O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

ГАВДА СКЕЛЕТИ 
Гавда скелетига умуртқа поғонаси ва кўкрак қафаси суяклари киради. 
УМУРТҚА ПОҒОНАСИ 
Умуртқа поғонаси (columna vertebralis) янги туғилган болада бир оз 
эгик ёй шаклида бўлиб, катталарда лотинча S ҳарфига ўхшайди. Умуртқа 
поғонаси 33-34 та умуртқанинг қўшилишидан ҳосил бўлган, узунлнги 70-90 
см. У тананинг асосий ўқи ҳамда таянчи ҳисобланади. Умурткалар тоғайлар 
ёрдамида бирин-кетин сегментлар ҳосил қилиб бирикади. Улар юқоридан 
пастга 5-бел умуртқасигача йириклашиб боради, ундан пастга қараб яна 
майдалашиб боради. Лекин думғаза умуртқалари яхлит думраза суягини 
ҳосил қилади. Дум умуртқалари одамда рудимент ҳолда бўлади. Умуртка
поронаси 7 та бўйин умуртқаси, 12 та кўкрак умуртқаси, 5 та бел умуртқаси, 
5 та думғаза умуртқаси ва 4—5 та дум умуртқасидан тузилган.
Умуртқа тешиклари бирлашиб, умуртқа поғонаси каналини ҳосил 
қилади, унинг ичида орқа мия жойлашади. Умуртқа поғонасининг бўйин, бел 
қисмлари олдинга бир оз бўртиб чиққан бўлиб, лордоз дейилади. Кўкрак ва 
думғаза қисмлари орқага бўртган бўлиб, кифоз дейилади. 
Бўйин лордози бола 1,5-2 ойлигида бўйнини тута бошлаши билан 
ҳосил бўлади. Кўкрак кифози 5-6 ойликда бола ўтириши билан ҳосил
бўлади. Бел лордози 11-12 ойликда бола туриши ва қисман юра бошлаши 
билан шаклланиб боради. Бел лордози думғаза кифозининг шаклланишига 
сабаб бўлади. 
Баъзан, бола партада нотўғри ўтириши, касалланиши, шикастланиши 
ва мехнат дарсларида гигиена қоидаларига амал қилмаслиги натижасида 
умуртқа поғонаси юқоридаги табиий эгилишлардан ташқари, ён томонга 
эгилиши мумкин. Бу сколиоз деб аталади. Умуртқа поғонаси организмнинг 
ўқ скелети хисобланади. Бола қадди-қоматининг расо бўлишида, умуртқа 
поғонасининг тўғри ривожланишида гимнастика машғулотлари, болаларнинг 
партада тўғри ўтириши, мехнат дарсларида организм холатини (позасини) 
ўзгартириб туриши мухим ахамиятга эга. Умуртқа поғонасидаги алоҳида 
умуртқаларнинг танаси умуртқалараро диск тоғайлари ёрдамида бир-бирига 
харакатчан бирикади. Умуртқалараро тоғайлар эгилувчан бел қисмида 
қалинроқ бўлади. Умуртқаларнинг бўғим ўсимталари бир-бири билан бўғим 


17 
ҳосил қилиб бирикади. Болаларнинг умуртқа поғонаси жуда эгилувчан 
бўлади. Унинг бел қисми бошқа қисмларга нисбатан ҳаракатчан бўлиб, унда 
букиш-ёзиш, чапга, ўнгга оғиш ва бурилиш ҳаракатлари содир бўлади, чунки 
бу қисмда умуртқалараро диск қалин бўлиши билан бирга атрофда суяк 
тўсик йўқ. Катта одамларда думгаза ва дум суяклари суякли бириккан 
бўлади.
Умуртқа (vertebra) суяк ҳалқадан иборат бўлиб, олдинги қисми 
йўғонлашган, бу унинг танаси хисобланади. Орқа қисми ингичка ёйсимон 
бўлади. Умуртқанинг танасн билан ёйи қўшилиб, умуртқа тешиги ҳосил 
бўлади. Умуртқа тешиклари бир-бири билан қўшилиб, умуртқа каналини 
ҳосил қилади. Умуртқа каналида орқа мия жойлашади. Умуртқа ёйидан 7 та 
ўсимта: 1 та орқа ёки ўткир қиррали ўсимта, 2 та ён кўндаланг ўсимта, 2 та 
юкориги ва 2 та пастки бўғим ўсимталари чиқади. Умуртқанинг танаси билан 
бўғим ўсимталари орасида умуртқа кесиги бўлиб, уларнинг қўшилишидан 
умуртқалараро тешик ҳосил бўлади. Умуртқалараро тешиклардан орқа мия 
нервлари чиқади.
Буйин умуртқалари (vertebrae carvicales) бўғим ўсимталари қийшиқ, 
орқа ўсимталари айри шаклда, умуртқа тешиги учбурчак, майда ва ён 
ўсимтасида ён тешик бўулиши билан бошқа умуртқалардан фарқ қилади. 
Бўйиннинг биринчи умуртқаси атлант, иккинчиси аксис дейилади.
Атлант ҳалқа шаклида бўлиб, танаси ва ўткир ўсимтаси бўлмаслиги 
билан бўйиннинг бошқа умуртқаларидан фарқ қилади. Атлантда орқа ва 
олдинги ёйлар бўлиб, уларда олдинги ва орқа дўмбоқлар бор. Умуртқа 
тешиги бошқа умуртқаларникидан каттароқ.
Аксис ёки иккинчи бўйин умуртқаси тишсимон ўсимтаси бўлиши, 
юқориги бўгим ўсимталари бўлмаслиги билан бўйиннинг бошқа 
умуртқаларидан фарқ қилади. УП бўйин умуртқасининг орқа ўсимтаси узун, 
йўғон ва иккига айрилмаган бўлиб, тирик одамда тери остида билиниб 
туради.
Кўкрак умуртқалари (vertebrae thoracales) 12 та бўлиб, 1-дан 12-гача 
бир оз йириклашиб боради. Умуртқа тешиги юмалоқ бўлади. Кўкрак 
умуртқалари танасида қовурғанинг боши келиб бирикиши учун ва ён 
ўсимтасида қовурға думбоги бирикиши учун бўғим юзалари бўлади. Орқа 
ўсимтаси узун, учи қиррали бўлиб, пастга бир-бирининг устига мингашиб 
туради.
Б ел у м у р т қ а л а р и (vertebraelumbales) одам танасидаги энг йирик 
умуртқалардир. Улар 5 та бўлади. Бел умуртқаларининг танаси кўкрак ва 
бўйин умуртқалари танасидан катта бўлиб, ловия шаклда. Бел 
умуртқаларининг орқа ўсимталари ясси пластинка шаклда бўлиб 
ёнўсимталари ингичка, узун, бўғим ўсимталари эса сагиттал жойлашган. 
Биринчи бўйин умуртқасидан бешинчи бел умуртқасигача умуртқалар танаси 
катталашиб боради.
Умуртқа поғонасидаги VII бўйин умуртқаси I кўкрак умуртқасига, ХII 
кўкрак умуртқаси I бел умуртқасига ўхшайди.
Думғаза суяги (оs sacrum) учбурчак шаклда, одам ёшлигида айрим 
умуртқалардан иборат бўлади, кейинчалик улар бирлашиб, яхлит думғаза 


18 
умуртқасини ҳосил қилади. Думғаза суягининг юқориги томони кенг бўлиб 
асоси, пастки томони тор бўлиб учи дейилади. Ён томонида қулоқсимон 
бўғим юзаси жойлашган. Шу юза билан у номсиз суякка бирлашади.
Думғаза суягининг олдинги томонида кўндаланг чизиқлар бўлиб, улар 
ҳар қайси умуртқанинг бирикиш чегарасини ифодалайди. Суякнинг олдинги 
ва орқа томонида думғаза тешиклари бўлади. Бy тешиклар умуртқа 
ўймаларининг 
қўшилишидан 
ҳосил 
бўлади. 
Умурткалар 
орқа 
ўсимталарининг бирлашиб кетишидан думғазанинг ўрта қирраси, ён 
ўсимталарининг 
бирлашиб 
кетишидан 
ташқи 
қирраси, 
бўғим 
ўсимталарининг бирлашиб кетишидан бўғим қирраси ҳосил бўлади. Умуртқа 
тешиклари бирлашиб, думғаза каналини ҳосил қилади. Суякнинг юқори орқа 
томонида бир жуфт бўғим ўсимтаси жойлашган. Шу ўсимта билан у V бел 
умуртқасига бирикади.
Дум умуртқалари одамда 4 — 5 та, уларнинг бирикишидан дум суяги 
ҳосил бўлади. Дум суяги одамларда рудимент ҳолда бўлиб, фақат танаси ва 
кичик ён ўсимтаси сақланган.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish