КАЛЛА СУЯГИ
К а л л а с у я г и (cranium) 23 та суякнинг қўшилишидан ҳосил булган.
Бу суяклар ҳайвонот оламининг тараққиёти жараёнида ривожланиб боради.
Тоғайли балиқларда калла суягининг ҳаммаси тоғайдан иборат. Суяк-тоғайли
балиқларда эса калла суяги тоғай ва суякдан ташкил топган. Сувда ва
қуруқда яшовчилар калласининг кўп қисми суякдан ташкил топган бўлиб,
тоғай қисман сақланади. Судралиб юрувчилар калласининг суяги янада кўп,
тоғайи жуда кам сақланган. Булардa қаттиқ танглай, бурун билан оғиз
бўшлиғини ажратиб турадиган тўсиқ ҳосил бўлади. Сут эмизувчи ҳайвонлар
билан одамнинг калла суяги, асосан суякдан ташкил топган бўлиб, фақат
бурун тўсиғи тоғайдан иборат. Одамда балиқлардаги 1-жабра ёйи
қолдиқларидан тил ости суяги, 2 — 3 жабра ёйларидан қалқонсимон тоғай, 4-
жабра ёйидан узуксимон тоғай ҳосил булган 5-жабра ёйи йўқолиб кетган.
Сут эмизувчи ҳайвонлар калла суягининг юз қисми катта, мия қисми
кичикроқ бўлади. Одамда эса бош мия яхши ривожланганлиги учун
калланинг мия қисми катта бўлади: чунки эволюцион тараққиёт процессида
одамнинг бош мияси яхши ривожланган. Калла суяги 2 га: мия қутиси
суяклари ва юз суякларига бўлинади.
Мия қутиси суякларига: энса (1 та), чакка (2 та), пешана (1 та), тепа (2
та), асосий (1 та) ва ғалвирсимон (1 та) суяклар; юз суякларига: юқориги жағ
(2 та), ёноқ (2 та), бурун (2 та), кўз ёш (2 та), пастки бурун чаноғи (2 та),
танглай (2 та), пастки жағ (1 та), димоғ (1 та) ва тил ости (1 та) суяклари
киради.
Э н с а с у я r и (os occipitales) мия қутиси орқасининг пастки қисмида
жойлашган тоқ суякдир. У тўрт қисмдан: асосий, иккита четки ва палла
қисмдан ташкил топган. Бу тўртала қисм катта энса тешиги атрофида бўлиб,
уни ўраб туради. Энса суягининг четки қисмида 1 жуфт бўгим юзаси
дўнгчалари бўлиб, улар биринчи бўйин умуртқасидаги бўғим юзасига
бирикади. Бўғим дўнгчалари устида канал бўлиб, бош миядан келаётган тил
ости нерви ана шу каналдан ўтади. Энса суяги палла қисмининг ички
юзасида бўйига ва энига кетган эгатлар бўлиб, буларда вена қон томирлари
жойлашади ва мия қобиғи бирикади. Ташқи юзасида эса ташқи дўнгча ва
ғадир-будурликлар бўлади. Энса суягининг ташқи томонида бўйин ва калла
мускули бирикадиган ғадир-будурликлар бор. Бу суякнинг асос қисми асосий
26
суякнинг танаси билан бирикиб кетган. Унинг нишабида бош миянинг
Варолиев кўприк қисми жойлашган бўлади.
Т е п а с у я г и (os parietale) тўртбурчак шаклдаги ясси суякдир.
Унинг тўрт томони ва тўртта бурчаги бор. Ташқи томонида дўнгча бўлиб, у
тепа дўнги деб аталади. Ички томонида артерия қон томирлари ўтадиган
эгатлар бор.
П е ш а н а с у я г и (os fronta le) тоқ бўлиб, тўрт қисмдан: палла, бурун
ва иккита кўз қисмдан ташкил топган. Палла қисми юпқа пластинкадан
иборат бўлиб, олдинги томонида иккита пешана дўнги, улар тагида қош усти
ёйлари, ўртасида эса пастлик — қаншар усти бор. Қош усти ёйининг
ўртасида тўртбурчак шаклдаги бурун қисми жойлашган. Бунга бурун суяги
ва юқори жағнинг пешана ўсиғи бирикади. Бурун қисмининг ичи бўш бўлиб,
бу бўшлиқ ғалвирсимон суяк бўшлиқларига туташади. Кўз қисмлари кўз
косасининг юқори деворини ҳосил қилади. Бу суяк кўз қисмининг ёнида ёй
бўлиб, у ёноқ суягининг пешана ўсиғи билан бирикади. Пешана суягининг
ички томонида эгатчалар бўлиб, улардан кон томирлар ўтади.
Ч а к к а с у я г и (os temporale) жуфт бўлиб, тўрт қисмдан: чиганок,
ногора, сургичсимон ва пирамида қисмлардан иборат. Чиганок қисми юпка
пластинка шаклида бўлиб, унинг тагида ёнок ўсиғи бўлади; бу ўсиқ ёнок
суягининг чакка ўсиғи билан бирикиб, ёноқ ёйини ҳосил қилади. Ўсиқнинг
тагида пастки жағ суягининг бўғим, ўсиғи жойлашадиган чуқурча бор.
Ноғора қисми ташки товуш йўлининг пастки деворини ҳосил қилади. Унда
бигизсимон ўсиқ жойлашган. Сўрғичсимон қисми сургич шаклда бўлиб,
ташки қулоқ тешиги орқасида жойлашган, ичи бўш, унда ҳаво бўлади. Бу
бўшлиқ ўрта қулоқ бўшлиғи билан туташади. Пирамида қисми мия
қутисининг ичига жойлашган бўлиб, унда ўрта ва ички қулоқ жойлашган.
Унинг пастки, олдинги, орқа юзаси бўлади. Орқа деворида эшитиш нерви
ўтадиган тешик бор. Пирамида қисми тагида ташқи уйқу артерияси
ўтадиган эгатчалар бўлади.
А с о с и й я ъ н и п о н а с и м о н с у я к (оs spheuoidale) тоқ суяк
бўлиб, мия қутисининг асосида жойлашган, унинг танаси ва 3 жуфт ўсиғи
бўлади. Танаси кўп қиррали ичи бўш бўлиб, бу бўшлиқ бурун бўшлиғига
туташади. Танаси энса суягининг асосий қисми билан суяк ёрдамида
бирикади. Танасининг устки юзасида ботиқлик чуқурча бўлиб, у турк эгари
деб аталади. Бунда гипофиз бези жойлашган. Танадан юқорига ва ташқарига
бир жуфт кичик қанот чиқади. Унинг чикиш жойида — асосида кўриш
нервлари ўтадиган каналлар бор. Танадан икки ён томонга катта қанотлар
чиқади. Катта қанотларнинг ташқи, олдинги, ички юзаси бўлади. Бу қанотлар
асосида овалсимон, юмалоқ, ўткир қиррали тешиклар бор.
Катта-кичик қанотлар орасида мия қутиси бўшлиғини кўз косаси
бўшлиғи билан бирлаштирувчи кўз косасининг юқориги ёриғи бор. Танадан
пастга томон қанотсимон иккита ўсиқ чиқади. Бу ўсиқларнинг ички ва
ташқи пластинкалари бўлиб, улар ўртасида чуқурча бор. Пластинкаларга
чайнаш мускуллари бирикади.
Ғ а л в и р с и м о н с у я к (os ethmoidale) тоқ суякдир. У қисман калла
суягининг мия қисмига, қисман юз қисмига киради. У асосан, ғалвирсимон ва
27
тик жойлашган пластинкадан тузилган. Ғалвирсимон пластинка пешана
суягининг кўз қисмлари орасида бўлади. Тик пластинка ғалвирсимон
пластинкаra перпендикуляр жойлашиб, юкорида тожсимон ўсиқни, пастда
бурун тўсиғининг орқа қисмини ҳосил қилади. Тик пластинканинг ён
томонларида панжарасимон суякнинг лабиринтлари жойлашади. Ҳар бир
лабиринт ташқи томондан кўз косасининг ички девори ҳосил булишида
иштирок этадиган юпқа суяк пластинка билан ўралиб туради. Лабиринтнинг
ички юзасидан бурун бўшлиғи ичига буруннинг юқори ва ўрта чиғаноқлари
бўртиб чиқиб туради.
Ю қ о р и г и ж а ғ с у я г и (maxillа) жуфт суякдир. У юзнинг асосий
қисмини ташкил этиб, танасидан 4 та ўсиқ: пешана, ёнок, альвеола ва танглай
ўсиқлари чикади. Танасининг ичи бўш бўлиб, бу бўшлиқ бурун бўшлиғига
туташади. Танасининг юқори юзаси кўз косаси чуқурлигига, ички юзаси
бурун бўшлиғига, орқа юзаси пастки чакка ва қaнот-танглай чуқурчасига
қараган бўлади. Олдинги юзаси юз томонга қараган бўлиб, унда ит
чуқурчаси, кўз ости нерви ўтадиган тешик аниқ кўринади.
Танасидан юқорига пешана ўсиғи, ичкарига танглай, ён томонга ёноқ
ўсиғи, пастга альвеола ўсиғи чикади. Пешана ўсиғи пешана ва бурун
суяклари билан бирикади, Альвеола ўсиғида юқориги тишлар жойлашиши
учун саккизта катак бўлади. Танглай ўсиғи иккинчи томондаги шу ўсиқ
билан бирикиб, ўртада қаттиқ танглай ҳосил қилади.
Пастки жағ суяги (mandibula) тақа шаклида бўлиб, танаси ва 2 та
тармоғи бор. Танасининг олдинги томонида ияк дўнглиги ривожланган.
Унинг икки ёнида ияк тешиклари бўлиб, улардан қон томирлари ўтади. Суяк
танасининг юқори томонида тишлар жойлашадиган альвеола ўсиғи бор.
Танадан юкорига бурчак ҳосил қилиб тармоклар чиқади. Бурчакларнинг ички
ташқи томони ғадир-будир. Тармоқларининг учи 2 айри бўғим ва ўткир-ўсиқ
билан тугайди.
Б у р у н с у я r и (os nasale) кичик тўртбурчак пластинка шаклидаги
жуфт суяк бўлиб, юқорида пешана суягининг бурун қисми билан, ён томонда
юқориги жағнинг пешана ўсиғи билан ва иккинчи томондан бурун суяги
билан бирикади. Бурун суяклари ўзаро текис чок ҳосил қилиб бирикади.
Д и м о ғ с у я г и (vomer) тўртбурчак шаклдаги юпқа суяк
пластинкадан иборат бўлиб, олдинги чети билан ғалвирсимон суяк тик
пластинкасининг пастки четига ёндашиб туради ва бурун тўсиғи ҳосил
бўлишида иштирок этади. Бу суякнинг пастки қирраси эркин бўлади. Орқа
ўткир қирраси буруннинг орқа тешикларини — хоаналарни бир-биридан
ажратиб туради.
Ё н о қ с у я г и (os zygomaticum) нотўғри тўртбурчак шаклдаги жуфт
суяк; унинг танаси ва пешана, юқориги жағ, чакка суяклари билан
бирикадиган ўсиқлари бўлади. Бу суяк юқориги жағнинг юқориги чети билан
биргаликда кўз косасининг пастки четини ҳосил қилади, унинг ташқи
деворининг ҳосил булишида хам иштирок этади.
К у з ё ш и с у я г и (os lacrimale) калланинг юз қисмидаги энг нозик,
кичик тўртбурчак суяк. У кўз ёши каналининг ички девори ҳосил булишида
қатнашади.
28
Т а н г л а й с у я г и (os ра1аtinum) 2 та пластинкадан иборат жуфт
суяк, булар бир-бири билан бурчак ҳосил қилиб бирикади. Горизонтал
пластинкаси юқориги жағнинг танглай ўсиғи билан бирга қаттиқ танглай
ҳосил қилади. Тик пластинкаси юқориги жағ суягининг танасига ёпишиб,
бурун бўшлиғи орқа қисмининг ён деворини ҳосил қилади.
Б у р у н н и н г п а с т к и ч и ғ а н о ғ и (concha nasalis inferior) бир
жуфт бўлиб, пластинка шаклида буруннинг ён деворидан ичкарига ўсиб
чиқади.
Т и л о с т и с у я г и (os hyoideum) юз суякларига кўшиб ўрганилади.
Бу суяк мускуллар ёрдамида калла ва кукрак қафаси суякларига бирикади. У
ҳикилдоқ устида жойлашиб, танаси катта ва кичик тармоқларга ажралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |