Профессиограмма бу касбнинг ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш, техник, санитария-гигиеник, психологик ва бошқа хусусиятлари таърифини беришдир. Мавзу 5. Профессиография тамоииллари. Профессиографик тадқиқотлар. Психограмма.
Профессиография ҳақида тушунча Профессиография касб психологияси, меҳнат психологияси фанларида қўлланилади. Меҳнат психологиясининг назарий ва амалий соҳалари аниқ касбий фаолиятни ўрганишдан бошланади. Оммавий касблар учун профессиограммалар ишлаб чиқилган.
Профессиограмма бу касбнинг ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш, техник, санитария-гигиеник, психологик ва бошқа хусусиятлари таърифини беришдир. Профессиографиянинг муҳим бир қисми психограммадир.
Профессионал тайёргарлик ва меҳнат жараёнини рационализациялаш. Бу турдаги психограммага профессионал маҳоратни ошириш учун қайси бир психологик хусусиятларга эътибор бериш ва ривожлантириш, ижобий психологик ҳолатлар динамикасини таҳлил қилиш ва таълимга йўналтириш тадбирлари киритилади.
Меҳнат режими, шароитни рационализациялаш ва психограмма. Ҳар қандай психограммада бўлгани каби асосий эътибор касбий хусусиятларнинг оптималлигига, психик функциялар динамикасига шароитнинг таъсири ўрганилади.
Психометриянинг махсус бир тури – оператор учун психограмма яратишдир. Оператор психограммасини яратишда муҳандислик психологияси ҳам эътиборга олинади. Оператор психограммасини В.К.Марищук яратди ва у замонавий психологияда қўлланилмоқда.
1920 йилларнинг иккинчи ярмида рус психотехниклари тез суратларда касбий фаолиятнинг тамойил ва усулларини ишлаб чиқдилар. Шу тадқиқотларни умумлаштириши натижасида психотехникада махсус ёндошув профессиографияни шаклланишига олиб келди. Бу ёндашувнинг моҳияти – “касблар тасвири” умуман олганда профессиографияни ўрганиш, касбнинг психологик тавсифи ва лойиҳалаштиришини ўз ичига олади. Профессиографияда маълум меҳнат жараёнини ташкил этувчи объектлар белгилари, меҳнат субъекти, меҳнат предмети вазифалари, воситалари ва шароитлари ўрганилади.
Профессиографиянинг асосий тамойилларидан бири касбий фаолиятни ўрганишда дифференциал ёндашув тамойили ҳисобланади. Бу тамойилнинг моҳияти профессиографиянинг аниқ амалий масалаларини ечишга бўйсунишидир. Масалан, касбий консултация ва касбий танлов учун шундай касбий муҳим белгиларни ажратиш керакки, улар синовдагиларнинг касбий лаёқатига кўра фарқланиши лозим. Малака даражасини аниқлаш учун меҳнат вазифалари, касбий билим, малака, кўникма тавсифи муҳим аҳамиятга эга. Касбий толиқишни ўрганиш учун шундай белгилардан фойдаланилдики, улар ёрдамида касбий толиқишнинг келтириб чиқарадиган омилларини аниқлайди. Шундай қилиб, профессиографиянинг дифференциал тамойили касбнинг ўрганиш усулларини унинг тавсиф, мазмуни, шунингдек, қўлланилиш соҳаси яъни профессиография ўтказиш хусусиятлари унинг мақсадлари билан белгиланади. Мақсадлари қуйидаги фаолият соҳалари билан боғланган бўлиши мумкин:
Ишчилар аттестацияси.
Янги касблар мутахассисликларни лойиҳалаштириш.
Оптантлар профконсультацияси ва мутахассислар танлови.
Касбий таълим малака тайёргарлиги ва малака оширишни такомиллаштириш.
Шахс касбий ривожланиши бўйича илмий тадқиқотлар.
Профессиография натижалари профессиограммада акс этади, у меҳнат шароитлари тасвири, ишчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муҳим касбий сифатлари шунингдек, соғлиғига қарши кўрсатмаларни ўз ичига олади. Профессиограмманинг муҳим таркибий қисми - психограмма бўлиб, у мутахассиснинг мотивацион, ирода ва эмоционал соҳасининг тавсифи ҳисобланади. Психограмма - касбнинг психологик портрети бўлиб, у аниқ касбда долзарб бўлган психологик функциялар гуруҳи билан намоён бўлади. Профессиографик тадқиқот методлари. Касбнинг илмий таъсири, меҳнатнинг (меҳнат ҳулқи) ташқи яъни психик жараёнлар кўришини яъни, меҳнат субъектининг ички воситаларига бўлган интеграл психологик тузилмаларини назарда тутади.
Профессиографияда кўпгина турли-туман усуллар қўлланади:
Ижтимоий (сўровномалар, саволлар киритилган кузатув);
Психологик (суҳбат кузатув тажриба ва улардан келиб чиқувчи интервю, шахсий сўровномалар тестлар, тажрибалар, психобиографиялар, фаолият маҳсулини ўрганиш методи);
Физиологик (ЭКГ. КЕР қонда артериал босимни ўлчаш антопометрик ва техник маълумотлар);
Технологик жараёнлар таъсири ва бошқа усуллар хилма - хиллигидан вақт, куч ва вазиятларни минималлиги билан професиограмма тадқиқотдаги саволларга жавоб берувчи усулларни танлаш лозим. Усуллар комплексини ишлаб чиқишда тизимни ташкил этувчи омил тадқиқот мақсади муҳим рол ўйнайди.
Психографияларни касбга йўналтириш учун ишлаб чиқаётганда касбнинг умумий профессиографик ва ижтимоий-психологик таъсирига катта эътибор берилади. Меҳнат шароитларидан техник, технологик ва ижтимоий психологик шароитлари анча чуқурроқ ўрганилади. Тадқиқотларнинг муҳим йўналиши бу шахснинг қобилиятлари, психофизиологик хусусиятларини баҳолашдир.
Профессиограммаларнинг касбга йўналтириш ва касбий танлов мақсадида ишлаб чиқишда психодиогностик тадқиқотлар жуда муҳим ҳисобланади. Қолган тадқиқотлар ўқув - касб муассасаларида талабалар, ўқувчиларни ўқишга қабул қилинадиган шахслар ишлаши лозим бўлган шароитларни аниқлаш учун аҳамиятга эга. Аммо улар ҳам муҳим ҳисобланади, чунки аниқ мажбуриятларни ва меҳнат шароитларини билмасдан, касбга йўналтириш, касбий йўналганлигини ташкиллаштириш ва касбга нисбатан лаёқатини аниқлаб бўлмайди. Профессиографик тадқиқотларнинг кейинги йўналиши - толиқиш монотония бошқа ёмон ҳолатларни олдини олиш, травматизм билан кўзнинг кўриш касаллиги ва унинг пасайиши мақсадида меҳнат шароитлари ва тартибини ўрганишдир. Тадқиқотларнинг асосий мақсади - меҳнат шароитлар ва тартибини ўрганиши, шу билан бирга нормал ҳамда патологик ҳолатлар, шунингдек, шахснинг касбий муҳим фаолиятига бўлган реакциясини ташхис қилади. Бу комплексга профессиографик усуллардан гигиеник, табиий, психологик ва физиологик усуллар киради. Усулларни танлашда касбнинг тўлиқ ўрганилиши назарда тутилиши керак. Бунда профессиографик тадқиқотлар йўналишларида қуйидаги профессиография чизмасидан фойдаланиш тавсия этилади: