O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

СУЯКНИНГ ТУЗИЛИШИ 
Суяк бириктирувчи тўқимадан ташкил топган бўли6, алоҳида суяклар 
нерв толаси, қон томирлари билан таъминланган орган ҳисобланади.
Суяк тўқимаси қаттиқ, бириктирувчи тўқима бўлиб, суяк ҳужайралари 
остеоцитлардан ташкил топган. Суяк ҳужайраларида кўп ўсимталар бўлиб, 
улар бир-бирига қўшилишидан алоҳида пластинкалар-говерс пластинкалари 
ҳосил бўлади. Бу пластинкалар тартиб билан устма-уст жойлашишидан 
говерс устунчалари-миноралари ҳосил бўлади, уларнинг ичи ковак 
бўлганлигидан говерс каналлари деб аталади. Бу каналларда қон томирлари 
ва нерв толалари жойлашади. Ҳар қандай суякнинг устки қисмида суяк 
ҳужайралари зич жойлашиб, суякнинг қаттиқ (компакт) қаватини ташкил 
этади. Бу қават тагидаги хужайралар сийрак жойлашган бўлади. Улар 
мураккаб тузилган бўлиб, суякнинг пишиқлигини оширади. Бу қават ғовак 
қават деб аталади. У узун суякларнинг икки учида яхши кўринади. Foвaк 
қаватда қоннинг шаклли элементлари ҳосил бўлгани учун у қон ҳосил 


13 
қилувчи орган—қизил илик деб аталади. Ясси суякларнинг баъзи қисмларида, 
масалан, курак суягида бу қават бўлмайди. 
Узун суякларнинг ичида сариқ илик сақланади. Баъзи суякларнинг ичи 
ковак бўлиб, бу уларнннг пишиқлигини ва енгиллигини таъминлайди. Буни 
оддий қилиб тушунтириш учун иккита бир хил қоғоз олиб, бирининг ичи 
бўш, иккинчисининг ичи зич қилиб ўраладн ва юк ёрдамила уларнинг 
пишиқлиги синаб кўрилади. Бунда, албатта, зич қилиб ўралган қоғоз пишиқ 
эканлиги маълум бўлади. Суякларнин устки қисми пишиқ бириктирувчи 
тўқимадан тузилган суяк устлиги билан қопланган бўлиб, ундан суякларга 
қон томирлари ва нервлар ўтади. Булар суякларнинг озиқланишида ва 
ўсишида катта аҳамиятга эга. 
Суякнинг химиявий таркиби. Суяк органик ва анорганик моддалардан 
тузилган. Анорганик моддаларга: кальций, фосфор, магнийли ва бошқа 
минерал тузлар киради. Суяк анорганик моддасининг 95%ни кальцийли 
тузлар ташкил қилади. Суяк таркибида оссеин ва оссеомукоид деган
органик модда бўлиб, улар туфайли суяк эластиклик хусусиятига эга. 
Қуритилган ва ёғсизлантирилган суякларнинг 70%ни минерал тузлар
30%ни органик моддалар ташкил қилади. Органик ва анорганик моддалар 
аралашмаси суякнинг пишиқлигини таъминлайди. Суякнинг пишиқлиги
миснинг қаттиқлигига яқин. Масалан, кўндаланг қўйилган сон суяги 1200 
кг, тик болдир суяги 1650 кг юк кўтаради. Суяк таркибида химиявий 
моддалар борлигини кўзатиш учун ингичка суяк 10—15% ли сульфат 
кислотага туширилса, тузлар эриб кетиб, органик қисм қолади. Бундай суяк 
резина каби эластик бўлиб қолади. Агар суяк куйдирилса, органик моддаси 
ёниб, анорганик қисми қолади. Бундай суяк мўрт бўлади. Ёш организмнинг 
суякларида органик моддалар кўп бўлади, ёш ошган сари анорганик 
моддалар ортиб, органик моддалар камайиб боради. 
Скелетда хилма-хил функция бажарадиган: узун найсимон суяклар, 
калта суяклар, ясси суяклар ва аралаш суяклар бўлади. 
У з у н с у я к л а р қўл-оёқда бўлади. Масалан, сон, елка, билак, 
тирсак суяклари ва бошқалар. Бу суякларнинг икки учи ва танаси бўлиб, 
учлари эпифиз, танаси диафиз деб аталади. 
К а л т а с у я к л а р  ҳар хил шаклдаги майда суяклар бўлиб, буларга 
кафт усти, товон суяклари ва бошқалар киради. 
Я с с и с у я к л а р сербар лентасимон ва бошқа турли шаклларда 
бўлиб, буларда суякнннг ғовак қисми кам учрайди. Ясси суяклар кўкрак 
қафасида ва мия қутисида бўлади. 
А р а л а ш с у я к л а р шаклсиз, ҳар қайси қисми ҳар хил кўринишда 
бўлади. Буларга чакка суяги, умуртқалар мисол бўлади. Булардан ташқари, 
скелетда бўшлиқларида ҳаво сақланадиган пневматик суяклар учрайди. 
Масалан, калла суягидаги юқориги жағ, пешана суяги ва бошқалар ана 
шундай суяклардир. Скелетда баъзи майда ва эркин суяклар бўлиб, улар 
сейсмик суяклар деб аталади. Масалан, тизза қопқоғи суяклари ва бошқалар. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish