O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Кўкрак қафаси суяклари 
Кўкрак қафаси суякларига 12 жуфт қовурға, тўш суяги ва 12 та кўкрак 
умуртқаси киради. Буларнинг бирикишидан конус шаклидаги бўшлиқ ҳосил 
бўлиб, унда мухим ички органлар: юрак, трахея, бронхлар ўпка, кизилўнгач 
ва йирик қон томирлари жойлашади. Одамда кўкрак қафасининг кириш — 
юқори қисми бир оз тор, пастки қисми кенг бўлади. Кўкрак қафасининг 
фронтал диаметри сагиттал диаметридан катта. Кўкрак қафасининг пастки 
қисми эркакларда бир оз тор, аёлларда кенгроқ ва бир оз юқорига кўтарилган 
бўлади.
Қ о в у р ғ а л а р (costae) ингичка лента шаклидаги ёйдан иборат бўлиб, 
суяк қисмида боши, бўйни, дўмбоғи ва танаси бўлади. Танаси лентасимон, ўз 
ўқи атрофида бир оз бурилган бўлиб, ички юзаси, пастки ва юқориги чети 
фарқ қилинади.
Қовурғанинг ички юзасида нерв ва қон томирлари ўтадиган эгатча бор.
Қовурғалар тоғай (олдинги) учи билан туш суягига, орқа учи билан 
умуртқа поғонасига бирикади. Қовурғалар орқа суякли қисмидаги боши ва 
дўмбоқлари билан умуртқалар танасига ва кўндаланг ўсиғига бирикади. 
Боши билан икки умуртқа танаси ўртасидаги бўғини юзасига бош бўғин 
ҳосил қилиб бирикади. Иккинчи бўғим эса қовурға дўмбоғи кўндаланг 
ўсиғининг ўртасидаги бўғим сатҳига бирикади. XI ва ХП қовурғалар 
кўндаланг ўсимталар билан бўғим ҳосил қилмайди. I, XI ва XII 
қовурғаларнинг боши иккита умуртқа орасига кирмасдан, ўзига қарашли 
умуртқа танаси билан бирикади. Биринчи ковурға эса тўғридан-тўғри тўш 
суяги билан қўшилади. Ҳақиқий қовурғалар 7 жуфт бўлиб, бевосита ўз 
тоғайи билан тўш суягига бирикади. Сохта қовурғалар 3 жуфт бўлиб, тоғай 
билан ўзаро, сўнгра VII қовурғанинг тоғайига бирикади. Етим 
қовурғаларнинг, яъни XI ва ХП қовурғаларнинг тоғайлари ҳеч қаерга 


19 
ёпишмасдан, қорин мускуллари орасида жойлашган бўлади. Қовурғаларнинг 
суяк қисми умуртқа поғонасига иккита бўғим ҳосил қилиб бирикади.
Т ў ш с у я r и яъни тўш (sternum) ясси тоқ суяк бўлиб, дастаси, танаси 
ва ханжарсимон ўсимтаси бор. Одамнинг 20 — 25 ёшида бу қисмлар бир-
бири билан суякли бирикиб, яхлит туш суяги ҳосил қилади. Дастасининг 
юқориги томонид бўйинтуруқ ўйиғи бўлиб, унинг икки ёнида қовурғалар 
бирикадиган чуқурча бор. Тўш суягининг ўсимтаси ханжарсимон, 
айрисимон, юмалоқ бўлиши мумкин.
ҚЎЛ СУЯКЛАРИ 
Қўл суяклари икки группага бўлиб ўрганилади. Елка камари суяклари 
ва қўлнинг эркин суяклари. Елка камари суякларига курак ва ўмров суяклари 
киради.
К у р а к с у я г и (scapula) учбурчак шаклдаги ясси суяк бўлиб, 
мускуллар ёрдамида ички ботиқ юзаси билан кўкрак қафасига, II-VII 
қовурғалар устига ёпишган бўлади. Ташқи юзаси бир оз қавариқ бўлиб, 
унинг юқориги (ички), умуртқа поғонага қараган, ташқи- қўлтиқ остига 
қараган четлари ва 3 та бурчаги бор. Пастки бурчаги ўткир бўлиб, ташқи 
бурчагида елка билан бирикадиган бўғим юзаси жойлашган. Юқориги ички 
бурчагида мускуллар бирикадиган ғадир- будурликлар бўлади. Орқа 
томонидаги қирраси ташқи бурчакда акромиал (елка) ўсиқ билан тамом 
бўлади. Бу ўсик курак суягини ўсиқ усти ва ўсиқ ости қисмларга бўлиб 
туради. Курак суягининг ташки бурчагида тумшуқсимон ўсиқ бор. Унинг 
орқасида курак суягининг ўймаси, ўсиғининг тагида елка суяги бирикадиган 
бўғим чуқурчаси бўлади.
Ў м р о в с у я г и (clavicula) латинча S ҳарфи шаклида бўлиб, бир учи 
юмалоқ, иккинчи учи ясси. Ясси учи билан курак суягининг акромиал, яъни 
тожсимон ўсимтасига бирикади ва у акромиал учи дейилади. Юмалоқ учи 
билан тўш суягининг дастасига бирикади. Ўмров суяги танасида мускуллар 
бирикиши учун ғадир-будурликлар бўлади.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish