O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Суякларнинг бирикиши. Скелет суяклари ўзаро ҳap хил усулда 
бирикади. Бу бирикишни, асосан, 2 группага: оралиқсиз — узлуксиз 
бирикиш, яъни синартроз ва оралиқли бирикиш, яъни диартрозга бўлиш 
мумкин. Синартроз бирикиш қўпроқ умуртқали ҳайвонларда, диартроз 
бирикиш одамда, юксак даражада тузилган ҳайвонларда учрайди. ҳaракатчан 
бўғимлар билан суякларнинг бирикиши тарихий тараққиёт натижасида келиб 
чиққан. Суякларнинг бир-бири билан суяк модда ёрдамида бирикиши 
синастоз, тоғай ёрдамида бирикиши синхондроз, бириктирувчи тўқима 
ёрдамида бирикиши синдесмоз дейилади. Суяклар мускул ёрдамида 
бирикиши ҳам мумкин. Суякли бирикиш бутунлай ҳаракатсиз бўлиб, бир 


15 
суяк иккинчи суякка суяк модда ёрдамида бирикади. Масалан, чаноқ ва 
думғаза суяклари ана шундай бириккан. Скелетнинг баъзи суяклари, масалан, 
умуртқа поғонасидаги умуртқалар танаси ва қовурғалар тўш суягига 
узлуксиз тоғай ёрдамида бирикади. Билак, тирсак суяклари, катта ва кичик 
болдир суяклари ўзаро бириктирувчи парда ёрдамида бирикади. Курак суяги 
кўкрак қафаси суякларига мускул ёрдамида бирикади. 
Одам скелетидаги кўп суяклар оралиқ бўғимлар ҳосил қилиб бирикади. 
Бўғимда асосий ҳисобланган бўғим халтачаси, бирикиш юзаси ва бўшлиқ 
бўлади. Бўғим юзаси гиалин тоғай билан қопланган бўлиб, бу тоғай нерв ва 
қон томирлари билан таъминланган. Бўғим халтачаси суяк усти пардасининг 
бўғим атрофида кенгайишидан ҳосил бўлади. У 2 қаватдан: ташқи пишиқ 
фиброз ва ички юмшоқ синовий қаватдан тузилган бўлади. Синовий қаватда 
оқсил, ёғ томчилари ва турли тузларни ўзида сақлаган синовий бўғим мойи 
ишлаб чиқарилади. Бу суюқлик ҳаракат вақтида бўғимлар юзасини мойлаб, 
сирғанишни енгиллаштиради. 
Бўғимларнинг ичи бўш бўлиб, унда манфий босим сақланади, яъни 
ҳаво бўлмайди. Бу босим бўғимларнинг пишиқлигини таъминловчи 
факторлардан биридир. Баъзи бўғимлар бўшлиғида пай (боғлағич)лар, 
ялтироқ тоғайлар ва мускул пайлари бўлади. Бўғимларнинг ташқи юзасида 
кўп миқдорда пишиқ боғлағич, мускул ва пайлар бўлиб, улар бўғимнинг 
мустаҳкамлигини таъминлайди
Бўғимнинг турлари ва улардаги ҳаракатлар. Бўғим юзасининг 
тузилишига қараб, бўғимлар шарсимон, эллипссимон, эгарсимон, 
цилиндрсимон, ғалтаксимон бўлади. Бўғимлар шаклига ва функциясига кўра, 
1, 2, 3 ўқли бўлиши мумкин. 
Бир ўқли бўғимларга цилиндрсимон, ғалтаксимон бўғимлар киради. 
Цилиндрсимон бўғим билак - тирсак суякларининг икки учида бўлиб, унда 
ичкарига ва ташқарига буриш ҳаракати бўлади. Ғалтаксимон бўғим 
фалангалар орасида, елка - тирсак суяклари орасида бўлиб, бу буғимларда 
букиш-ёзиш ҳаракатлари бўлади. 
Икки ўқли бўғимларга эллипссимон (атлант - энса, билак, қўл панжаси 
бўғимлари), эгарсимон (қўл панжасидаги бош бармоқнинг кафт суяги 
орасидаги) бўғимлар мисол бўла олади. Атлант - энса бўғимида фронтал ўқ, 
атрофида букиш-ёзиш, сагитал ўқ атрофида чапга ёки унгга оғиш 
ҳаракатлари бўлади. Билак-қўл панжаси бўғимида букиш-ёзиш ва 
узоқлаштириш – яқинлаштириш, қўл панжасидаги бош бармоқни кафт суяги 
орасидаги бўғимдан узоқлаштириш-яқинлаштириш ва қарама-қарши қўйиш 
ҳаракатлари бўлади. 
Уч ўқли бўғимларга шарсимон, елка бўғими, ёнғоқсимон, тос-сон 
бўғими киради. Бу бўғимларда фронтал ўқ атрофида букиш-ёзиш, сагитал ўқ 
атрофида узоқлаштириш, вертикал ўқ атрофида ичкарига ва ташқарига 
буриш ҳаракатлари бўлади. Буларнинг йиғиндисидан айланма ҳаракат, 
масалан, елка буғимидаги ҳаракатлар ҳосил бўлади. 
Текис бўғимларда силжиш ҳаракатлари жуда кам, буларга товон 
суякларидаги баъзи бирикишлар мисол бўлади. Бўғимларнинг юқорида 
айтилгандек, хилма-хил бўлиб, турли ҳаракатлар бажариши бир неча минг 


16 
йиллар давомида одам меҳнат қуроллари билан ишлаши туфайли келиб 
чиққан. Бўғимнинг пишиқлиги бўғим бўшлиғидаги манфий босим, бўғим
атрофидаги бўғим халтачаси, боғлағичлар ва мускулларга боғлиқ бўлади. 
Бўғимларнинг чиқиши шу бўғимнинг тузилиши ва мустаҳкамлигига боғлиқ.
Нотўғри ҳаракатлар вақтида тазйиқ остида шикастланишда бўғим юзалари
бир-биридан узоқлашади, яъни бўғим чиқади. Бўғим чиққанда қаттиқ 
оғриқ сезилади, ҳаракатлар қийинлашади. Бундай вақтда чиққан жойни
ҳаракатсиз қилиб боғлаб, тезлик билан врачга мурожаат этиш керак. 
Одам скелети асосан 3 группага: гавда скелети, қўл-оёқ, скелети ва 
калла скелетига бўлиб ўрганилади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish