38
Бу
мускуллар елка камари, елка бўғими, тирсак бўғими, айниқса, қўл
панжаси ҳаракатларида актив иштирок этади. Юқориги камар мускуллари
елка камари, елка олди, панжа мускулларига бўлинади.
Елка камари мускуллари елка камари суяклари юзасида бўлиб, асосан,
елка бўғимидаги ҳаракатларда иштирок этади.
Дельтасимон мускул (m. deltoideus) энг кучли мускул бўлиб, ўмров
суягининг акромиал учидан, куракнинг акромиал ўсимтаси ва қиррасидан
бошланиб, елка суягининг ташқи юзасидаги дельтасимон ғадир-будурликка
бирикади. Унинг 3 группаси бўлиб, биринчи группаси қисқарса,
бир оз
букиш, орқа группаси қисқарса, ёзиш, умуман, қисқарса, танадан узоқлашиш
ҳаракатлари бажарилади.
Курак ости мускули (m. subscapularis) курак ости чуқурчасига
жойлашиб, елка суягининг кичик дўнгчасига бирикади. У қисқарганда
узоқлашган қўлни танага яқинлаштиради ва елкани ички томонга буради.
Ўсиқ усти мускули (m. supraspinatus) курак суягининг орқа ўсимтаси
устида жойлашган бўлиб, елка суягининг катта дўнгчасига ва бўғим
капсуласига бирикади, у қисқарганда елкани танадан узоқлаштиради.
Ўсиқ ости мускули (m. infraspinatus) курак суягининг орқа ўсимтаси
тагида жойлашган бўлиб, елка суягининг катта дунгчасига ҳамда бўғим
капсуласига бирикади. Унинг тагида кичик юмалоқ мускул (m. teres minor)
жойлашган. Бу мускул куракнинг ташқи бурчагидан бошланиб, елка суя-
гининг катта дунгчасига бирикади. Бу мускуллар қисқарганда елкани ташқи
томонга буради.
Катта юмалоқ мускул (m. teres major)
курак суягининг пастки
бурчагидан бошланиб, елка суяги кичик дўнгчасининг ғадир-будурлигига
бирикади. У қисқарганда елкани ичкари томонга буради ва танага
яқинлаштиради.
ЭРКИН ҚЎЛ МУСКУЛЛАРИ
Қўл мускуллари уч группага: елка, елка олди ва панжа мускулларига
бўлиб ўрганилади.
Елка мускуллари жойлашишига қараб олдинги ва орқа группага
бўлинади.
Олдинда елканннг икки бошли, елка ва тумшуқсимон-елка
мускуллари бор.
Елка икки бошли мускули (m. biceps brachu) нинг иккита боши бўлиб,
узун боши курак суягининг бўғим юзаси устидан бошланади. Унинг пайи
елка бўғимининг ичидан ўтади. Калта боши куракнинг тумшуқсимон
ўсимтасидан бошланиб, 2 та боши олдинда қоринча ҳосил қилади. Бу мускул
тирсак бўғимидан пастга ўтиб, билак суягининг дўнгчасига бирикади. У
қисқарганда елкани букади ва танага яқинлаштиради. Билак бўғимини
букишда ва супинацияда иштирок этади.
Тумшуқсимон ўсимтабилан елка суяги орасидаги мускул (m.
corocobrachialis) курак суягининг тумшуқсимон ўсимтасидан бошланиб,
елканинг юқориги ички томонига бирикади. У қисқарганда елкани букади ва
танага яқинлаштиради.
39
Елка мускули (m. brachialis) елканинг икки бошли мускули тагида
жойлашади. У елка суягининг
олдинги юзасидан бошланиб, тирсак
суягининг ўткир ўсимтаси тагидаги ғадир-будурликка бирикади. У
қисқарганда тирсак бўғимида букиш ҳаракати бажарилади.
Елканинг орқа томонида уч бошли ва тирсак мускуллари жойлашган.
Елканинг уч бошли мускули (m. triceps brachu). Бу мускул елканинг орқа
томонини бутунлай қоплаган бўлади. Унинг 3 та боши бўлиб, ҳар қайсиси
алоҳида қоринча ҳосил қилади. Узун боши курак суяги бўғим юзасининг
пастки четидан, медиал ва латерал бошлари елка суягининг орқа томонидан
бошланади ва учала боши яхлит пай ҳосил қилади. Бу пай тирсак суягининг
тирсак ўсимтасига бирикади. У қисқарганда тирсак бўғимини ёзади, узун
боши қисқарганда елка бўғимида яқинлаштириш ҳаракати бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: