Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси



Download 407,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/24
Sana22.02.2022
Hajmi407,3 Kb.
#113857
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси

Мажбуриятлар
4.15 
Мажбуриятнинг энг муҳим хусусияти – бу тадбиркорлик субъектининг ҳозирги пайтда мажбурияти 
мавжуд бўлишидир. Мажбурият – бу аниқ тарзда амал қилиш ёки бир нимани бажариш учун 
масъулият ёки бурчдир. Мажбуриятлар бажарилиши қонунчилик талаби асосида ёки бажарилиши 
шарт бўлган шартноманинг оқибати сифатида юридик жиҳатдан мажбурий бўлиши мумкин. Бу 
одатий ҳол, масалан, олинган маҳсулотлар ва хизматлар учун тўланиши керак бўлган суммалар 
мисолида. Мажбуриятлар, шунингдек, оддий бизнес юритиш амалиёти, яхши тадбиркорлик 
муносабатларини сақлаб туриш ёки ҳолисона иш тутиш одати ёки истаги натижасида ҳам юзага 
келади. Масалан, агар тадбиркорлик субъекти кафолат муддати тугаганидан сўнг ҳам ўз 
маҳсулотидаги камчиликларни тузатиш тўғрисида қарор қабул қилса, сотилиб бўлган маҳсулотлар 
бўйича сарф қилиниши кутилаётган суммалар ҳам мажбуриятлар деб ҳисобланади. 
4.16 
Ҳозирги пайт мажбурияти билан келгуси мажбуриятни фарқлаш керак. Тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг келгусида активларни сотиб олиш ҳақидаги қарорининг ўзи мажбурият пайдо 
бўлишига сабаб бўлмайди. Мажбурият одатда актив етказиб берилганида ёки тадбиркорлик 
субъекти активни сотиб олиш тўғрисида бекор қилинмайдиган битимга киришгандагина пайдо 
бўлади. Охирги ҳолатда, битимнинг бекор қилинмаслиги, мажбуриятни бажармасликнинг 
иқтисодий оқибатлари, масалан катта жарима мавжудлиги, тадбиркорлик субъекти томонидан 
ресурслар бошқа томонга ўтказилишига йўл қўймасликка деярли имконият йўқлигини англатади. 
4.17 
Ҳозирги пайтда мавжуд бўлган мажбуриятни сўндириш одатда бошқа томоннинг талабини 
қондириш учун иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурслар тадбиркорлик субъекти томонидан 
берилишига олиб келади. Ҳозирги пайт мажбуриятини бир неча йўллар билан сўндириш мумкин, 
масалан: 
(a) 
пул маблағларини тўлаш; 
(б) 
бошқа активларни ўтказиш; 
(в) 
хизматларни кўрсатиш; 
(г) 
мазкур мажбуриятни бошқа мажбуриятга алмаштириш; ёки
(д) 
мажбуриятни капиталга айлантириш орқали. 
Мажбурият, шунингдек, бошқача тарзда бажарилиши мумкин, масалан кредитор ўз ҳуқуқларидан 
воз кечиши ёки уларни йўқотиши орқали. 
4.18 
Мажбуриятлар бўлиб ўтган операциялар ёки бошқа бўлиб ўтган воқеалар натижасида пайдо бўлади. 
Шу тариқа, масалан, маҳсулотларни сотиб олиш ёки хизматлардан фойдаланиш савдога оид 
кредиторлик қарзларини (агар олдиндан ёки етказиб берилганида тўланмаган бўлса) юзага 
келтиради ва банк кредитини олиш эса кредитни тўлаш мажбурияти пайдо бўлишига олиб келади. 
Тадбиркорлик субъекти, шунингдек, харидорлар томонидан амалга ошириладиган харидларнинг 
йиллик суммасидан келиб чиққан ҳолда келгусида қайтариладиган чегирмаларни мажбуриятлар 
сифатида тан олиши мумкин; бу ҳолда маҳсулотларнинг ўтган даврда сотилиши мажбурият пайдо 
бўлишига сабаб бўладиган операция бўлиб хизмат қилади. 
4.19 
Баъзи мажбуриятларни фақат маълум даражадаги тахминий баҳолаш ёрдамида ўлчаш мумкин. Бир 
қатор тадбиркорлик субъектлари бундай мажбуриятларни резервлар (захиралар) деб тавсифлайди. 
Баъзи мамлакатларда, бундай резервлар (захиралар) мажбурият деб қаралмайди, чунки мажбурият 
тушунчаси тор маънода таърифланиб, у тахминий баҳолашларни қилиш заруриятисиз белгиланиши 
мумкин бўлган суммаларнигина қамраб олади. 4.4 бандда келтирилган мажбуриятнинг таърифи 


Концепутал асос 
22 
©
МҲХС Фонди 
кенгроқ ёндашувга асосланган. Шунинг учун, резерв (захира) ўз ичига ҳозирги пайтдаги 
мажбуриятни олган ва таърифнинг қолган қисмига жавоб берганида, у мажбурият бўлиб 
ҳисобланади, суммаси тахминий баҳоланиши керак бўлсада ҳам. Бунинг мисоллари - мавжуд 
кафолатлар бўйича тўловларни амалга ошириш учун қилинган резервлар (захиралар) ва нафақа 
мажбуриятларини бажариш бўйича резервлар (захиралар). 

Download 407,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish