O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Қўлнинг эркин суяклари 
Қўл эркин суякларининг кўпчилиги узун (найсимон) суяклардир: 
буларга елка суяги, билак-тирсак суяклари ва қўл панжа суяклари киради.
Е л к а с у я r и (humerus) узун найсимон суякдир, унинг танаси- диафизи ва 
икки учи — эпифизи бўлади. Юқориги учида анатомик бўйин билан 
чегараланган шарсимон бошчаси бўлади. Анатомик бўйиннинг ташқи 
томонида катта вa кичик дунгчалар бўлиб, уларнинг ўртасида эгатча бор, у 
дўнгчалараро эгатча деб аталади. Дўнгчалардан сунг гадир-будурликлар 
бўлиб, буларга мускуллар бирикади. Суяк танасининг юқори томони 
цилиндрсимон, пастки томони учбурчак шаклда. Елка суягининг пастки 
кенгайган учи икки томонидан гадир- будур тепача ҳосил қилиб тугайди, 
буларга мускул ва бойламлар ёпишади. Бу иккала тепача орасида билак-
тирсак суяклари билан бирлашадиган бўғим юзалари жойлашган, медиал 
томонида тирсак суяги билан бирлашадиган ғалтак, латерал томонида билак 


20 
суяги билан бирлашиш учун ярим шарга ўхшаш бўғим юзаси бошчаси бор. 
Пастки учининг орқа томонида тирсак суягининг ўсиғи кириб турадиган 
тирсак чуқурчаси бўлади, олдинги томонида эса тирсак суягининг тож ўткир 
ўсиғи (билак букилганда) кириб турадиган ўткир тож ўйиғи бор. Суякнинг 
турли жойида қон томирлар ўтадиган тешиклар бор.
Билак суяклари иккита найсимон: билак ва тирсак суягидан иборат.
Т и р с а к с у я г и (ulna) қўлнинг медиал томонида жойлашган бўлиб, 
юкори қисми бир оз кенг, унда ярим ойсимон ўйиқ. бўлади. Тирсак суяги 
ярим ойсимон бўғим ўйиғининг юқорисида тирсак ўсиғи, пастида ўткир ўсиқ 
жойлашган. Латерал томонида билак суягининг боши кириши учун чуқурча 
бўлади. Ярим ойсимон бўғим ўйиғи билан елка суягининг ғалтаксимон бўғим 
юзасига бирикади. Тирсак суягининг танаси уч қиррали, билакка қараган 
латерал қирраси ўткир бўлади. Бу суякнинг пастки учида бошчаси бўлиб, 
унинг орқасида бигизсимон ўсиқ жойлашган.
Б и л а к с у я г и (radius) нинг юқори учи юмалоқ шаклдаги бошча ҳосил 
қилади. Бошчанинг юқори қисми ботиқ бўлиб, унга елка суягининг дўмбоғи 
бирикади. Билак суяги бошчаси пастки қисми ингичка бўйин ҳосил қилади. 
Бўйиннинг тагида олдинги юзада елканинг 2 бошли мускули келиб 
бирикадиган катта дўнгча бop. Танаси уч қиррали, ички қирраси ўткир 
бўлади. Дистал эпифизи бир оз кенгайиб, биринчи қатор кафт суяклари билан 
бирикиш учун бўғим чуқурчаси ҳосил қилади. Бу суякнинг ички томонида 
тирсак суягининг боши билан бирикиш учун бўғим юзаси, четки томонида 
эса бигизсимон ўсиқ жойлашган. Тирсак ва билак суяклари юқори ва пастки 
қисмлари билан цилиндрсимон бўғим ҳосил килиб бирикади.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish