Менинг касбим
Касблар гуруҳлари
Касблар бўлимлари
Касблар синфлари
Касблар турларини синфлаш
Бу касбга йўналтириш ишлари учун мўлжалланган. Бу таснифлашни ўрганиб чиққан В.Е.Гаврилов ижобий томонлари билан бирга камчиликларини ҳам кўрсатиб берди. Масалан, бир гуруҳдаги касблар ишчига қарама - қарши талабларни олдига қўювчи компонентларни ўз ичига олади, бу эса касбга лаёқатлилик белгиларини аниқлашни қийинлаштиради.
Таснифлашнинг яна бир камчилиги шундаки, касблар олами ниҳоятда ўзгарувчан, шунга кўра касбларнинг меҳнат мазмуни ҳам ўзгарувчан хусусиятга эга. Бу эса касбларни тизимлашга нисбатан ноаниқликни келтириб чиқаради ва касбий танловни касбий маслаҳат жараёнига киришни қийинлаштиради. Маълумки, касбий таълимнинг барча касблар бўйича олиб бориб бўлмайди ва касбий фаолият турларининг мураккаблик даражаси, шароитлари, воситалари, мазмуни жуда фарқланади. Ўқув касбларнинг маълум белгилари, сифатларини таснифлаш ва малака даражаларини аниқлаш бўйича илмий асосланган танлов лозим. Ўқув касблар рўйхати бунинг натижаси бўлиши керак ва шу асосда мутахассислар тайёрлаш шакллари аниқланади. Бу корхоналардаги қисқа муддатли тайёргарлик, касб мактабларида ёки олий ўқув юртларидаги ўқиш бўлиши мумкин.
Ўқув касблар рўйхатига шунингдек, касбларнинг тарқалганлиги, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари бўлган ишларга қарши кўрсатмалар, шунингдек ёшдаги чеклашлар таъсир этади. Касбий таълим учун ўқув касблар рўйхатини танлаш доимо долзарб бўлади ва албатта бу рўйхат илмий асосланган гуруҳлашга эга бўлиши керак ҳамда кам сонли бўлиши лозим. Малакали ишчиларнинг тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида ўқув фанларини гуруҳлаш масаласи биринчи марта С.Я.Батишев томонидан кўриб чиқилган эди. Касбларнинг бўлиниш белгиси сифатида қуйидагилар кўриб чиқилди:
Меҳнатнинг механизацияланганлик даражаси.
Талаб этиладиган малака даражаси ва характери.
Сарфланган жисмоний ва ақлий меҳнат нисбати.
Касбий таълим иқтисодиётнинг касбларга бўлган эҳтиёжи ва тарқалганлиги асосида ўқув юртларида мутахассисликларни тайёрлаш учун мўлжалланган касбларни таснифлашга муҳтож. Бу борада қуйидагича иш олиб борилмоқда, 1987 йилда касбий технологик таълим тизимида ишларини ривожлантириш учун навбатдаги касблар рўйхати тасдиқланган эди. Унга кўра, ўқув касбларининг умумий сони 1123 тагача қисқартирилган эди. Ўқув касбларини лойиҳалаштиришда шахс омили муҳим ҳисобланади. Охирги йилларда “малака” тушунчаси ҳам сезиларли ўзгарди.
Ишчи малакасига маълум мутахассислик бўйича билим, кўникмалардан ташқари кенг касблар доираси учун зарур бўлган муҳим касбий сифатлар ҳам киради. Муҳим касбий сифатларга масъулият, ишончлилик, киришимлилик, ҳамкорлик қобилияти, мустақил қарор қабул қилиш қобилияти киради. Ҳаммаси бўлиб 50 га яқин асосий таснифлаш ажратилади. Ҳар бир касбий фаолият одатда 5-7 муҳим касбий сифатларни талаб этади. Ўқув касбларини лойиҳалаштиришда қуйидаги тамойиллар асосий бўлиши мумкин. Педагогик технологиялар ва замонавий ишлаб чиқиш технологияларининг ўзаро алоқалари.
Шахснинг касбий ўзликни англаш. Касблар мазмунининг прогнозтик акси Хулоса қилиб ўқув касблар муаммосини ҳал этишга бўлган асосий ёндашувни таъкидлаш мумкин. Касблар танлови эмас, таълимнинг технологик ва шахсга йўналтирилган мазмунини лойиҳалаштиришдан иборат. Бу муаммонинг ечими мутахассис - конструктор касбларига бўлган эҳтиёжини келтириб чиқаради, ҳамда таълимда касбшуносликнинг аҳамиятини кучайтиради.
Касб-корнинг (ҳунарнинг) мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти
Касб-кор (ҳунар) олдига қўйиладиган талабларни асослаш ва уларни баён қилиш ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, қуйидаги умумий ҳамда хусусий жабҳаларни ўзида акс эттиради;
Касб ва уни ихтисосликларининг психологик тавсифи;
Касб-корнинг (ҳунарнинг) мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти;
Касб ва ихтисосликнинг ижтимоий тавсифи;
Касбнинг ижтимоий психологик аҳамияти ва тавсифи; ёшларда унинг ижтимоий мавқеи (нуфузи), жамоанинг ўзига хос хусусиятлари, вертикал ва горизонтал бўйича шахслараро муносабатларнинг хусусиятлари;
Касбий фаолиятни муваффақиятли эгаллаш учун зарур билимлар ва кўникмалар кўламининг педагогик тавсифи (махсус мезонлар орқали касбий маҳорат аниқланади);
Педагогик жараённи такомиллаштириш юзасидан таклифлар, тайёргарлик муддатлари, тадбир – чораларнинг умумий тавсифи;
Меҳнат шароитининг гигиеник тавсифномаси;
Касб бўйича меҳнат қилишга тиббий жиҳатдан таъқиқланувчи омиллар изчиллиги;
Касбга психологик номутаносиблик, ёки касбий яроқсизлик;
.Ўзини ўзи фаоллаштириш ва идентификациялаш.
Касбнинг инсон олдига қўядиган талаблари мажмуаси психологик, ижтимоий, иқтисодий, техникавий ва педагогик жабҳаларни қамраб олади. Касб ва ихтисос асосларини эгалловчи ёшлар шу фанларнинг барча талабаларига мослашиши орқали мутахассислик лаёқатини ривожлантира боради.
Касб танлашга йўналтириш давлатнинг тадбир – чоралари тизимидан иборат бўлиб инсон томонидан танланади, ўз ҳаёт йўлининг илмий асосланганлигини таъминлашга хизмат қилади, у турмушда ўз ўрнини аниқлайди ва қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
мактабда касбий маълумотлар бериш;
касб – ҳунар маорифи билан шуғулланиш:
радио, телевидение, кино, матбуотда ташвиқот қилиш;
касб юзасидан маслаҳатлар;
касбга саралаш (қобилиятига биноан);
касбга мослашиш (адаптациялаш). Мазкур соҳада психологик изланишлар олиб борган К.К.Платонов муайян схема ишлаб чиққан бўлиб, у «Касб танлашга йўналтириш учбурчаги» деб номланиб, ўзининг ихчамлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Худди шу боис касб танлашга йўллашда, реориентациялашда ундан унумли фойдаланиш мумкин.
Касб танлашга йўналтириш учбурчагининг муҳим бир томони – бу ҳар хил касб – ҳунар эгасига нисбатан қўйиладиган талаблар юзасидан муайян билимнинг мавжудлигидир. Унинг иккинчи бир хусусиятли томони шуки, у ёки бу мутахассисликка нисбатан жамият (вилоят, шаҳар, туман)нинг меҳнат имкониятига эҳтиёжи бўйича билимлар мужассамлашганлигидир. Яна бир ўзига хос томони шундан иборатки, касбга йўналтирувчининг қунти, қобилияти, шахсий хусусиятлари бўйича билимлар умумлаштирилган бўлиб касбга танлашга оид барча жиҳатлар мажмуа ҳолига келтирилгандир. Касб танлашга йўналтирилган учбурчак шахснинг қизиқиши, майли, хоҳиши, ўзини ўзи баҳолаши, нуфузи кабиларга оид материалларни ўзида мужассамлаштиради Бизнингча, юқоридаги мулоҳазалардан ташқари профессиограмма олдига қуйидаги талабларни қўйиш мақсадга мувофиқ: Ишнинг қандай номланиши ва унинг нималардан тузилиши (ишнинг номи, мутахассислик, касб – ҳунар, лавозим, ишчи ўрни имконияти, меҳнатнинг турдош хусусиятлари ва унинг муҳим тавсифларининг баёни);
Ишнинг мақсади, самарадорлиги хусусида маълумотлар;
Меҳнат қуроли сифатида нималар қўлланилиши;
Меҳнат предметининг таркиблари ва уларнинг ўзига хос жабҳалари;
Меҳнат фаолияти қайси усуллар ёрдами билан бажарилиши;
Нималарнинг негизида иш (меҳнат, фаолият; амалга оширилиши);
Меҳнат маҳсулларини баҳолаш мезонлари;
Ишнинг қандай ихтисослик талаб қилиши хусусиятлари.
Иш қандай воситалар ёрдами билан бажарилиш имконияти ва унинг мотивировкаси.
Ишнинг бажарилиш шарт ва шароитлари;
Меҳнатни (фаолиятни) ташкил қилиш шакллари;
Меҳнатнинг кооперацияси (Ким? Нима?, Ким билан ҳамкорликда?);
Меҳнатнинг жадаллиги (интенсивлиги) тўғрисида маълумотлар;
Меҳнат фаолиятида масъулиятнинг ва хавф – хатарнинг қайси ҳолатлари учраши;
Меҳнат унинг субъектига қандай фойда, наф келтириши (иш ҳақи, мукофот, маънавий озуқа, имтиёз, ижтимоий мойиллик, альтруизм хислати, мақтов, жамоатчилик баҳоси ва бошқалар);
Иш ёки фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига кўра қандай талабларга ва чекланишларга эга эканлиги.
Касб ва ихтисосликнинг ижтимоий тавсифи
Ҳар бир шахс фаровонликда ва яхши таъминланган шароитда яшашни истайди. Шу сабабли ҳам инсонлар фаровон турмушни таъминлашга хизмат қилувчи меҳнат фаолияти билан шуғулланишга интиладилар ва моддий бойликларни ўзлаштиришга имкон яратувчи касб-ҳунар соҳалари ва мутахассисликларни эгаллашга ҳаракат қиладилар. Баъзи ҳолатларда маълум бир касбни танлаш ва уни эгаллашда шахснинг имконияти етарли бўлмайди. Инсоннинг қизиқишларига ва психологик имкониятларига тўғри келмайдиган касбнинг танланиши, табиийки, унинг шахс сифатида камол топишига салбий таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан шахснинг ички интилиш ва имкониятларига у танлаган касби билан шахси орасидаги муносабати ўта долзарб масала ҳисобланади. Биз қуйида шу масала бўйича психолог олимларнинг қарашларини, ўтказган тадқиқотларини таҳлил қиламиз.
Касбий таълимнинг муҳим вазифаларидан бири касбий тайёргарлик бўлиб, бунда тайёргарлик икки хил кўринишда амалга оширилади: мустақил ўрганиш (қўшимча таълим ёки мустақил таълим) ва махсус касбий таълим муассасаларида таълим олиш орқали. Касбий таълимнинг муваффақиятини белгилайдиган муҳим психологик жараён “маълум бир касбга тайёргарлик” ҳолати ҳисобланади. Бу ҳолат эмоционал ва мотивацион тайёргарликни ҳам назарда тутади. Касб танлаш инсон ҳаётидаги муҳим бир босқич ҳисобланиб, бунда инсон ҳаёти учун муҳим қарор қабул қилади ва у жамиятда ўз имкониятларини рўёбга чиқаради. Бу жараён инсон томонидан ўз ички имкониятлари таҳлил қилиш натижасида маълум касбнинг талабларига унинг имкониятларининг мос келишига қараб содир бўлади. Касб танлаш маълум бир касбни танлаётган инсон (танлов субъекти) билан танланаётган касб (танлов объекти) муносабатларини ўзида акс эттирувчи фаолият ҳисобланади. Танлов субъекти ва танлов объекти ўртасидаги муносабатлар характеристикасини ўрганиш давримизнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Касб танлаш қисқа вақтда ҳал этиладиган иш бўлмасдан, балки қатор босқичлардан иборат жараёндир. Бу босқичларнинг давоимийлиги ташқи омилларга ва касб танлаш субъектининг индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда кечади.
Касбий фаолиятни муваффақиятли эгаллаш учун зарур билимлар ва кўникмалар кўламининг педагогик тавсифи
Касбий жиҳатдан ўз ўзини аниқлаш катта мактаб ёшига келиб инсон учун долзарб мазмун касб этади ва бир қанча босқичларни ўз ичига қамраб олади. Биз қуйида шу босқичларга қисқача тўхталиб ўтамиз. Бундан кўзланган мақсад шундаки, биз кўриб чиқаётган мавзуни, яъни шахснинг касб танлаши, касбий шаклланиши ва касбий фаолияти муаммоларини чуқурроқ ёритиш орқали шахсни айнан касбий ўз ўзини аниқлаш жараёнини босқичма босқич кўриб чиқишимиз зарур бўлади. Шундай қилиб, касбий ўз ўзини аниқлаш бешта босқични ўз ичига қамраб олади:
Касбни илк танлаш босқичи. Бу босқичда бола касблар олами ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлади, ўз ички имкониятлари ҳақида кам билади, унинг касбий интилиши ҳали суст даражада бўлади. Бу босқич кичик мактаб ёшига тааллуқли бўлиб, унда касбнинг мазмуни ва иш шароитлари ҳақида болада саволлар туғилмайди.
Касбий жиҳатдан ўз-ўзини аниқлаш босқичи катта мактаб ёшига тўғри келади (15-17 ёшлар). Бу босқичда илк профессионал интилишлар пайдо бўлади ва ривожланади ҳамда меҳнатнинг турли хил соҳалари ичидан ўзига маъқулини танлаш жараёни кузатилади.
Касбий таълим босқичида танланган касбни ўзлаштириш жараёни содир бўлади.
Касбий мослашиш босқичи касбий фаолиятнинг индивидуал услубининг пайдо бўлиши ҳамда кишининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий муносабатлар тизимига боғланиши билан характерланади.
Меҳнатда ўзини кўрсатиш босқичи (қисман ёки бутунлай) касбий меҳнатга тааллуқли бўлган талабларнинг (кутилмаларнинг) бажарилиши ёки бажарилмаслиги билан боғлиқ ҳолда кечади .
Маълумки, шахснинг касбий шаклланиши тўрт асосий босқичдан иборат бўлиб, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: а) касбий интилишларнинг шаклланиши; б) касбий таълим; в) касбий мослашиш; г) шахснинг касбий фаолиятда қисман ва тўлиқ ўзини-ўзи бағишлаши. Мазкур босқичларга мос ҳолда касбий ўзини ўзи аниқлаш жараёни ҳам содир бўлади. Касбий ўзини ўзи аниқлаш жараёни психологик адабиётларда етарли даражада чуқур ёритилган бўлиб, айниқса, психологлар касбий интилишнинг шаклланиши ва касб танлаш босқичларига алоҳида эътибор қаратганлар. Муваффаққиятга эришишда ҳис-туйғуларнинг роли
Шундай қилиб, касбий жиҳатдан ўз ўзини аниқлаш - шахс касбий фаолиятининг барча даврларини, яъни касбий интилишнинг пайдо бўлишидан тортиб то меҳнат фаолиятидан бутунлай озод бўлгунгача бўлган даврларни ўзида мужассамлаштирган жараёндир. Айтиш мумкинки, у инсоннинг бутун ҳаёт йўлини қамраб олади. Албатта, бу жараённинг энг муҳим босқичларидан бири касб танлаш амалга ошириладиган босқичдир. Тўғри танланган касб, бир томондан, шахснинг ички имкониятларига мос тушади ва унинг инсоний бахти ҳамда камолотини белгилайди, иккинчи томондан эса яхши касб эгасининг самарали меҳнати таъсирида жамият ривожи жадаллашади. Профессиография ҳақида тушунча
. Юнон тилидан “профессиокасб-ҳунар, графия – ёзмоқ, таъриф бермоқ“ маъносида келади. Профессиография касб психологияси, меҳнат психологияси фанларида қўлланилади. Меҳнат психологиясининг назарий ва амалий соҳалари аниқ касбий фаолиятни ўрганишдан бошланади. Оммавий касблар учун профессиограммалар ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |