O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

БЎЙИН МУСКУЛЛАРИ 
Бўйин мускуллари бўйиннинг олдинги ва ён томонда бўлиб, калла 
билан гавда ўртасида жойлашган. Бўйиннинг орқа томонида - энса қисмида 
жойлашган мускуллар орқa мускулларига мансуб, шунинг учун улар орқа 
мускуллари билан бирга ўрганилади. Бўйин мускуллари узун бўлиб, орқадаги 
мускуллар билан чайнаш мускулларининг антагонисти ҳисобланади. Бўйин 
мускуллари юза, бўйиннинг олдинги томонида жойлашган, ён томонида 


36 
жойлашган ва чуқур мускулларга бўлинади. Бўйиннинг юза мускулларига 
тери ости ва тўш-ўмров сўрғичсимон мускуллар киради 
Тери ости мускули (m. platysma) тери остида юпқа бўлиб 
жойлашган. Одамда бу мускул рудимент ҳолда бўлади. Бу мускул кўкрак 
фасциясидан, дельтасимон мускулдан бошланиб, хусусий чайнаш 
мускулининг фасциясига ва пастки жағга бирикади. 
Тўш - ўмров – сўрғичсимон мускул (m. sternocleido mastoi-deus) 
бўйиндаги энг кучли мускул бўлиб, тери остида сезилиб туради. Бу мускул 
тўш суягининг дастасидан, ўмров суягининг тўш томондаги учидан 2 боши 
билан бошланиб, чакка суягининг сўрғичсимон ўсимтасига бирикади. Бир 
томонлама қисқарганда каллани қийшайтириб, бир томонга букади, икки 
томонлама қисқарганда каллани орқага тортади. 
Бўйиннинг олдинги томонидаги мускуллар тил ости суягига нисбатан 2 
группага: тил ости суяги устида жойлашган мускуллар ва тил ости суяги 
тагида жойлашган мускулларга бўлинади. Бу мускуллар бошланиш ва 
бирикиш жойига қараб номланади. Тил ости суяги устидаги мускулларга: 2 
қоринли мускул, тил ости пастки жағ мускули, тил ости бигизсимон 
ўсимтаси орасидаги мускул ва тил ости энгак мускуллари киради. Тил ости 
суяги тагидаги мускулларга: тўш-тил ости мускули, курак-тил ости мускули, 
тўш-қалқонсимон мускули ва қалқонсимон тил ости мускуллари киради. Тил 
ости суяги устида ва тагида жойлашган мускуллар қисқарганда, ҳиқилдоқ 
ҳаракатланади, ютиш, сўриш ва нутқ сўзлаш функциялари бажарилади.
Бўйиннинг ён томонида нарвонсимон мускул жойлашган. Бу мускул 
бўйин умуртқаларининг ён ўсимталаридан кетма-кет бўлиб бошланиб, 
биринчи ва иккинчи қовурғага бирикади, қисқарса бўйинни букади ва нафас 
олишда қатнашади. Бу мускулнинг олдинги, ўрта, кейинги тўдалари 
ажратилади. 
Бўйиннинг чуқур мускуллари бўйин умуртқалари танасига ёпишган 
бўлиб, калла асосига бирикади. Буларга бошнинг, бўйиннинг узун 
мускуллари ва бошнинг олдинги, четки тўғри мускуллари киради. 
БОШ МУСКУЛЛАРИ 
Бош мускуллари жойлашишига қараб иккига: мия қутисининг мус-
куллари ва юз мускулларига бўлинади. Мия қутисининг мускулларига: 
пешана, энса, қулоқ, мускуллари киради, улар одамда рудимент ҳолда 
бўлади. Мия қутиси пишиқ фиброз тўқимадан тузилган апоневроз пай билан 
қопланган. Юз мускуллари функциясига қараб иккига: чайнаш мускуллари 
билан мимика мускулларига бўлинади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish