Шахс шаклланишининг турли босқичларида касбий ўзликни
англаш
Мактабгача болалик. Ҳаммага маълумки, болалар ўз ўйинларида катталарга тақлид қилишади ва улар ҳаракатлари ва фаолиятларига ўхшатишга интилишидадилар. Мактабгача ёшда сюжетли - ролли ўйинлар кенг тарҳалган бўлиб, улар касбий йўналтирилган ҳаракатларга эга бўлади. Болалар шифокори, сотувчи, тарбиячи, транспорт воситасининг ҳайдовчиси ролларига киришиб ўйнайдилар. Келгуси касбий ўзликни англашда биринчи меҳнат синовлари муҳим аҳамиятга эга - унга мураккаб бўлмаган, яъни кийим, ўсимликлар парвариши, хоналарни йиғиштириш ва бошқа ҳаракатларни бажариш кабилар киради. Бу меҳнат ҳаракатлари меҳнатга бўлган қизиқишни ривожлантиради, ҳар қандай фаолиятга ижодий ёндашиш тарбия асосини ташкил этади, катталар меҳнати ҳақида болаларнинг тасаввурларини бойитади. Келгусидаги касбий ўзликни англашга катталар меҳнати ҳақидаги билимлар ижобий таъсир кўрсатади. Бу билимларнинг шаклланиши учун катталар меҳнатини кузатиб, кейин бажарилган меҳнат мазмунини тасвирлашга тўғри келади. Касбий ролли ўйинлар оддий меҳнат турларини бажариш, катталар меҳнатини назорат қилиш натижаси - меҳнат турларини фарқлаш ҳамда турли ҳисобларни таққослаш асосида мактабгача тарбияланувчиларининг "ўзини англашидир". Кичик мактаб ёши. Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг психологик хусусияти бу катталарга тақлид қилишдир. Шундан уларга қадрли бўлган инсонлар касбларига тақлид қилиши келиб чиқади. Ўқитувчиларга, ота-оналарига, қариндошларига, яқин танишларига бундан ўзига хос индукция кузатилади. Бу ёшдаги болаларнинг иккинчи муҳим хусусияти - ютуқларни авваламбор бош фаолиятда яъни ўқишда англайдилар. Боланинг ўқиш, ўйин, меҳнат фаолияти тажрибаси асосида ўз қобилиятлари ва имкониятларини англаши исталган касб ҳақида тасаввур шаклланишига олиб келади. Кичик мактаб ёшининг охирларида қобилиятларнинг ривожланиши болалар ўртасида индивидуал фарқларнинг сезиларли даражада ривожланишига олиб келади ва касбий танлов аспектларини кенгайтиради.
Ўсмирлик даври - бу биринчи амбивалент аптация даври. Ўспиринлик шахс шаклланишининг масъулиятли даврларидан биридир. Бу ёшда ҳар хил касб турларига маънавий муносабат асослари, шахсий қадриятлар тизими шаклланади. Улар ўсмирларнинг турли касбларга нисбатан танловли муносабатини белгилаб беради. Катталар хулқининг ташқи шаклларига тақлид этиб, ўсмир болалар кучли, иродали, жасур бўлган "ҳақиқий эркакларнинг" романтик касбларга қизиқишларини йўналтирадилар (учувчи, косманавт, автопайгачи, ва ҳ.к). қизлар эса ўз қизиқишларини "ҳақиқий аёлларга" жозибали, гўзал ва машҳур аёлларга йўналтирадилар (машҳур эстрада қўшиқчиси, телебошловчи, моделер, ва қ.к). романтик касбларга йўналиши оммавий ахборот воситалари таъсирида шаклланади. Бундай романтик касбий йўналишнинг шаклланишига шунингдек, ўсмирларнинг ўзини намоён эта олишига интилиши сабаб бўлади. Исталган касб намуналари, касбий орзулар касбий шаклланишнинг психологик бир босқичи бўлиб қолади. Эрта ёшлик даври - бу даврнинг асосий вазифаси касб танлаш. Бу реалистик аптация даври ҳисобланади. Ўсмирнинг касбий режалари аниқ ифодаланмаган, орзу шаклида бўлади. У одатда ўзини турли эмоционал ёқимли бўлган касбий ролларда тасаввур этади, аммо касб танлаш бўйича бирор хулосага келмаган бўлади. Аслида эса ўспиринлик даврининг бошида умумтаълим мактабини битирган йигит қизлар олдида бу муаммо пайдо бўлади. Бу тахминан катта ёшдаги ўсмирларнинг учдан бир қисмини ташкил этади. Улардан айримлари бошланғич ва ўрта махсус таълим юртларига, қолганлари мустақил меҳнат фаолиятини бошлашга мажбур бўладилар. ёшда касб танлаш жуда қийин чунки касбий мақсадлар аниқланмаган бўлади. Касбий йўналган орзулар ва романтик интилишларни аслида рўёбга чиқариб бўлмайди. Реал бошланган келажакдан қониқмаслик рефлекциясининг яъни шахсий "мен"ни англашни ривожланишига олиб келади (ким мен? менинг қобилиятларим қай даражада? мен ким бўлмоқчиман? кимга ўхшагим келади?) ва бошқалар. Касб-ҳунар ўқув юртларида касбий таълим олувчилар касб жиҳатдан ўзларини англай оладиган бўлишлари керак. Аммо статистика маълумотларига кўра касб- ҳунар ўқув юртидаги танлов психологик жиҳатдан асосланмаган. Шундай қилиб катта ёшдаги ўсмирлар учун ўқув юртидаги касбий ўзини ўзи англаш касбий таълим ва касбий тайёргарлик йўлларини англанган танлови ҳисобланади. Ёшлик 16-23 ёшда йигит қизларнинг аксарият қисми ўқув юртларида касбий таълим олишади ёки корхона ва муассасаларда касбий тайёргарлик кўришади. Энди исталган келажак кўплар учун ҳақиқий бўлди, аммо айримлар касбий танловларидан қониқмайдилар. Шундай бўлсада, кўп йигит қизларда касбий таълим давомида амалга оширилган танловдан қониқиш сезилади. Келажакдаги ижтимоий касбий вазифани секин-аста эгаллаш, шахсни маълум касбий ҳамжамият вакили сифатида шаклланишига ёрдам беради. Ёшлик (27 ёшгача) бу ижтимоий касбий фаоллик даври. Касбий танлов тўғрилиги ҳақидаги иккиланишлар орқада қолган. Одатда, касбий тажриба ва иш жойи ҳам мавжуд. Энди долзарб масала бу касбий ривожланиш ҳисобланади. Тенгдошларининг бир қисми маълум касбий ютуқларга эришган. Аммо ёшларнинг аксарият қисми касбий режалар, касбий мақсадларнинг амалга ошмаганидан азият чекишади. Реал касбий ютуқларнинг йўқлиги, лавозимдан кўтарилиши, истиқболларининг йўқлиги, ноаниқлиги, ўзини таҳлил этиш ва ўзига баҳо беришни тақозо этади. Кўнгил хиралик даври бошланади. Касбий ҳаётни қайтадан кўриб чиқиш, янги муҳим ҳаётий мақсадларни келтириб чиқаради. Масалан: Касбий малакани ошириш ва такомиллаштириш. Ишни ўзгартириш. Ёққан мутахассисликни ёки касбни танлаш. Шуниси маълумки, 30 ёшгача кўпгина ёшлар учун касбий ўзликни англаш муаммоси долзарб бўлиб қолади. Бунда икки йўл мавжуд ёки танлаган касбда қолиш ва профессионал даражасига етиш, ёки касбий миграция, яъни иш жойи ёки касбни алмаштиришдан иборат. Етуклик - бу энг сермаҳсул давр ўзини шахс сифатида намоён этиш, ўз касбий психологик салоҳиятини ишлатиш даври ҳисобланади. Айнан шу даврда шу ёшда ҳаётий ва касбий режалар амалга ошади, инсон ҳаётининг мазмун моҳияти тўғрисида ўйлайди. Касб танлаш жараёнида ўз қобилиятларини аниқ меҳнат фаолиятида қўллашни индивидуал фаолият турини ишлаб чиқиш, шахс бўлиш эҳтиёжини намоён эта олиш имконини беради. Касбий ҳаётга тўлиқ шўнғиб кетиш, танлаган касбдан қониқиш ҳосил қилиш, англанган касбий қарашлар, ўзининг касбий муҳимлигини кераклигини ва фойдалилигини доимий равишда тасдиқлаб туриш ўзгача эмоционал ҳолат касбий оптимизмга олиб келади. Бу касбий ижобий ўзгаришлар қаторида деструктив ўзгаришлар ҳам бўлиб ўтади. Ўз касбий ва лавозимий ҳолатдан қониқмаган профессионалларнинг бир қисми, ўз касбий ҳаётларини қайта кўриб чиқадилар. Ўз касбий ютуқларини тақлил этиб, улар иш лавозими ҳаттоки, касбларини ўзгартириш фикрига келадилар. Аммо улкан ижобий касбий тажриба ва ютуқлар шахснинг касбий мустаҳкамлигини пасайтиради. Касбий миграция имконини қийинлаштиради. Бундай ҳолатларда турли касбий мукофатлар ижтимоий муҳим лавозимлар, моддий рағбатлантириш, унвонлар ва ҳоказалар бу нохушликни тўлдиради.
Қарилик даври. Нафақа ёшига етиш касбий ҳаётдан кетишга олиб келади. 55 - 60 ёшга кирганда шахс ўз касбий потенциалини тўлиқ ишлатишга улгармайди. Ҳали ҳам юқори даражадаги профессионализм касбий чарчоққа қарамай, нафақага чиқиш ҳақидаги фикрдан иккилана бошлайди. Улар учун ҳаяжонли давр бошланади, бир лаҳзада йиллар давомида шаклланган ҳаёт тарзи ўзгаради. Муҳим касбий сифатлар, касбий билим ва малакалар, тажриба ва маҳорат бариси кераксиз бўлиб қолади. Бу салбий ҳолатлар ижтимоий қариликни тезлаштиради.
Лавозим ишдан кейинги касбий фаолият билан мониторинги яъни, мураббийлик, касбий тажриба кузатувчиси шаклида айрим ёши катталарда шуғулланиш имконияти бўлиши мумкин. Айрим нафақахўрлар психологик жиҳатдан ўзларини йўқотиб қўйишади, касбий жиҳатдан чиқиб кетиш улар учун оғир кечади. Яна ўзини ўзи англаш муаммоси келиб чиқади, аммо энди касбий ҳаётда эмас, балки ижтимоий фойдали меҳнатда ҳам юзага келади. Айрим нафақахўрлар ўзини ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўзларини танишади, иккинчилари, оилавий маиший муаммоларга берилиб кетишади, учинчилари, боғдорчилик билан жиддий шуғулланишади, яна кимларидир меҳнат фаолиятини катта бўлмаган хусусий бизнес соҳасида фаолиятларини давом эттиришади. Бу фаол ижтимоий меҳнат ўзини ўзи англаш ва ўзини шахс сифатида давом эттириш давридир. Касбий шаклланишнинг турли босқичларида шахс ўзликни англашни аниқлашнинг рефлексив таҳлилини хулосалаб, қуйидагиларни таъкидлаш мумкинки, касбий ўзликни англаш - бу нафақат касб ёки касбий ҳаётнинг алтернатив сценарийларини танлаш балки, шахс ривожланишининг ўзига хос ижодий жараёнидир. Ўзликни англаш муҳим касбий муаммога тенг бўлиши мумкин ва бунда шахс ривожланиши юзага келади ёки тенг бўлмаслиги ҳам мумкин. Бунда у ички зиддиятни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Шахснинг касбий шаклланишнинг турли босқичларида касбий ўзликни англаш усулларини ўзаро алоҳалари тўғрисидаги рефлекцив тақлилий фикрларини умумлаштирган ҳолда қуйидаги жадвалда акс эттирилади. Шахс шаклланишининг турли босқичларида касбий ўзликни англаш Ёши Касбий шаклланиш босқичлари Касбий ўзини англаш усуллари
Мактабгача болалик (7 ёшгача) Касбий ролли ўйинлар Кичик мактаб ёши (11 ёшгача) Касбий индукциялар Ўсмирлик даври (15 ёшгача) Бирламчи амбивалент оптация Касбий хаёллар
Романтик касбий мақсадлар Эрта ёшлик Иккиламчи реалистик оптация Касбий ўқув йўналишнинг вазиятли танлови Касбий таълим ва касбий тайёргарлик танлови Ёшлик (23 ёшгача)
Касбий таълим ва касбий тайёргарлик Касбий фаолиятда ўзликни англаш Ёшлик(27ёшгача) Касбий мослашув Касбий йўналганликнинг мустақкамлиги Бирламчи профессионализация
Мутахассислик доирасида касбий ўзликни англаш Етуклик даври (33 ёшгача)
Иккиламчи профессионализация Касбий ўзликни англаш Етуклик (60 ёшгача) Касбий маҳорат Касбий маданиятда ўзликни англаш ҳарилик даври (70 ёшгача) Мониторинг мурабийлик Ижтимоий фойдали ва оилавий маиший ҳаётда ўзликни англаш
Do'stlaringiz bilan baham: |