O’quv metodik boshqarma boshlig’i:___________
3
MUNDARIJA
1 Ma’ruza matni….………………………………………………………...
2 Laboratoriya mashg’ulotlari .......…………………………………………
3 Mustaqil ta’lim mashg’ulotlari …...……………….…………………….
4 Glossariy………………………………………………………….............
5 Ilovalar …………………………………………………………………..
6 Fan dasturi…………………….……………………………………….....
7 Ishchi fan dasturi ………………………………………………………...
8 Tarqatma materiallar………………..........................................................
9 Testlar….………………………………………………………………...
10 Baholash mezonlari...................................................................................
11 O’UM ning elektron varianti………………………………………….....
4
Odam anatomiyasi fanidan
ma’ruza matnlari
5
АНАТОМИЯНИНГ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ
Анатомияни ўрганишда бир неча усуллардан фойдаланилади. Энг
қадимги усуллардан бири - мурдани кесиб ўрганиш усули кенг қўлланилади.
Бу усул ҳозир ҳам ўз аҳамиятини сақлайди. Айрим органларни ёки бутун
мурдани фиксация қилиш ёки консервалаш усули ҳам анатомик
препаратларни бузмасдан узоқ муддат сақлашга имкон беради.
Микроскоп ихтиро қилиниши билан анатомияда микроскопик
текширишларнинг хилма-хил усулларидан фойдаланилди. Айниқса, химия,
физика фанларининг ривожланиши билан, тўқималарни турли химиявий
моддалар билан бўяб, микроскопда ўрганиш кенг ривожланди. Физиканинг
ривожланиши натижасида анатомиянинг алоҳида соҳаси – рентген
анатомияси пайдо бўлди. Ҳозирги вақтда рентген анатомияси жуда
ривожланиб кетган.
Инъекция усулида қон ва лимфа томирларига, без йўлларига, тўкималар
оралиғига турли рангдаги суюқликларни қуйиб, шу ковак органларининг
тузилиши ўрганилади.
Коррозия усулида эса аввалдан ичи бирор қотувчи моддабилан
тўлдирилган ковак органларнинг барчатўқималари ишқор ёки кислота билан
эритилиб, уларнинг тузилиши ўрганилади. Анатомияда бу усуллардан
ташқари, мацерация-мурдани илиқ сувда ивитиб, чиритиш, рангсизлантириш
(просветление) усуллари ҳам қўлланилади. Анатомияни ўрганишда тирик
одамда органларни тўртиб кўриш (пальпация), антропометрия усулларидан
ҳам фойдаланилади. Расмга олиш, кинога олиш, таблицалар тайёрлаш, турли
асбоблар, бинокуляр лупалардан, ҳар хил микроскопдан фойдаланиш ҳам
анатомик текширишларни анча енгиллаштиради.
Горизонтал юза - ер юзасига параллел бўлиб, танани бири иккинчиси
устига жойлашган қисмларга бўлади.
Медиал юза - ўрта юза – танани симметрик ўнг ва чап исмга бўлади.
Сагиттал юза - ўрта юзага параллел бўлади.
Фронтал юза - пешана юзасига параллел бўлиб, танани бири
иккинчиси олдида жойлашган қисмларга бўлади. Бу юза сигиттал ва
горизантал юзаларга тик бўлади.
Бу юзалардан ташқари, бошқа бир қанча терминлар ҳам ишлатилади.
Медиал (medialis) - ўрта юзага яқин.
Латерал (lateralis) – ён ўрта юзадан четроқда.
Краниал (cranialis) – калла суягига хос, бошга яқин.
Каудал (caudalis) – думга хос , гавданинг дум томонига яқин.
Вентрал (ventral) – олдинга, қорин юзасига қараган.
Дорзал (dorsalis) – орқага хос, орқа, елка томонга қараган.
Проксимал (proximalis) – гавдага яқин.
Дистал (distalis) – гавдадан узоқда.
Олдинга – anterior.
Орқа – posterior.
6
Юқориги – superior.
Пастги – inferior.
Ташқи – externus.
Ички - internus.
Ўнг – dehter.
Чап – sinister.
Чуқур – profundus.
Юза - superficialis.
Do'stlaringiz bilan baham: |