаш белгилаб қўйилган.
Маълумки, ўша куни таълим бўғинларида турли савияда «Тил байрами»га бағишланган мактаб миқёсидаги тадбир ўтказилади. Мазкур тадбирлар мазмуни ўқувчиларда она тилига, шунингдек, Давлат тили сифатида ўрганилаётган иккинчи тилга ҳурмат, ўша тил соҳиби тарихига меҳр ҳиссини оширади. Энг муҳими, уларнинг тил ўрганиш савиясию иқтидорини намоён қилади. «Бинобарин, тил инсоният, маданият, маънавият тарихидир». Кўнгилларнинг сурури, кўрар кузларнинг нури, ўқув ва билимларнинг тилмочи дил таржимони ҳам тилдир. Шу боис, ҳурмат-иззатни, обрў-эътиборни киши тил орқали
4 .
топади»


  1. С. А. Абрамович. Уроки внеклассного чтения в 7-8 классах. М. –Л. 1964, стр 14.

  2. Йўлдошев. Ҳ.Қ. Тил –миллатнинг қалби. Ўзбек тили доимий анжумани. IV Тошкент, 1997 й, 5-6бет.

Айни маънода турли рукнларда ўзбек тилидан талаб даражасида йиллар давомида муттасил синфдан ташқари тадбирларни юксак савияда ўтказиб келаётган ўқитувчилар ҳам шогирдларининг ҳурматиззатию, ҳам жамоатчиликнинг обрў-эътиборига муяссар бўлиши, шубҳасиз, таълим-тарбиянинг аксиомаси ҳисобланади.
Download 19,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish