O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Калла суякларининг бирикиши. Калланинг пастки жағ суягидан 
ташқари, ҳамма суяги ҳаракатсиз чок ёрдамида бириккан. Асосий суякнинг 
танаси 20 ёшдан кейин энса суягининг асосий қисмига суяк ёрдамида 
бирикиб кетади. Калладаги чоклар 3 хил: тангасимон, текис тишли ёки 
аррасимон бўлади. Тишли чокда бир суякнинг тишчалари иккинчи суякнинг 
тишчалари орасига жойлашади. Мия қопқоғининг суякларидаги чоклар ҳар 
хил йуналишда жойлашган. Пешана суякларининг тепа суяклари билан 
бирикиши тепа суякларининг ўзаро бирикиши ва бошқалар бунга мисол 
бўлади. Мия қопқоғидаги чокларнинг йуналиши фронтал, сагиттал ва 
лямбдасимон бўлади. Пешана, тепа суяклари орасидаги чок фронтал 
йуналишда бўлади, тепа суяклари орасидаги чок эса сагиттал ёки тожсимон 
йуналишдадир. Тепа-энса суяклари орасидаги чок лямбдасимон йуналишга 
мисол бўлади.
Тангасимон чок ҳосил қилиб бирикишда бир суякнинг қиррасига
иккинчи суякнинг қирраси юпқалашиб, балиқ тангачаси шаклида устма-уст 
жойлашади. Масалан, чакка суяги тепа суяги билан ана шундай бирикади. 
Текис чок ҳосил қилиб бирикишда иккала суякнинг текис қирралари бир-
бирига суяк ёрдамида бирикади. Масалан, бурун ва юқори жағ суяклари 
ўзаро ана шундай бирикади.
Пастки жағ суякларининг бўғим ўсиқлари чакка суягидаги бўғим 
чуқурчасига бўғим ҳосил қилиб бирикади. Бўғим юзаларининг фиброз 
толали тоғай билан қопланганлиги, бўғим бўшлиғи фиброз толали тоғайдан 
тузилган пластинка-диск билан устма-уст икки хонага ажралганлиги билан 
бу бўғим бошка бўғимлардан фарқ қилади. Бўғимнинг икки томони баравар 
ҳаракат қилади. Бўғимда турли: пастга, юқорига, ёнга, олдинга ва орқага 
ҳаракатлар бажарилади. Калла суяги одамнинг келиб чикиши, яшаш шароити 
ва ирқига караб турли шаклда бўлади.
Калла суягининг топографияси 
Калла суяги бир бутун бўлиб, юз томондан кўриниши кўпинча 
тухумсимон, пасти ияк қисми бир оз тор, юқори қисми кенг бўлади. Юз 
томондан қараганда юқоридан пастга тубандагилар: пешана дўнглари, 
пешана чуқурчаси, кўз косаси, ноксимон тешик, оғиз тешиги, кўз косаси 
чуқурчасининг тагида кўз ости нерви ўтадиган тешик, ундан пастда ит 
чуқурчаси кўринади. Оғиз тешигининг атрофида юқори, пастки жағнинг 


29 
альвеола ўсиқлари, пастки юзасида ияк чуқурлиги, ияк олди тешиклари, ияк 
дўнгчаси ва бошқалар кўринади. 
К ў з к о с а с и тўрт девор билан ўралган бўшлиқдир. Юқори девори 
пешана суяги билан понасимон суякнинг кичик қанотидан, ички девори кўз 
ёши ва ғалвирсимон суякдан, пастки девори юқори жағ суяги билан ёноқ 
суягидан, четки девори понасимон суякнинг катта қаноти билан пешанадан 
ҳосил бўлган. Кўз косасида юқори пастки ёриклар, кўриш нерви ўтадиган 
тешик ва кўз ёши канали тешиклари бўлади. Юқори ёриғи мия қутичаси 
бўшлиғига, пастки ёриғи қанот- танглай чуқурчасига, кўз ёши канали бурун 
бўшлиғига туташади.
Б у р у н б ў ш л и ғ и ўрта қисмда димоғ суяги ва ғалвирсимон 
cyякнинг тик пластинкаси билан иккига ажралади. Ҳар кайси бўшлиғида 
юқори, ўрта, пастки бурун чиғаноклари бўлиб, улар буруннинг ички сатҳини 
оширади. Бурун бўшлиғи олдинда ноксимон тешик билан очилади. Бу 
бўшлиқнинг орқа тешиги хоаналар ёрдамида ҳалкумга, у орқали оғизга ва 
ҳалкумдаги Евстахиев найи орқали ўрта қулоқка туташади. Бу бўшлиқ кўз 
ёши канали орқали кўз косасига, ғалвирсимон суякнинг тешиклари орқали 
мия кутичасига, ён тешиги орқали юқориги жағ бўшлиғига, орқа томонидаги 
тешиклар орқали асосий суякнинг танасидаги бўшлиқка туташади. Бурун 
бўшлиғи қанот-танглай бўшлиғига ҳам бирикади.
К а л л а с у я г и д а юқоридан пастга қараб: чакка чуқурчаси, ёноқ 
ёйи, ташқи эшитиш йўли, сўрғичсимон ўсиқ, бигизсимон ўсиқ ва бошкалар 
кўринади. Унинг пастки ташқи юзасида катта энса тешиги, бўғим дўнгчалари 
бигизсимон ва сўғгичсимон ўсиқ ва ёноқ ёйи, нерв ва қон томирлари ўтиши 
учун турли тешиклар, асосий суякнинг танаси билан қанотсимон ўсиқ қаттиқ 
танглай бор.
Калла суяги асосининг ички юзасида 3 та чуқурча бўлиб, олдингиси 
пешана суягининг кўз қисми ва кичик қанотсимон суяк ҳисобига ҳосил 
бўлиб, ўртада ғалвирсимон суякнинг ғалвирсимон пластинкаси ва тожсимон 
ўсиғи бўлади. Олдинги чуқурчада бош мия ярим шарларининг пешана қисми 
жойлашади.
Ўрта чуқурча чакка суягининг палласи, тошсимон қисми, асосий 
суякнинг танаси ва катта каноти хисобига ҳосил бўлади. Ўрта чукурча 
марказида асосий суякнинг танаси, унинг устида турк эгари жойлашган. 
Асосий суяк танасининг икки ёнида юмалок, овалсимон ва уткир киррали 
тешиклар бўлиб, улардан нерв толаси ва кон томирлари утади. Асосий 
суякнинг катта, кичик қанотлари орасида кўз косасининг юқориги ёриғи 
бўлади.
Ўрта чуқурчада мия ярим шарларининг чакка қисми жойлашади. 
Кейинги чукурча энса суяги билан чакка суяги пирамида қисмининг орқа 
девори иштирокида ҳосил бўлади. Бу чуқурча марказида энса суягининг 
катта тешиги бор. Энса суягининг танаси, асосий суякнинг танаси билан 
қўшилиб, нишаблик ҳосил қилади, бу нишабликда Варолиев кўприги 
жойлашади. Кейинги чуқурчада миячанинг иккита ярим шари ва катта мия 
ярим шарларининг энса қисми жойлашади. Болалар калласининг скелети 
катта-кичиклиги, танага нисбатан пропорцияси, суякларининг бирикиши 


30 
билан катталар калласинннг скелетидан фарқ қилади. Болалар калла 
скелетининг юз қисми мия кутиси қисмига нисбатан кичикрок бўлиб, 
боланинг ёши ортиши билан бу фарқ йўколиб боради.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish