Ишлаб чиқариш жараёни билан умумий танишув унинг ўрганиш ва тасвири.
Иш ўринларини тасвирлаш, иш ўрнидагиларнинг фаолиятини психологик қўллаш.
Иш-ҳаракатларининг психологик физиологик ва антропометрик таҳлили.
Меҳнат жараёнининг таҳлили.
Иш кунининг суръати хронометраж.
Фаолиятнинг индивидуаллигини ўрганиш.
Хатоли ҳаракатлар таҳлили.
Санитария - гигиеник меҳнат шароитларини баҳолаш.
Бир смена, ҳафта, узоқ давр манбаида иш қобилиятини динамикаси.
Профессиграфиялар турли мазмунига эга. Бу улар нима мақсадларда тузилганлигига боғлиқ. Профессиографик адабиётларни ўрганиб ва тизимли таҳлил тамойилига таянган ҳолда умумлашган професиограмма чизмаси ишлаб чиқилган.
Формалашган профессиограмма схемаси:
Касбнинг ижтимоий ва касбий тавсифи.
Касб ёки мутахассисликнинг расмий қабул қилинган номенклатураси бўйича номи.
Таксаномик маълумотлар: шакли, тури, синфи, гуруҳи, мутахассислиги.
Иш жойи номи.
Касбнинг шу соҳа бўйича касбий гуруҳидаги ўрни.
Лавозим бўйича иш ҳаққи ва уни баҳолаш.
Асосий малака ва лавозим мажбуриятлари.
Зарурий маълумот.
Малака диапазони (разрядлар, синфлар ва ҳоказо) шунингдек, маъмурий, касбий, илмий ривожланиш истиқболлари.
Муаммоларнинг асосий хусусиятлари: доимий ёки кенг ёки тор доира ишларини билан муаммоли тури (тор касбий таклиф буюрувчилар, мижозлар билан одамларга хизмат кўрсатиш шароитига ва қўл остидагиларнинг раҳбарларга нисбатан ва ҳоказо)
Касбий лаёқат туфайли дисквалификация ҳолларини алоқида касбий таълим, касбий фаолият давридаги тавсифи.
Меҳнат фаолияти асосий хусусиятларининг қисқача тавсифи (ёш жиҳатдан чеклаш ва бошқа ҳолатлар).
Психограмма
А) Умумий меҳнат тавсифи:
Иш куни ва суръати.
Меҳнат динамик омилларининг тасвири ва баҳолаши (ишга лаёқат, толиқиш, ишончлилик, хатосизлик ва бошқалар).
Меҳнат шароитларини иш жараёнининг динамик жараёнларига таъсири.
Иш жойи ва меҳнат ҳаракатларининг психологик тавсифи.
Хато ҳаракатларининг
психофизиологик тавсифи.
Психомоторикага қўйиладиган махсус талаблар.
2. Сенсор ва персептив соҳалар:
Турли сенсор модалликларнинг сезгирлиги.
Касбий муҳим сигналларни қабул қилиш турлари, вақт, ҳаракат, тезликни қабул қилиш.
Сенсор ва персептив соҳаларга қўйиладиган махсус талаблар.
3. Англаш жараёнларининг касбий хусусиятлари:
Меҳнат фаолиятининг ишончлилиги ва самарасига тасаввурларнинг таъсири.
Ижодий фаолиятга бўлган талаблар.
Устун фикрлаш турлари. психологик таҳлили. Б) Психик жараёнларга қўйиладиган талаблар:
1. Психомоторика
Ишнинг тури, статик ва динамик юкламалар.
Ишчи ҳаракатлар, гностик, мослашув, бажарувчи ва бошқалар.
Асосий технологик операцияларнинг вақтинча ва
Иш бажарилаётганда қарор қабул қилиш хусусиятлари, мустақиллик масъулияти, ўзини - ўзи назорат қила олиш, стрессга бардош бериш талаблари.
Устун келувчи хотира тури. Хотирага қўйиладиган талаблар.
Нутққа қўйиладиган талаблар. Нутқ хусусиятлари.
Диққат ва унинг хусусиятлари.
В) Эмоционал - ирода соҳасига қўйиладиган талаблар:
Устун келувчи эмосионал ҳолатлар тавсифи.
Меҳнат асаб - психик зўриқишнинг ўзига хос даражаси.
Махсус талаблар.
Ирода ва унинг хусусиятлари.
Г) Меҳнат жараёнида типик психологик жараёнлар:
Монотания ва толиқиш.
Меҳнат жараёнида соматик психологик ҳолатлар.
Шу касбга хос бўлган шунингдек эътиборли эътиборсиз ҳолатлар. Д) Муҳим касблар ансамбли (асосий сифатлар):
Шахснинг умумий ва спесифик йўналиши тузилмаси, кенглиги, фаоллиги, бардошлилиги.
Ижтимоий касбий масъулият.
Оптимизм.
Шахснинг исталмаган ёки исталган хусусияти сифатида ишонтириш хусусияти.
Шахснинг маънавий психологик бардошлилиги.
(Характер хусусиятлари ижтимоий фаоллик, принсиплилик, қатъиятлилик, мустақиллик, ростгўйлик, мардлик, ташаббускорлик, тартиблилик, жамоатчилик, оптимизм, пессимизм).
Е) Чегаралаш ва қарши кўрсатмалар:
Хатолар оқибати ва меҳнат хавфсизлигига қўйиладиган талаблар.
Касбга лаёқатсизлик тавсифи.
Жинси, ёши жиҳатдан чегаралаш.
Касбий зарарлар ва имтиёзлар.
Шахснинг касбий деформасиялари.
Е.М.Иванова профессиографиянинг 4 та гуруҳини таклиф этади: маълумотли, диагностик, прогностик ва методик. Информацион (маълумотли) профессиография октантлар, яъни, касб танлаш зарурияти олдида турган шахслар билан касбий маслаҳат ишлари учун мўлжалланган. Улар қаторига ўқувчилар, касб билим юртлари битирувчилари, ишсизлар ва касбларни алмаштирмоқчи бўлганлар кириши мумкин. Информацион профессиография ишлари махсус касбий адабиётларни таҳлилий ва ҳужжатларни ўрганиш орқали амалга оширилади.
Диагностик профессиографиялаш меҳнат самарадорлигининг пастлиги маҳсулот сифатининг пастлиги, авария ҳолати, травматизм, кадрлар қўнимсизлиги сабабларини аниқлаш учун ўтказилади.
Диагностик профессиографиялаш қуйидаги масалаларни ўз ичига олади.
Фаолият мазмуни:
Меҳнат предмети ва масалалари.
Иш натижалари сифатига қўйиладиган талаблар.
Меҳнат қуроллари:
Иш тури ва тартиби.
Бошқариш органлари.
Иш жойини ташкил этиш.
Меҳнат субъектининг фаолияти:
Ҳаракат турлари ва уларнинг тавсифи.
Ишни режалаштириш ва бажариш характери.
Касб фаолиятига халақит берувчи омиллар.
Меҳнат жараёнида учрайдиган хатолар, брак, травмалар тури.
Меҳнат субъектининг фаолияти:
Ишчиларнинг ўзаро алоқалари тузилмаси.
Ишни режалаштириш ва назорат.
Касбнинг меҳнат субъекти шахсий психологик ва психофизиологик сифатларига қўйиладиган талаблар.
Меҳнат субъекти фаолиятининг паст самарадорлиги сабабларини ташхиси.
Касбий фаолиятни такомиллаштириш бўйича амалий - экспериментал текширув.
Диагностик профессиографиялаш эмпирик маълумотларни йиғиш усуллари орқали амалга оширилади Прогностик профессиографиялаш касбий фаолиятни такомиллаштириш бўйича асосланган тавсияларни бериш мақсадида қўлланилади.
Касбнинг умумий тавсифи:
Касб ривожланиши тарихи ва истиқболлари.
Касбий фаолиятни бажарилишининг ижтимоий - иқтисодий шароитлари.
Касбий муҳит.
Касбий дала ва мазмуни ва жиҳати:
Касбий дала тавсифи.
Касбий билимни аниқловчи омиллар.
Касбий билимни ривожланиши прогнози.
Касбий таълим малака ошириш:
Касбий таълим даражаси.
Касбий тайёргарлик.
Малака ошириш.
Ишчининг касбий мойиллиги:
Мутахассислик соҳасининг кенглиги.
Асосий малакалар даражаси.
Мутахассислик ва касбни ўзгартириш имконияти.
Касб истиқболини баҳолаш:
Шахснинг касбий - психологик потенсиали.
Ишчининг касбий фаоллиги.
Касбий ўзини ўзи такомиллаштириш карьера.
Прагностик профессиографиялаш генетик усулларни, шунингдек моделлаштирувчи экспериментларни қўллайди. Методик профессиографиялаш психологга меҳнат субъектининг ҳолати ва муҳим касбий сифатларни ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш имконини беради. Тадқиқот мақсади ва вазифаларига кўра методик профессиографиялаш схемаси ҳам ўзгаради. Масалан, касбий меҳнат ва ҳордиқ тартиби, касбий толиқиш, бефарқлик, пассивликка бўлган таъсирини ўрганишда шундай схема қўлланилади.
Меҳнат субъекти фаолиятининг мазмуни:
Ҳарактлар тури ва уларнинг тавсифи.
Ишни режалаштириш ва бажариш характери.
Эмоционал кўринишлар.
Иш жойидаги ноқулайлик турлари.
Фаолият жараёнида пайдо бўладиган хатолар, брак травма турлари.
Меҳнат шароитлари:
Санитария - гигиеник муҳит (ҳаво даражаси, чанг, намгарлик ва бошқа).
Жисмоний муҳитнинг ёритилганлиги, шовқин.
Иш тартиби.
Ҳақ тўлаш ва рағбат шакли.
Мутахассиснинг асбий маҳоратини ўрганишда профессиографиялашнинг қуйидаги схемаси қўлланилади.
Фаолият мазмуни:
Ишчилар малакасига қўйиладиган талаблар (касбий билим, кўникма ва малакалар, шунингдек, сифатлар ва қобилиятлар).
Ишчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Меҳнатни ташкиллаштириш:
Малака ошириш.
Касбий психологик потенсиал.
Ижодий қобилиятлар.
Меҳнат субъекти фаолияти:
Ҳаракатлар тури ва уларнинг тавсифи.
Ишни режалаштириш ва уни назорат қилиш.
Фаолият индивидуаллигининг хусусиятлари.
Таълимга йўналтирилган профессиографиялаш - асосига касб субъектлиги ҳақидаги ғоя қўйилади: касб эгаси, фаолиятнинг ҳақиқий субъекти бўлиб, унга бир қатор махсус белгилар хос. Бу профессиографиялашнинг муаллифлари унинг мазмун - моҳияти ва лойиқалаштириш технологияларини ўрганиб чиқишди.
“Касб паспорти” блоки касб ва мутахассисликлар номининг модификацияси, касбий йўналиш, касб мақсади, таълим даражаси ҳақида қисқа маълумотларни ўз ичига олади. “Касбнинг асосий объекти” (соҳаси) блоки касб тури ҳақида маълумотларни ўз ичига олади. “Инсон – табиат”, “инсон – инсон”, “инсон – техника”, “инсон - белгилар тизими”, “инсон бадиий образ” ва бошқалар. Бу блок мазмуни бошқа профессиографиялаш блокларининг асоси ҳисобланади.
“Касбий предметли салоҳият” блоки кўп тизимли таълим сифатида касбий муҳим тавсифини ўз ичига олади. Мутахассис касби қайси соҳага тегишли эканини, қайси асосий объектларга йўналтирилган, бу объектлар қандай объектлар, бу соҳада меҳнат натижаси ёки меҳнат маҳсули қандай аҳамиятга эгалиги ҳақидаги маълумотга эга бўлиши лозим. “Ижтимоий касбий салоҳият” блокида шахс объектининг қуйидаги йўналишлари акс этади. Фикрлаш потенциалининг ривожланиши. Шахсни ўзини назорат эта олиш ва ривожлантириш имкониятлари. Шахснинг муваффақият стратегиясига йўналтирилганлиги. Шахснинг бозор иқтисодиёти шароитида бардошлиги. Профессиографияда экологик, ҳуқуқий ва иқтисодий маданият масалалари ҳам назарда тутилади. Махсус психофизиологик талаблар блоки - ишчининг касбий фаолияти жиҳатдан психофизиологик хусусиятларига қўйиладиган талабларни акс эттиради. Бунга тиббий кўрсатмалар, жинсига, ёшга бўлган ва санитария- гигиеник талаблар киради.
Касбга оид олиб бориладиган маслаҳат ишларига оид замонавий маслаҳатлар шакланишига катта ҳисса қўшган олим Брайн Торн жуда кўп публикация, танқид, лойҳа ва патентлар гасидир. Рочестерда ишлаган Роджерснинг таърифлашича психолог тўртта асосий хислатга эга бўлиши керак: Объектив баҳолаш хусусиятга эга, ҳар қандай вазиятда хам маълумотни тўғри эшитиб, тўлиқ қабул қилиб, қизиқиш билдириб шок ҳолатига тушмай совуққонлик билан вазиятни баҳолаш. Шахсни, у ким бўлишидан қатъий назар ҳурмат қилиш керак, мақсад-болада маъсулиятни ҳис қилишини уйғотиб, мустаққил фикрлашга ундаш. Шахсни тушуниш, ўзаро битим тузиб биргаликда онгли равишда тушуниб қарор қабул қила олишга ундаш. Психологик билимларга, инсон феъл атвори, унинг жисмоний, ижтимоий психологик детерминантларга эга бўлиш. Роджерс учун биринчи учтаси тўртинчисидан устунроқдир. Муносабатлар, эмоциялар ва хулосалар оламида кучли билимлар юқори интелект билан ҳар доим ҳам кафолат гарови бўла олмайди. ДЖ. Штрассер ва Х.Грубер ўз тадқиқот хулосаларида психология фанидан яхши ўрганилмаган тузилмаларга эътиборини қаратган. Булардан биттаси конгнитив аспектларни фанга йўналтирилган таҳлиллардир. Экспертлар томонидан муаммоларни ментал тассавури.
Касб-ҳунар таълими жараёнида профессиограмма қуйидаги тузилишга
эга бўлиши лозим.
Махсус фазилатлар:
психологик барқарорлик
жисмоний зўриқишларга чидамлилик
иш жойида диққатни тез тақсимлашлик
кўрув идрокига тезкор жавоб қайтаришлик оператив тафаккурга мойиллик
вақтни идрок қилишга қобилиятлилик
образли хотирага эгалик
тери-туюшга сезгирлик
ҳаракатни муваффақиятлаштиришга уқувчанлик.
Касбий билимларга зеҳнлилик:
Ишлаб чиқариш таълими жараёни моҳиятини комил инсонни шакллантиришнинг таркиби эканлигини тушунишлик;
Ишлаб чиқариш таълими методикаси ва назарияси асосларини эгаллаганлик;
ёш ва жинс хусусиятлари,тайёргалик даражасини ҳисобга олган ҳолда машғулотлар ўтказиш;
ишлаб чиқариш таълимида ўқувчиларнинг психологик, педагогик, физиологик хусусиятлари ривожини инобатга олишлик;
психология фанининг илмий асослари билан қуролланганлик;
ўқув машғулотларида психологик ва физиологик қонуниятлар моҳиятини тушунганлик;
ота-оналарга ва жамоатчиликка психологик таъсир ўтказиш механизмини билишлик;
ўқувчилар билан касбга оид синфдан ташқари машғулотлар уюштириш методикасини ўзлаштирганлик;
янги таълимий технология таъсирчанлигини уқишлик.
Шахсий психологик ва педагогик салоҳият:
ишлаб чиқариш таълими машғулотлари учун зарур материалларни ажрата билишлик;
ўқувчиларнинг учига, ёшига, жинсига биноан машғулотларни режалаштиришлик;
ўқувчиларнинг амалий кўникмалари ва шахсий сифатлари ривожланишининг истиқбол режасини туза олишлик;
машғулотлар сифатини кўтариш учун ўқувчиларни ўзини-ўзи тайёрлашга ўргатишлик;
шахсга таъсир ўтказишни режалаштиришга уқувчанлик;
ўқувчилар жамоасига раҳбарлик қилишда шахсий фаолиятини идора қилишни уддалашлик;
ишлаб чиқариш таълимига касб-ҳунар ўқув юртлари жамоасини тортишга қобилиятлилик.
Ташкилотчилик қобилиятлари:
Меҳнат таълими машғулотларида ўқувчилар жамоасини ташкил қилишлик ва уни ҳар хил вазиятларда бошқаришлик;
Синф ва синфдан ташқари ишлаб чиқариш таълими машғулотларини ташкиллаштиришлик;
Машғулотлар давомида курс фаолларини аниқлаш ва уларни уюштиришлик;
Ўқувчилар бўш вақтини ўтказишни ташкил қилиш ва улар ўртасида танловлар, кўриклар жорий қилишлик;
Фаолларнинг ташкилотчилик фаолиятини амалга оширишда кўмаклашишлик;
Лаёқатли, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан индивидуал машғулот ўтказишлик.
Коммуникатив (муомалавий) хислатлар:
ўқувчилар дилига йўл топа олишлик;
ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқат ўрнатишига қобилллик;
ўқувчилар (талабалар) жамоасида ва жамоалараро муносабатларни бошқаришга уқувчанлик;
ишлаб чиқариш таълими бўйича бошқа ўқув юртлари билан ташқи алоқа ўрнатишга қобилиятлилик.
Гностик (билишга оид) фазилатлар:
ўқувчиларнинг касбий лаёқати, тайёргарлик кўрсаткичи даражасини аниқлашга (ташхис қилишга) қобиллик;
ўз фаолиятини (натижалари маҳсулларини) танқидий таҳлил қилишга мойиллик;
назарий ва амалий хулосалар чиқаришга зеҳнлилик;
касб-ҳунарга оид психологик манбалардан фойдаланишга уқувчанлик;
ижодий изланиш ва ўзгаларни илҳомлантириш имкониятига эгалик.
Касбий сифатлар:
ишлаб чиқариш таълими машғулотлари мазмунини пухта эгаллаганлик ва фаол услублардан фойдалана олишлик;
барқарор эътиқодлилик;
психологик тактга (одобга, назокатга) эгалик;
муомала ва хулқ маромини ўзлаштирганлик;
адолатлилик;
топқирлик;
муаммоларни омилкорлик билан ечишлик;
машғулотлар ўтказиш технологияси ва техникасини уддалашлик;
чидамлилик;
ўзи-ўзини қўлга олишлик;
кузатувчанлик;
ҳиссиётни бошқарувчанлик.
Шахс сифатлари:
ўқувчиларга меҳр-оқибатлилик;
меҳнатцеварлик;
амалий ақл-заковатда устуворлик;
характерда барқарорлик (қатъиятлилик);
куйинчаклик;
тиришқоқлик;
камтарлик;
юмор ҳиссига эгалик;
мустақилликка интилувчанлик.
Ижодий (креатив) хислатлар:
касбий маҳоратини такомиллаштиришга интилувчанлик;
ҳар бир ўқувчида амалий малакалар шакллантириш дастурини яратишга чанқоқлик;
эмпатия туйғусини эгаллаганлик;
инверцияга қобиллик, тарбияланувчи шахсига оид олдинги омилларга янгича ёндашишлик;
ўқувчиларга психологик таъсир ўтказиш натижаларни олдиндан пайқаш;
инновация (янгилик), прогноз (башорат), диагноз (ташхис) қилишга иштиёқлилик.
1. Психограмма. Психограмма касбга қўйилган талаблар асосида инсон психикасини ўрганиш ҳисобланади. Психограмма тамойиллари К.Платонов томонидан шакллантирилган. Бу тамойилларга комплекслилик (қамровлилик), мақсадга йўналтирилган ижтимоий-сиёсий фаоллик, шахсий кўрсаткичлар, ишончлилик, дифференциаллик ва перцептивлик киради. Комплекслилик ва мақсадга йўналганлик тамойилига қуйидаги психологик таҳлил мавжуд.
Касбнинг ишлаб чиқариш характеристикаси ва соҳаларнинг тегишли таҳлили.
Касбнинг иқтисодий аҳамияти.
Социологик ва социал-психологик характеристикалар (шахслараро муносабатларининг хусусиятлари, жамоа хусусиятлари, касбнинг ижтимоий нуфузи.)
Касбий меҳнат муваффақияти учун зарур бўлган билим ва кўникмалар ҳажмининг кўрсаткичи. Бу ерда тайёргарлик муддати ва ишчининг истиқболдаги меҳнат кўрсаткичлари назарда тутилади.
Касбнинг зарарлилигини ҳисобга олган ҳолда меҳнат шароитининг гигиеник характеристикаси.
Берилган касбда ишлаш учун инсоннинг физиологик ҳолатига қўйилган талаблар, медицина кўриги.
Психограмма тузиш.
Психограмма мазмуни ва ҳажми касбни ўрганиш мақсадидан келиб чиқади. Мақсад сифатида эса касбий танлов, касбга йўналтириш, касбий маслаҳат, ишлаб чиқариш таълими, меҳнат режими ва шароитини рационализациялаш тизими киради.
Касбий танлов мақсадида тузилган психограмма мутахассисга икки томонлама талабларни қўяди:
Берилган касбда ишлайдиган ҳар қандай ишчи учун зарурий кўрсаткичлар.
Профессионал маҳоратни ошириши мумкин бўлган махсус (алоҳида) кўрсаткичлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |