O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

 
Оёқнинг эркин суяклари 
С о н с у я г и (femur) организмдаги энг йирик ва бақувват найсимон 
суякдир. Бу суякнинг танаси ва икки учи, юқориги учида каттагина 
шарсимон бошча ва шарсимон бўғим сатҳи бўлади. Шарсимон бошча чаноқ 
суягидаги қуймич чуқурчасига кириб туради. Шарсимон бошчада юзароқ 


23 
чуқурча бўлиб, унга бўғимнинг ички бойлами ёпишади. Сон суягининг бўйин 
қисми танага ўтиш жойида катта ва кичик дўнгчалар — кустлар ва 
дўнгчалараро ғадир-будур чизиқлар жойлашган.
Сон суягининг танаси бир оз букилган, уч киррали юмалоқ шаклли 
бўлиб, орқа томонида ғадир-будурликлар бор. Сон суягининг йўғонлашган 
пастки учида мускул ёпишадиган медиал ва латерал ўсиқлар жойлашган. 
Иккала ўсиқ олд томонда бўғим юзалари билан ўзаро туташиб туради. Бy 
ерда тизза қопқоги жойлашади. Бу ўсиқлар орасида чуқурча бўлади.
Т и з з а қ о п қ о ғ и с у я г и (patella) организмдаги энг йирик эркин 
(сесамасимон) суякдир. Бу суяк учбурчак шаклда, юқори томони кенг, асоси 
— пастки қисми учли бўлиб, чўққича дейилади. Танасининг олдинги томони 
нотекис, орқа томони силлиқ, бу суякка 4 бошли мускулнинг пайи бирикади.
Б о л д и р с у я к л а р и катта ва кичик иккита найсимон суякдан 
иборат. Катта болдир суяги (tibia) болдирнинг медиал томонида жойлашган 
узун найсимон суяк бўлиб, танаси 3 қиррали, олдинги қирраси ўткир бўлади. 
Бу суякнинг юқори учи кенгайиб, сон суягига бирикишга мослашган. Катта 
болдир суягининг юқори учида, сон суягига бирикадиган бўғим 
чуқурчасининг ўртасида кесишувчи бойламлар бирикадиган ўсиқлар бўлади. 
Танаси юқори қисмининг олдинги томонида 4 бошли мускул бирикиши учун 
дўнгча бор. Пастки учи юмалоклашган тўпиқ ўсиқ билан тугайди. У медиал 
тўпиқ дейилади. Пастки учида оёқ панжа суяклари билан бўғим ҳосил 
қиладиган ботиқ бўғим юзаси бор. Латерал томонида эса кичик болдир суяги 
бирикиши учун кичик болдир ўйиги бор.
К и ч и к б о л д и р с у я г и (fibula) узун- ингичка суяк бўлиб, катта 
болдир суягидан латерал жойлашган. Юқориги учи кенгайиб, бошча ҳосил 
қилади. Бошчасининг устида ўсимта бўлиб, у чўққи деб аталади. Пастки 
қисми кенгайиб ташқи тўпиқ ҳосил қилади. Пастки қисмида ошиқ суяги 
билан бирикадиган бўғим юзаси бўлади.
О ё қ п а н ж а с и н и н г с у я к л а р и (ossa pedis) ҳар хил 
катталикдаги 26 та суякдан тузилган бўлиб, улар 3 га: товон суяклари, оёк 
кафт суяклари ва бармоқ фалангаларига бўлинади.
Т о в о н (панжа олди) с у я к л а р и 7 та, булардан энг каттаси товон 
суяги ҳисобланади. Товон суягининг юқори юзаси ошиқ суяги билан, 
олдинги қисми кубсимон суяк билан бирикади.
О ш и қ с у я г и товон суягининг устида бўлиб, бу суякда кўп бўғим 
юзалари бўлади. У ғалтаксимон юқори бўғим юзаси билан болдир суягига, 
пастки юзаси билан товон суягига бирикади. Олдинги томонда бошчаси 
бўлиб, бу қисм билан қайиқсимон суякка бирикади.
Қ а й и қ с и м о н с у я к оёқ панжасининг ички томонида жойлашган 
бўлиб, орқада ошиқ, олдинда понасимон суякларга бирикади. Кубсимон суяк 
панжанинг четки қисмида бўлиб, орқадан товон, олдиндан 4ҳ5 кафт 
суякларига бирикади. 
П о н а с и м о н с у я к л ар 3 та бўлиб, улар қайиқсимон суяк 1, 2, 3 -
кафт суяклари ва кубсимон суяклар билан бирикади.


24 
О ё қ к а ф т (панжа) суякларига 5 та калта найсимон суяк бўлиб, бир 
текисликда ётади. Оёқ кафт суяклари бош бармоқдан жимжилоққа қараб 
саналади. Уларнинг асосий танаси ва бошчаси бор.
О ё қ б а р м о ғ и н и н г с у я к л а р и калта найсимон суяклар 
группасига киради, улар 14 та. Бош бармоқда иккита, қолганларида 3 - тадан 
бўлиб, улар асосий ўрта тирноқ фалангаси деб аталади.
Одамнинг оёк панжаси бир оз гумбазшаклида тузилган, юқори қисми 
кавариқ, таги ботиқроқ бўлади. Оёқпанжасининг бундай тузилиши одам 
енгил ҳаракатланишида турли тўрткилар кучининг камайишида ва гавданинг 
ерга таянишида муҳим ахамиятга эга. Нормал оёқ панжасида ички гумбаз 3 
— 4 см, ташқи гумбаз 1 — 2 см баланд бўлиб, булардан ташқари учинчи — 
кўндаланг гумбаз ҳам бор. Баъзи болалар оёқ панжасининг таги ясси бўлиб, 
унга яссипанжа дейилади. Бундай панжанинг рессорлик, амортизаторлик 
хусусияти кам булганлигидан бола тез чарчайди.
Эркин оёк суякларининг бирикиши. 
Ч а н о қ с о н б ў ғ и м и шарсимон, кўп ўқли бўлиб, унда фронтал, 
сигиттал ва вертикал ўқлар атрофида турли харакатларни бажариш мумкин. 
Чаноқ сон бўғими сон суягининг шарсимон бошчаси чанок суягининг 
куймич косасига бирикишидан ҳосил бўлади. Бу бўғим ичида юмалок бойлам 
бўлиши билан бошқа бўғимлардан фарқ қилади. Бўғим юзалари бир-бирига 
жуда мос тушади.
Т и з з а б ў ғ и м и. Бу бўғим одам гавдасидаги барча бўғимлар ичида 
энг каттаси ва мураккаб тузилгани бўлиб, учта суякнинг: сон суяги, катта 
болдир суяги ва тизза қопқоғининг орасида ҳосил бўлади. Сон суягининг 
пастки учидаги иккала ўсиқнинг олд томонида, тизза қопқоғи суяги учун 
бўғим юзаси жойлашган. Сон суягидаги бўғим юзаси катта болдир суягининг 
устки учидаги бўғим юзасига мос келмайди. Чунки бу юза унчалик чуқур 
эмас. Бу етишмовчилик толали тогайдан тузилган махсус ярим ой шаклли 
пластинкалар (минсклар) ёрдамида тўлдирилади. Шунинг натижасида бўғим 
юзалари бир-бирига мослашади. Бундай минсклар медиал ва латерал томонда 
туради. Минсклар ўртасида биридан иккинчисига тортилган кўндаланг тизза 
бойлами воситасида тўлдирилган бўлиб, бу бойлам минскларни ҳам ушлаб 
туради. Бy бўғимдаги суякларнинг бўғим юзалари кенг бўлгани учун бўғим 
халтаси ҳам кенг бўлади. Бўғм халтасининг ички қавати жуда кўп бурмалар 
ҳосил қилади. Халтанинг ичида кўндаланг бойламдан ташқари, яна жуда 
пишиқ кесишган бойламлар бор. Тизза бўғими ташқи томондан кўп 
бойламлар билан маҳкамланади. Бу бўғим ғалтаксимон бўғимга киради. Унда 
букилиш-ёзилиш, букилган холда ичкарига ва ташқарига бурилиш 
харакатлари содир бўлади.
Б о л д и р с у я к л а р и юқорида ўзаро текис бўғим ҳосил қилиб 
бирикади. Иккита болдир суягининг танаси орасида пишиқ фиброз 
тўқимадан тузилган парда бўлади.
Б о л д и р - о ш и қ (тўпиқ) бўғими ҳосил бўлишида катта болдир 
суягининг пастки юзаси ошиқ суягига бирикади. Бу бўғимғалтаксимон 
бўлиб, бир ўқли. Уни икки томонидан ташқи ва ички тўпиқ тўсиб туради.
Букиш ҳаракатида бу тўсиқлар четлашиб оёқ панжаси бир оз бурилади. 


25 
О ё қ п а н ж а с и н и н г бўғимлари. Товон суяклари орасида турли 
шаклдаги бўғимлар бўлиб, улар бойламлар ёрдамида маҳкамланади. Бу 
бўғимлар оёқ панжасининг турли ҳаракатларида қатнашади.
Товон суяклари билан оёқ кафт суяклари орасида текис бўғим бўлиб, у 
кам ҳаракатчандир.
Кафт суякларининг боши билан асосий бармоқ фалангалари орасида 
эллипссимон бўғим бўлиб, унинг ҳисобига бармоқлар ҳаракатланадн. Бармоқ 
фалангалари орасидаги ғалтаксимон бўғим ёрдамида букиш-ёзиш 
ҳаракатлари бажарилади.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish