O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b



Download 2,61 Mb.
bet33/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

Ҳис-туйғунинг кўринишлари
Кишининг ўз фаолияти натижалари учун масъулиятни ташқи кучларга ва шароитларга қайд қилиб қўйиш ёки аксинча уларни шахсий куч- ғайратларига ва қобилиятларига мойиллигини белгилайдиган сифатлар назоратни локаллаштириш дейилади. (лотинча лотус –ўрнашган жой ва французчада cонтроле-текшириш).
Шахснинг иродавий фазилатларидан бири таваккалчилик бўлиб, – бу субъект учун унинг чеки номаълум ва муваффақиятсизликка дуч келганда мумкин бўладиган ноқулай оқибатлар (жазолаш, жароҳат, обрўни йўқотиш ва б.) ҳақидаги тахминлар мавжудлиги шароитидаги фаолиятнинг тавсифидир. Таваккалчилик пайтида кутилаётган нохушлик бундай ҳолатдаги муваффақиятсизлик эҳтимоли ва ноқулай оқибатлар даражасининг уйғунлаштирилиши билан белгиланади. Таваккалчиликнинг икки тури фарқланади: оқланган ва оқланмаган.
Шахснинг иродавий фазилатларига яна бир нечта фаолият мотивлари ҳам киради. Улар: Интилиш - ҳали этарли даражада англанмаган эҳтиёждан иборат фаолият мотивидир.
Истак - фаолиятнинг мотиви сифатида эҳтиёжнинг этарли даражада тушуниб этилганлиги билан тавсифланади. Бунда фақат эҳтиёж объекти эмас, балки уни қондиришнинг мумкин бўлган йўллари ҳам тушуниб этилади. Ироданинг кучлилиги ва кучсизлиги шахснинг индивидуал хусусиятларига киради.
Ҳиссиётнинг бузилишлари икки хил кўринишда бўлиб, улардан биринчиси:
Абулия – бу мия патологияси заминида юзага келадиган фаолиятга интилишнинг йўқлиги, ҳаракат қилиш ёки уни бажариш учун қарор қабул қилиш зарурлигини тушунган ҳолда бундай қила олмасликдир.
Иккинчиси: Апраксия – мия тузилишининг шикастланиши натижасида келиб чиқадиган ҳаракатлар мақсадга мувофиқлигининг мураккаб бузилишидир. Бу жараён иродавий ҳаракатнинг бажарилишини қийинлаштиради. Абулия ва апраксия – психикаси (руҳияти) оғир касалланган одамларга хос, нисбатан кам учрайдиган ҳодисадир. Шахс ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида унинг хулқ-атворини бошқариб турадиган ахлоқ мезонлари шу ҳис-туйғуларнинг теварак атрофдагилардан объектив равишда олиб турадиган баҳолашнинг асоси ҳисобланади. Айниқса, маънавий ҳис-туйғуларни тарбиялаш педагогик фаолиятда муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Америкалик олим Г. Оллпорт ижтимоий установканинг уч компонентли тизимини ишлаб чиққан:
А. Когнитив компонент - установка объектига алоқадор билимлар, ғоялар, тушунча ва тасаввурлар мажмуи;
Б. Аффектив компонент - устновка объектига нисбатан субъект ҳис қиладиган реал ҳиссиётлар (симпатия, антипатия, лоқайдлик каби эмоционал муносабатлар);
В. Ҳаракат компоненти - субъектнинг объектга нисбатан реал шароитларда амалга ошириши мумкин бўлган ҳаракатлари мажмуи (хулқда намоён бўлиш). Бу уч хил компонентлар ўзаро бир-бирлари билан боғлиқ бўлиб, вазиятга қараб у ёки бу компонентнинг роли устиворроқ бўлиши мумкин. Шуни айтиш лозимки, компонентлараро монандлик бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, айрим талабалар талабалик бурчи ва тартиб - интизом билан жуда яхши таниш бўлсалар ҳам, ҳар доим ҳам унга риоя қилавермайдилар. «Тасодифан дарс қолдириш», «жамоатчилик жойларида тартибни бузиш» каби ҳолатлар когнитив ва ҳаракат компонентларида уйғунлик йўқлигини кўрсатади. Бу бир қарашда сўз ва иш бирлиги тамойилининг турли шахсларда турлича намоён бўлишини эслатади. Агар одам бир неча марта била туриб, ижтимоий хулқка зид ҳаракат қилса, ва бу нарса бир неча марта қайтарилса, у бу ҳолатга ўрганиб қолади ва установкага айланиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам биз ижтимоий нормалар ва санксиялар воситасида бундай қарама-қаршилик ва тафовут бўлмаслигига ёшларни ўргатиб боришимиз керак. Бу шахснинг истиқболи ва фаолиятининг самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Касбга йўналтиришда ҳал қилувчи давр ўсмирнинг ўз истаги ёки заруратига кўра, танлаган ва унинг меҳнат йўлини белгилайдиган касбга киришиш давридир. Бу давр шунинг учун ҳам ҳал қилувчики, кишининг меҳнат йўли бўлиши, бу йўлда у қанчалик узоқ вақт муваффақиятли бора олиши ишлаб чиқаришни ходимлар ўртасидаги муомалани энди ўқувчи эмас, балки бошқа ролни малакали ходим ролини қанчалик осон ёки қийин, тез ёки секин ўзлаштиришига боғлиқ.
Касбий мослашув – бу ёш инсоннинг аста-секин касбий меҳнат шароитига кириш вазифасига кўра эмас, балки унинг психик хусусиятига кўра талаба ўқувчиликдан малакали ходимга айланишидир. Организмнинг ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат режимига мослашиш тарзида биологик кўникиш элементларини ҳам ўз ичига олган ҳолда касбга кўникиш бир бутунликда ижтимоий кўникишнинг асосий тури ҳисобланади. Касбий мослашув даври одатда учта ўзига хос босқич бўйича борадики, уларнинг ҳар бири касбий таълим педагоглари учун жуда муҳим хусусиятга эга. Касбий мослашишнинг биринчи босқичи таништириш бўлиб, ўзининг атроф муҳитидаги янги ролини англашидан иборат. У танланган касб бўйича муайян малака олишга қарор қилгандан бошланади ва ишлаб чиқариш таълимига дастлабки назарий тайёргарлик даврида, ўқув қобилиятлари касб- ҳунар коллежи таянч корхона билан танишишдан бошланади. Касбий мослашишнинг бу биринчи босқичида қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини ўсмир ўзи баҳолайди. Касбга, ишлаб чиқариш меҳнати гуруҳларига ва ўқитувчиларига, касб-ҳунар келлежи ва корхонага муносабати вужудга келади. Ўсмир ўз келажагига назар ташлайди ҳамда танлаган касбида қандай жозибали ва қандайдир камчилик томонларини кўради. Болаликда уйғонган, қизиқтирган соҳалар ҳақидаги ўй- хаёллар барбод бўлади. Ҳамда янги умид ва интилишлар пайдо бўлади. Таъсирчан ўсмирлар онгида сабабларнинг қаттиқ кураши кетади. Бу кураш оқибати бошқа бир машғулотга бўлган олдинги интилишлар энгадими ёки янги эгаллаш мавқега мувофиқ янги интилишлар туғиладими, буларнинг ҳаммаси биринчи машғулот: муаллим ва яқин келажакда ўқиш ва ишга тўғри келадиган касб ҳунар коллежи ва корхоналарнинг тузилиши, улардаги умумий шароитлар уйғотадиган таассуротга боғлиқ бўлади. Касбий мослашишнинг иккинчи тайёрлов босқичи – ижтимоий умумий техника ва махсус предметлар ҳамда ўқув хоналарида ишлаб чиқариш таълимини асосли ўрганишдан иборат бўлиб, бу касб ўрганишдир. Бу эрда ҳам танланган меҳнат йўлини баҳолаш давом этади. Атроф муҳитга, таълимга ва ўзлаштирилаётган меҳнатга муносабат ўзгаради. Бироқ ҳал қилувчи нарса таассурот эмас, балки ўқув меҳнатидаги ютуқ ва камчиликлар бўлади. Касбий мослашишнинг анча узоқ ва маъсулиятли бўлган бу босқичида касбини ўзлаштираётган малакали ходим шахсининг даслабки шаклланиши юз беради. Бу шаклланишнинг муваффақияти ўзининг ўқув меҳнати натижасидан қаноатланиши ва қаноатланмаслигига боғлиқ ютуқлар қувонтиради ва илҳом беради, янада каттароқ муваффақиятларга ундайди, тасодифий муваффақиятсизлик янада кўпроқ кучни сафарбар қилишни талаб қилади. Аммо бундай ҳолат тез-тез бўлиб турса, доимий муваффақиятсизлик эса ишдан, ўқишдан ва касбдан ихлосини қайтаради. Ўқув предмети ва ишлаб чиқариш машқларига бўлган қизиқишнинг пайдо бўлиши, кучайиши ёхуд йўқолишини ҳамда касбни ёқтирмай қолиши ана шу ютуқ ва муваффақиятсизликларга боғлиқ бўлади. Буларнинг ҳаммаси аввало педагогларга ўқувчиларнинг ютуғи ва муваффақиятсизлиги ўқувчининг руҳий ҳолатига кўра қанчалик эътибор беришларига ҳамда уларнинг қанчалик моҳирлик билан бошқара билишига боғлиқ. Касбий мослашишнинг учинчи асосий босқичи ёш инсоннинг корхона ходимлари муҳитига сингишидир. Бу босқич ўқувчи-талаба ўзини ўраб олган ўша жамоанинг аъзоси сифатида ҳис қиладиган аммо улар даражасида малака орттирмаган меҳнат унумдорлиги ва маҳсулоти сифатини таъминлай олмайдиган, баъзан хато ва бепарволикларга йўл қўядиган, ишлаб чиқариш амалиёти даврида бошланади. Расмий жиҳатдан ўзининг тенглиги ва атрофдаги кишилар билан ишлаб чиқариш малакасида тез эмаслиги ҳамда уларнинг ёш ходимга «темир қанот қушча» деб муносабатда бўлишини англаш унинг бу босқичдаги касбий мослашиш жараёнини фавқулодда мураккаблаштириб қўяди. Буни ижобий ҳал қилиш эса амалиётда корхона ходимлари билан ўзаро муносабати қандай бўлиши касб-ҳунар коллежини тугатгач улар билан биргаликда қиладиган меҳнатга боғлиқ бўлади. Касб-ҳунарга мослашиш шароити бир нечта таъсир этувчи омиллар натижасида юзага келади. Уларнинг биринчиси ташқи таъсир омиллари бўлиб, кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларига мўлжалланган маънавий- тарбиявий ишлар, ижтимоий-тарбиявий меҳнат, оилавий тарбия, жамоатчилик тарбияси каби тармоқлардан иборат.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish