O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

МУСКУЛЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ 
Режа
1. Мускулларнинг вазифаси 
2. Мускулларнинг тузилиши 
3. Гавда ва бўйин мускуллари 
4. Бош мускуллари 
5. Елка камари мускуллари 
6. Эркин қўл мускуллари 
7. Пастки камар мускуллари 
8. Оёқ мускуллари 
Таянч сўз ва иборалар: Мускуллар, миофибриллар, фасция, 
Одам организмида 600 дан ортиқ мускул бўлиб, улар катта одам танаси 
оғирлигининг 45—50% ни ташкил қилади. Одамнинг ташқи муҳитдаги 
ҳаракатлари, меҳнат фаолияти, нутқ, функцияси, нафас ҳаракатлари ва бошқа 
физиологик функциялари мускулларнинг группа-группа бўлиб, рефлектор 
ҳаракати натижасида содир бўлади. Мускуллар теварак-атроф муҳитдаги 
турли таъсирларнинг сезги органларига таъсири ва бу таъсирнинг марказга 
интилувчн нервлар орқали бош мияга бориб, у ердаги анализ-синтез 
процесси натижасида марказдан қочувчи нервлар орқали мускулларга 
келиши туфайли ҳаракатланади. Булардан ташқари, ички органларнинг 
фаолияти скелет мускулларининг функционал ҳолатига рефлектор йўл билан 
таъсир этади. 
Мускуллар ҳаракатланиш органи бўлиб, мускул, нерв толалари ва 
бириктирувчи тўқималардан тузилган. Мускул тўқимаси ҳўжайралардан 
ташкил топган бўлиб, ҳўжайранинг ичидаги қисқарувчи толалар 
миофибриллар деб аталади. Мускул тўқимаси тузилиши, ва функциясига 
қараб, кўндаланг-тарғил ва силлиқ мускулларга бўлинади. Кўндаланг-тарғил 
мускуллар, асосан, скелет мускуллари бўлиб, силлиқ толали мускуллар ички 
органлар, қон томирлар деворида учрайди. Мускул — мускул толаларининг 
йиғиндисидан тузилган бўлиб, бу толалар бириктирувчи тўқима ёрдамида 
ўзаро бириккан. Мускул ташқи томондан ҳам бириктирувчи тўқима билан 
ўралган. 
Ҳар қандай мускулнинг бошланиш қисми — боши ва бирикиш қисми-
думи бўлиб, кенг танаси, яъни қорни мускул толаларидан тузилган. 
Мускул боши билан танага яқин суякка, думи билан танадан узоқроқ 
суякка бирикиб, қисқарганда бўғимда ҳаракат бажарилади. Мускуллар - 
мускул толаларининг йўналишига қараб: дуксимон, ярим патсимон, икки 
ёқлама патсимон, тасмасимон ва икки қоринчали бўлиши мумкин. Ҳар қайси 
мускул ташқи томондан бириктирувчи тўқимадан тузилган юпқа парда билан 
ўралган бўлиб, бу парда фасция деб аталади. Фасция алоҳида мускулни, бир 


31 
қанча мускулни ва мускулларнинг ҳаммасини ўраб туриши мумкин. Фасция 
билан пайлар (боғлағичлар) орасида ҳаракатни енгиллаштирадиган синовий 
суюқлиги бўлади. 
Мускуллар узун, калта, кенг ва юмалоқ бўлиши мумкин. Узун мус-
куллар кўпроқ, қўл-оёқларда учраб, кенг қулочли ҳаракатларда қатнашади. 
Калта мускуллар ҳаракат қулочи кам бўлган қисмларда учрайди. Масалан, 
улар қовурғалар, умуртқалар орасида бўлади. Кенг мускуллар гавда атрофида 
жойлашган, масалан, кўкрак, қорин мускуллари ва бошқалар. Буларнинг мус-
кул толалари ҳар томонга йўналган бўлиб, бошланиш, бирикиш жойида кенг 
пай-апоневроз ҳосил бўлади. Юмалоқ мускуллар оғиз, кўз атрофида учрайди. 
Калта-йўғон мускуллар бақувват бўлиб, юқориги, пастки камарларда ва гавда 
орасида учрайди. Масалан, дельтасимон думба мускуллари. Организмдаги 
мускуллар ҳар хил номланади. Бошланиш, бирикиш жойига кўра, масалан, 
елка-билак мускули, функциясига қараб чайнаш мускули, букувчи мускуллар 
ва ҳоказо; бошига қараб: 2 бошли, 3 бошли ва ҳоказо; тузилишига қараб: 
ярим пайли мускул ва бошқалар; жойлашишига қараб: пешана, елка 
мускуллари ва ҳоказо; шаклига қараб: трапециясимон, ромбсямон мускуллар 
деб аталади ва ҳоказо. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish