Шахснинг ривожланиши17
З.Фрейд пациентларининг ҳаётини кузатиш асосида шахс шаклланишини дастлаб бешйилда амалга ошишини хулосалади. Болалар шахс сифатида шаклланишида қатор психосексуал даврларни бошдан кечиришини ва бу босқичлар алоҳида қувват манбаи эроген зоналарнинг ўрнига боғлиқ деб кўрсатди. Фрейд ишонч билан ўғил болаларнинг фаллик босқичдаги генетил таъсир туфайли онасига нисбатан отасини рашқ қилишини қайд этди. Бунинг сабабини грек афсонаси “Шох Эдип афсонасига таяниб, ” “Эдип коплекси” орқали тушунтирди. Эдип ўзи билмаган ҳолда отасини ўлдириб, Онасига уйланади. Фрейд психосексуал ривожланиш босқичларини 5 даврини келтириб ўтади. У қуйидаги жадвалда ўз аксини топган:
Психосексуал босқичлар
-
№
|
Босқичлар
|
Ёш
даврлари
|
Либидо йўналтириладиган зона
|
1
|
Орал
|
0-1,5
|
Оғиз
|
2
|
Анал
|
1,5-3
|
Анус
|
3
|
Фаллик
|
3-6
|
Жинсий аъзолар
|
4
|
Латент
|
6-12
|
Мавжуд эмас
|
5
|
Генитал
|
12-18
|
Жинсий аъзолар
|
Ҳимоя механизмлари
З.Фрейд ўз назариясида шахснинг ҳимоя механизмларини ажратишга ҳам эришди.
Кўпинча низоли зоналар психика структурасини У,салбий эмоция кечинмаларда кузатилувчи (таъсирланиш, безовталаниш ва умидсизлик) фрустрациягаолиб келди. Фрустрация МЕНни ҳар хил “чиқариш клапан”лари ёрдамида зўриқишларни олиб ташлашга ундайди. Булар психологик ҳимоя механизмлари дейилади. репрессия: ташвиш сабаб нарса мавжудлигига беҳуш инкор ўз ичига олади; рад этиш, яъни номаъқул маълумотни очиқ рад этиш, қўшилмаслик; реакция: бири қарама-қарши бўлган ид туртки ифода ўз ичига оладиалбатта одамни ҳайдаш; проекция – ўзидаги ҳиссиёт ва кечинмаларни ташқи объектларга кўчириш орқали пайдо бўлган ҳолатнинг сабабларини ташқаридан қидиришга мойиллик; идентификация – ўзини ахборот эгасига ўхшатиш, унинг ўрнига ўзини қўйиш орқали қадриятларни рад этиш ёки танқидсиз ўзлаштириш; регрессия – илгари ҳаётида, масалан, ёшлигида бўлиб ўтган қайсидир воқеларга қайтиш, уларнинг яхши ва маъқулларини яна хотирада тиклаш ва хулқда қайтариш орқали ўзида психологик ҳимоя ёки оқловни ташкил этиш; ёлғизланиш-жамиятдан ўзини олиб қочиш, ўзидаги ўзгаришларни бошқаларга билдирмасликка интилиш, бунда шахснинг фаолияти пассив тус олади;
рационализация – мулоҳаза ва фикр юритиш орқали ўзида ҳимоя инстинктларини пайдо этиш;
Сублимация: ўзгартириш ёки табиатан энергия қизиқ томонидан ид импульсларини жой ўз ичига олади ва уни ижтимоий мақбул хулқда ифодалашга йўналтирилади.
З.Фрейднинг изланишлари ундан кейинчалик бир қатор янги йўналишларни вужудга келишига сабаб бўлди.
К. Юнг ва А. Адлерларнинг. Шахс структураси бўйича назариялари
К.Юнг ва унинг Аналитик психологияси
Фрейднинг издошлари сифатида фаолият олиб борган олимлардан бири К.Юнг. Юнгнинг шахс муаммосига доир ёндашуви Аналитик психология деб номланиб, у ўзига хос ёндашувни ифода этади. Шахс типологиясига доир ёндашуви:
Экстраверсия – «ичкаридан ташқарига йўналтирилган» деган маънони англатиб, бу типга мойил шахслар кўпроқ одамлар ичида бўлишни ёқтиришади,ўз кечинмаларини кўпроқ атрофдагилар билан баҳам кўради. Мулоқотга киришувчан, танишлари доираси кенг. Баъзи ҳолларда жиддийлик етишмайди. Одамларни тез ишончини қозона олади ва шунингдек, тез хафа қилишга ҳам мойил.
Интроверсия-«ташқаридан ичкарига йўналтирилган» деган маънони англатиб, бу типга хос шахслар оғир, вазмин, кўнгли нозик, бепарво, дўстлик қоидалари қатъий амал қиладиган. Мулоқот доиралар чекланган, тортинчоқ, кўпроқ ўзларининг ички дунёлари билан банд ва ёлғизликни ёқтирадиган.
Психик функциялар
Тўрта асосий психик функцияга эътибор қаратди:
Тафаккур-рационал.
Ҳиссиёт-рационал.
Сезги –иррационал.
Интуиция-иррационал.
Фикрловчи тип-бирор нарсанинг қадр-қимматини аниқ фактлар ва мантиқий мулоҳазага таяниб баҳолайди.
Ҳиссиётли тип-яхши-ёмон, гўзал-хунук тамойилига асосланиб эмоционал баҳолайди.
Интуитив тип-ҳаётий воқеаларнинг мазмунини онгсизликда, туйғуси ва тахминларига кўра баҳолайди.
Сезгига асосланувчи тип-сезги аъзоларига тушувчи, ташқи олам ҳақидаги ахборотларга таянади
Онг. Шахсий онгсизлик-ўзида қачонлардир англанган, ҳозир сиқиб чиқарилган ва унутилган низо ва таассуротлар, етарлича ифодаланмаган ҳиссий таассуротларни қамраб олади. ШО- ўзида эмоционал зарядланган, бир фикр, туйғу ва таассуротларнинг устувор бўлиб қолишидан иборат комплексларни ташкил этади.
Коллектив онгсизлик-инсоният ва авлодларнинг хотира изларининг яширин сақланиши. Унда бизнинг ўтмиш эмоцияларимиз ва инсониятга хос фикрлар ва туйғулар акс этган.
Архетиплар
Архетиплар бирламчи модел ёки коллектив онгсизликнинг таркибий элементи ҳисобланади. Улар ўзида инсонлар идрок этганларини, кечинмалари ва воқеалар таъсирига жавоб беришини маълум образларда илгари суришлари туғмалик шаклини намоён этади. Энг асосий архитеплардан бири Мен архетипи, ота, она, худо, донишманд ва бошқа архетипларидир. Архетиплар ўзида символлар кўринишида намоён бўлади. Масалан, Мария, Мона Лиза ва бошқалар. Ҳоч, олтитомонли юлдуз, будда ғилдираги.
Do'stlaringiz bilan baham: |