O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Панжа суяклари 
Панжа суяклари (ossa manus) 3 га: билакўзук суяклари, кафт суяклари 
ва бармоқ суяклари (фалангалар) га бўлинади.
Билакўзук суяклари 8 та, улар 4 тадан бўлиб 2 катор жойлашади. Бy 
суяклар билак суягидан тирсак суягига қараб ёки бош бармоқдан 
жимжилоққа қараб саналади. Биринчи қатор қайиқсимон, ярим ойсимон, уч 
қиррали, нўхатсимон суяклардан иборат. Иккинчи қаторги катта кўп 
киррали, кичик кўп қиррали бошчали ва илгакли суяклар ташкил этади.
Кафт суяклари 5 та бўлиб, калта найсимон суяклар ҳисобланади. 
Уларнинг танаси, икки учи (боши, асоси) бўлади. Кафт суяклари асоси билан 
билакўзук суякларига, боши билан асосий фалангаларга бирикади. Бу 
суяклар танасининг орқа томони қавариқ, олд томони ботиқ бўлади. Кафт 
суяклари 2-бармоқдан 5-бармоққа томон кичрайиб боради. Бош бармоқнинг 
кафт суяги, четда бўлиб, асоси кўп қиррали катта суякка эгарсимон бўғим 
юзаси ҳосил қилиб бирикади.
Ф а л а н га л а р калта найсимон суяклардир; хар кайси бармоқда 3 
тадан: асосий, ўрта, тирноқ; бош бармоқда эса асосий ва тирноқ фалангаси 
бўлади. Фалангаларнинг пастки томони кенг, юқори томони тор бўлиб, 
олдинги қисми бир оз ботиқ, орқа қисми қавариқ тузилган.


21 
Елка камари ва қўл суякларининг бирикиши 
Елка камари суяклари кўкрак қафасига ҳаракатчан бирикади. Ўмров 
суяги юмалоқ учи билан тўш суягининг дастасига тўш-ўмров бўғими ҳосил 
қилиб бирикади. Бўғимнинг ичида диск бўлиб, бўғим хонасини 2 га бўлади. 
Ўмров суягининг ясси (акромиал) учи курак суягининг акромиал ўсиғига 
ясси бўғим ҳосил қилиб бирикади. Курак суяги орқада II — VII қовурғалар 
устига ҳаракатчан мускуллар ёрдамида бириккан.
Қўл суякларининг бирикиши 
Е л к а б ў ғ и м и организмдаги энг ҳаракатчан, кўп ўқли, шарсимон 
бўғимдир. Бу бўғим ҳосил бўлишида елка суягининг шарсимон боши курак 
суягининг бўғим чуқурчасига бирикади. Бу бўғимда суякларнинг бирикувчи 
бўғим юзалари бир-бириra унчалик мос (конгруент) бўлмаганлиги учун 
бўғимда ҳаракат анча эркиндир. Елка бўғими бўғим халтачаси ичидан елка 2 
бошли мускулининг пайи ўтиши билан бошқа бўғимлардан фарқ қилади. Бу 
бўғимда фронтал, сагиттал ва вертикал ўқлар атрофида турли харакатлар 
бўлади.
Т и р с а к б ў ғ и м и мураккаб бўғим бўлиб, 3 та оддий (елка-билак, 
елка-тирсак, билак-тирсак) бўғимидан ташкил топган бўлиб, улар битта 
бўғим халтачасига ўралган. Елка-билак бўғими юмалоқ бўлиб, елка суяги 
юмалок бўғими думбогининг билак суяги бошчасидаги чуқурчага 
бирикишидан ҳосил бўлади. Бу бўғим букиш-ёзиш ва бурилиш 
харакатларида қатнашади. Елка- тирсак бўғими ғалтаксимон шаклда, у елка 
суягининг ғлтаксимон бўғим юзасига тирсак суягининг ярим ойсимон ўйиғи 
бирикишидан ҳосил бўлади. Бу бўғимда букиш-ёзиш ҳракатлари бажарилади. 
Билак-тирсак бўғими цилиндрсимон шаклда, у тирсак суягининг ярим 
ойсимон ўйиғи четидаги бўғм юзасига билак суягининг боши бирикишидан 
ҳосил бўлади. Бунда ичкарига, ташқарига бурилиш ҳаракатлари бажарилади, 
харакатда суякларнинг пастки учидаги бўғимлар ҳам қатнашади. 
Б и л а к - к а ф т у с т и б ў ғ и м и билак суягининг пастки бўғим 
чуқурчаси 1- қатор кафт усти (қайиқсимон, ярим ойсимон ва уч киррали) 
суяклари билан эллипссимон бўғим ҳосил қилиб бирикади. Бунда фронтал ўқ 
атрофида букиш-ёзиш, сагиттал ўқ атрофида узоқлаштириш-якинлаштириш 
ҳаракатлари бажарилади. Кафт усти суяклари кафт суякларига, бош 
бармокдан ташқари, текис бўғим ҳосил қилиб ҳам бирикади.
К ў п қ и р р а л и к ат т а с у я к бош бармоқнинг кафт суягига 
эгарсимон бўғим ҳосил қилиб бирикади. Бу бўғимда бош бармоқни бошқа 
бармоқларга яқинлаштириш- узоқлаштириш ва қарама-қарши қўйиш 
ҳаракатлари бажарилади.
Кафт суяклари боши билан асосий фалангаларга эллипссимон бўғим 
ҳосил қилиб бирикади. Бунинг ҳисобига бармоқларда букиш-ёзиш 
яқинлаштириш-узоқлаштириш 
ва 
айланма 
ҳаракатлар 
бажарилади. 
Фалангалар ўзаро ғалтаксимон бўғим ёрдамида бирикади, бу бўғмларда 
фронтал ўқ атрофида букиш- ёзиш харакатлари содир бўлади. Қўлнинг барча 
бўғимлари пай (бойлам)лар ёрдамида мустаҳкамланган бўлади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish