Спортчиларнинг касалланиши ва жароҳатланиши
Режа:
1.Саломатлик ҳақида тушунча.
2.Стресс(босим-кучланиш) организмнинг умумий танглик ҳолати.
3.Касаллик сабаблари. Реактивлик (қарши таъсир).
4.Ирсият ва унинг касаллик пайдо бўлишидаги аҳамияти
5.Спортчиларнинг жароҳатланиши ва унинг сабаблари. Спортчилар жароҳатланиши ва олдини олиш ҳақида назарий маълумотларга эга эканлигини аниқлаш ва баҳолаш.
Таянч иборалар: касаллик, ирсият, стресс, реактивлик. Танглик
Саломатлик деганда, одам организмининг шундай бир аҳволи тушуниладики, бунда унинг барча функциялари ташқи муҳит билан мувофиқлаштирилган бўлади, ҳамда унда қандайдир касалликлар туфайли бўлган ўзгаришлар кузатилмайди. Хуллас, саломатлик бу- инсоннинг ҳам руҳий, ҳам жисмоний, ҳам ижтимоий барқарорлик ҳолатидир.
Саломатлик ҳақидаги фан Валеология лотинча valeo-сўзидан олинган бўлиб, ―саломат бўлмоқ ёки ―соғ-саломат яшамоқ, юнонча logos—«илм,фан» деган маънони билдиради. Саломатликнинг асосий аломатлари
— ташқи муҳитга юқори даражали мосланишидир.
Мосланишнинг асосий вазифаси - Гомостазни (организм ички муҳити доимийлигини) сақлаб туришда бошқарув механизмларини (нерв, гормонал, иммунитет ва Апут тизимларни) такомиллаштиришдир .
Организмнинг касаллик омиллари таъсирига нисбатан барқарорлиги ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирига унинг чидамлилиги билан белгиланади. Одамнинг саломатлик даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг турли юқумли касалликларга, паст ва юқори ҳароратга, жисмоний ишларга бўлган чидамлилиги ҳам шунчалик барқарор бўлади.
Абу Али ибн Сино (саломатлик ва касаллик ҳақида): ― Ҳар бир соғлом одамга мувозанатдан озгина четга чиққан ҳолат тўғри келади, у жуда катта эмас‖. ―Касалликинг келиши мувозанат ҳолатидан жуда четга чиқишдан бошқа нарса эмас‖, — дейди.
У соғлиқ ва касаллик даражаларини:
1. Тана ўта соғлом,
2. Тана ўта соғлом эмас.
З. Тана соғлом эмас, лекин касал ҳам эмас.
Тана яхши ҳолатда, саломатликни тезда қабул этувчи.
Тана енгил касал.
Тана ҳаддан ташқари касал, деб тушунтиради.
ХХ асрнинг охирларида унинг юқоридаги фикрлари, яъни соғлиқнинг қандай аҳволда эканлиги субъектив (сўраб суриштириш), ҳамда объектив текширув орқали аниқланади. Лекин олинган натижалар ҳар доим ҳам бир-бирига мувофиқ келавермайди. Чунончи, касалликнииг объектив белгилари мавжуд бўлмаган бир вақтда, киши ўзини ѐмон ҳис қилгани ҳолда унинг организмида объектив касаллик аломатлари мавжуд бўлган. Саломатлик билан касаллик ҳолати ўртасидаги чегара кўп ҳолларда қийин ва шартли равишда белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |