Касалликнинг сабаблари
Касаллик ташқи ва ички сабаблар туфайли келиб чиқади. Касалликнинг ташқи сабабларига физик, кимёвий, биологик, ҳаракат фаолиятининг камайиши, ҳаракат фаолиятининг ошиши ва бошқалар сабаб бўлади.
1. Касалликнинг физик сабаблари: механик, термик шикастланишлар, электр токи, атмосфера босимининг ўзгариши физик сабаблар жумласига киради. Механик шикастлар ўтмас (лат ейиш, урилиш) ва ўткир асбоблар (кесилган ва сочилган яралар), ўқотар қуроллар, юқори жойлардан ташланган буюм ва шунга ўхшаш нарсалар таъсирида пайдо бўлади. Механик шикаст натижасида тўқималар қисман нобуд бўлади, улар эзилади, баъзан чўзилиб, узилиб кетади ва шу билан бирга, суяклар синади. Механик шикаст қон томирлар бутунлигининг бузилиши ва улардан қон оқиши билан намоён бўлади.
Шикастланишларнинг асорати тез ёки узоқ вақт ўтгандан сўнг пайдо 6ўлиши мумкин.
Шикастланишларнинг тез юзага келадиган асоратлари шикастланган жойнинг ҳажмига ва қайси аъзо шикастлан-ганлигига боғлиқ 6ўлади. ҳаётий муҳим аъзолар (мия, юрак, артерия ва вена қон томирлари)нинг озгина жойи шикастланганда ҳам тезда ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Травматик шок – шикастланишнинг тез орада юзага келадиган асоратларидан биридир. Ташқи таъсир натижасида тўқималар унча шикаст-ланмасада, умумий оғир ҳолатларни пайдо қилиши мумкин. Миянинг чайқалиши ўлимга олиб келиши мумкин.
Бўшлиқдаги (қорин, кўкрак, бош, бўғимлар) механик шикастлар ёпиқ (бўшлиқ деворидан ўтмаган) ва очиқ (бўшлиқ деворидан тешиб ўтган) бўлиши мумкин.
Орқа мия шикастланганда оёқ тўлиқ, фалажланади, чаноқ аъзолари функцияси бузилади (сийдик ва нажасни тўта олмаслик кузатилади).
Иссиқликдан шикастланиш. Иссиқликдан шикастланиш деганда, қуруқ, қаттиқ ва суюқ иссиқ момалар, буғ, иссиқ ҳаво, олов, радий, рентген, қуёш нури, куйдирувчи кимёвий моддалар ва бошқалар тушунилади. Қуйидаги даражаси куйдирувчи модданииг ҳароратига ва унинг баданга нечоғли таъсир қилишига боғлиқ. Куйиш тўрт даражага бўлинади:
Биринчи даражали куйишда - бадан қизаради, тери сатҳи бир оз яллиғланади.
Иккинчи даражали куйишда пуфакчалар ҳосил бўлади.
Учинчи даражали куйишда куйган жой жонсизланади, шу жойнинг териси кўчиб тушади ва яра ҳосил бўлади.
Тўртинчи даражали куйишда куйган жой бутунлай кўмирга айланади.
Турли кўринишдаги нур энергиялари (ультрабинафша, рентген, радий нурлари) организмга таъсир қилиши натижасида оғир касалликлар рўй бериши мумкин. Ультрабинафша нурлар организмга таъсир қилганда (баланд тоғли жойларда қуёш нури таъсирида баданнинг очиқ жойларини беркитмасдан юриш, нурлантириш асбоблари таъсирида узоқ нурланиш ва ҳоказолар), оғир бузилишлар кузатилиши мумкин. Баданнинг ультрабинафша нур таъсир қилган жойларидаги тери яллиғланади ёки некрозга учрайди. Ультрабинафша нур юз тўр пардасига таъсир қилиши туфайли кўриш ёмонлашади. Рентген ва радий нурларнинг катта дозалари таъсирида оғир нур касаллиги рўй беради. Бунда қон ишлаб чиқариш тизими кўпроқ зарарланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |