Психометрия.
Психограммани ушбу жиҳатларни эътиборга олмаган ҳолда паст талаблар билан ёки ўта юқори талаблар билан тузиш нотўғри. Психограммада шахснинг берилган касбга лаёқатсизлигини белгиловчи психологик хусусиятларни ҳам кўрсатиб ўтиш лозим. Ёшларнинг касб ҳақида тасаввурга эга бўлишлари учун касбга йўналтириш ва касбий маслаҳат психометриялари тузилади. К.Платонов уни қуйидагича тузишни таклиф қилади:
Психометрия иккита қисмдан иборат.
Ёшларга тегишли асосий қисм.
Педагог ва усталарга тегишли методик қисм.
Психограмма охирида ушбу касб ҳақидаги манбалар ва адабиётлар рўйхати берилади.
Мавзу№6. Касбий психологияда шахс муаммоси
ШАХСНИНГ ҲИССИЙ-ИРОДАВИЙ СОҲАСИ ВА КАСБГА
МОСЛАШИШ
Ҳиссиёт бамисоли инсоннинг кийимидир. Инсоннинг ҳиссиётига кўра, унинг ҳолати ҳақида фикр юритиш мумкин. Ҳис-туйғулар – кишининг ўз ҳаётида нималар юз бераётганига, нималарни билиб олаётганига ёки нима билан машғул бўлаётганига нисбатан ўзича турли хил шаклда билдирадиган ички муносабатидир. Ҳис- туйғуларнинг кечиши субъект алоҳида ҳис этаётган руҳий ҳолат сифатида гавдаланади. Бунда бирон-бир нарсани идрок этиш ва тушуниб этиш, бирор нарса тўғрисида билиб олиш идрок этилаётган, тушуниб олинаётган, маълум ёки номаълум нарсаларга нисбатан шахсий муносабати билан биргаликда рўй беради. Шу ҳолларнинг барчасида ҳис-туйғуларнинг бошдан кечирилиши хусусида, кишининг алоҳида ҳиссий ҳолати хусусида сўз юритилади. Ҳис-туйғуни бошдан кечиришнинг турли шакллари: эмоция-ҳиссиёт, аффект, кайфият, кучли ҳаяжонланиш (стресс ҳолати) киради. Эмоциялар – руҳий ҳаяжонланиш, руҳий ҳаракатланиш деган маънони англатади (қўрқувдан титраш ва ҳ.к.). кишини тез чулғаб оладиган ва шиддат билан ўтиб кетадиган жараёнлар аффектлар (ҳиссий портлашлар) деб аталади. Улар онгнинг анчагина даражада ўзгарганлиги, хатти-ҳаракатларни назорат қилишнинг бузилганлиги, одамнинг ўз-ўзини идрок қила олмаслиги билан ажралиб туради. Агар оддий ҳиссиёт фақат руҳий ҳаяжонланишни ифода эца, у ҳолда аффект бўрондир. Кучли зўриқиш (кўз ёш тўкиш, кулиш) натижасида майда саъи-ҳаракатлар барбод бўлади. Индуктив тормозланиш ярим шарлар қобиғини тобора кўпроқ даражада эгаллай бошлайди, бу тафаккурнинг издан чиқишига олиб келади, қобиқ ости йўлларида қўзғалиш кучая бошлайди.
Кайфиятлар – анча вақт давомида кишининг бутун хатти- ҳаракатига тус бериб турадиган умумий ҳиссий ҳолатини ифодалайди. У шодлик, қайғу, жиззакилик ёки мулойимлик тарзида бўлади. Кайфиятлар одатда ўзига-ўзи ҳисоб бермаслиги ва суст намоён бўлиши билан белгиланади. Асосий ҳиссиётлар стресс ҳолати – инглизча стресс – тазйиқ кўрсатиш, зўриқиш деган сўздан олинган қизиқиш малака ва кўникмаларнинг ривожланишига, таълим олишига мойиллик туғдирадиган билимларни эгаллашга ёрдам берадиган ҳиссий ҳолатдир.
Қувонч - қизиқиш, ҳайратланиш, изтироб чекиш, ғазабланиш, нафратланиш, жирканиш, қўрқув, уялиш – булар ҳиссиётнинг асосий белги ва кўринишларидир. Кишининг фикрлари ва хатти-ҳаракатлари йўналишини белгилайдиган барқарор, чуқур ва кучли ҳис-туйғу эҳтирос деб аталади.
Муҳаббат – ҳиссий ижобий муносабатнинг объектини бошқаларга қараганда ажратиб кўрсатадиган, ҳамда уни субъектининг барқарор ҳаётий эҳтиёжлари ва қизиқишлари марказига қўядиган юксак даражасидир.
Таълим бериш жараёнида талабаларда интеллектуал туйғуларни шакллантириш, билишга қизиқиш ва иштиёқ уйғотиш масаласи ҳамиша долзарб ҳисобланган. Маълумки, агар талаба таълим олишида билимга иштиёқ устунлик қилмаса, агар у доимо янги нарсани билиб олаётганидан шодлик ва бахтиёрликни ҳис этиб турмаса, у ҳолда талаба ўқишда ва меҳнатда юксак натижага эриша олмайди. «Ақлли киши учун ҳар куни янги ҳаёт бошланади» бу жумлани қайта- қайта ўқир эканман, жисмимда, руҳиятимда янгича бир куч, яшашга бўлган иштиёқ ҳисси уйғониб борарди. Стивен Ликок шундай ёзади: «Таажубки, вақтдан юлиб олинган парчани бизнинг ҳаётимиз-умр деб атаймиз. Гўдак ўзича «Қачон ўсмир бўламан» деб ўйлайди. Хўш, кейинчи? Ўсмир «Қачон улғаяман?» дейди . Хуллас, у улғайгач, «Қачон уйланаман?» дейиши табиий. Ниҳоят, уйланди ҳам. Энди бўлдими? Асло! Ҳаммаси ўз навбатида келаверади. Пировардида у «Қачон пенсияга чиқаман?» деб қолади. Ана энди пенсия ёшига етгач, бир босиб ўтган «шонли йўлга боқади» юзига совуқ ел урилгандек бўлади. Кўз олдида ҳаётда қанчадан-қанча имкониятларни совуриб юборганини, у дамлар энди мутлақо қайтиб келмаслиги ҳақидаги аччиқ ҳақиқатни англаб етади» Биз ҳаёт моҳияти бир маромдаги кун соатида эканини жуда кеч фаҳмлаймиз». Безовталик пайдо бўлдими, энди у шунчаки ўтиб кетадиган «руҳий ҳорғинлик» эмас. Соат сайин, сония сайин инсоннинг асаб тизимларини хавфли ёнғиндай қуршаб олувчи, азоб-уқубатлари билан тинкани қуритувчи кўринмас ёвдир. Конфуций «Зиқна, иззатталаб, майдакаш, маҳмадона кишиларнинг турган-битгани заҳар» деган экан.
Самимият-инсондаги энг олий ва таъсирчан, беминнат ҳамда енгилмас қурол. Бизни танқид қила бошлашса, бир ўзгариб оламиз аммо бизни мақтай бошлашса, шунга лойиқмизми, йўқми, хурсанд бўлиб кетамиз. Муҳаббатнинг ёнидан қайиқда бойлик кетаётганини кўриб «эй бойлик, мени ўзинг билан олиб кет» деб сўради.бойлик «ҳеч иложи йўқ, менинг қайиғимда, жуда кўп олтинлар ва кумушлар, бор қара жой йўқ».
Ғурур, фахрдан ёрдам сўради «Ғурур илтимос мени ўзинг билан олиб кет» деб сўраса. Бунинг ҳеч иложи йўқ, қайиғимда ҳамма жойим жуда чиройли, сен уни бузиб қуйишинг мумкин-деб жавоб берибди.Муҳаббат ёнидан қайғу ўтиб кетаётганини кўриб қолиб, эй қайғу мени ҳам ўзинг билан олиб кет деса: муҳаббат мен ёлғиз қолишни истайман-деб кетиб қолибди. Муҳаббат ёнидан қайғу ўтиб кетаётганини кўриб қолиб, эй қайғу мени ҳам ўзинг билан олиб кет деса: муҳаббат мен ёлғиз қолишни истайман-деб кетиб қолибди. Сўнг яхши кайфиятдан ёрдам сўраб бақирибди. Лекин яхши кайфият жуда бахтли ва хурсанд эди, кимдир уни чақираётганини эшитмади. Бир пайтда бир овоз келди, эй муҳаббат юр мен сенга ёрдам бераман деган, қараса бир кекса одам муҳаббатни бир чекага олиб чиқди. Муҳаббат жуда бахтли ва хурсанд бўлиб кетди ва унга ким ёрдам берганини ҳам билмай қолди. Атрофига қараса ҳеч ким кўринмади, менга ким ёрдам берди эй билим деб сўради. Билим жавоб берди, сенга вақт ёрдам берди- деди.
Ирода – бу кишининг олдига қўйилган мақсадларга эришишида қийинчиликларни энгиб ўтишга қаратилган фаолияти ва хулқ-атворини онгли равишда ташкил қилиши ва ўз-ўзини бошқариши демакдир. Ирода – бу шахс фаоллигининг алоҳида шакли, унинг хулқ-атворини ташкил этишнинг инсон томонидан қўйилган мақсад билан белгиланадиган алоҳида туридир. Ирода табиат қонунларини эгаллаб оладиган ва шу тариқа уни ўз эҳтиёжларига кўра ўзгартириш имкониятига эга бўладиган кишининг меҳнат фаолиятида пайдо бўлади. Ирода ўзаро боғлиқ иккита вазифанинг ундовчи ва тормозлаш (тўхтатувчи) вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди ва уларда ўзини намоён қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |