Мавзу 4. Касбий психодиагностика. Профессиография тарихи ва турлари.
КАСБЛАРНИ ПСИХОЛОГИК ТИЗИМЛАШ
Касбларни психологик тизимлаш касбга йўналтириш ишлари учун мўлжалланган. Қайд этилганидек, касблар олами жуда кенг бўлиб, унда 20 мингдан ортиқ касб ва 40 минга яқин мутахассисликлар мавжуд. Уларнинг турли белгиларига кўра тизимлаш мумкин. Психологик тизимлашнинг хусусияти шуки, бунда ижтимоий - иқтисодий ва технологик белгилардан воз кечилади. Касбларни психологик тизимлаши касбий қизиқишлар, қобилиятлар ташхисини таъминлаб бериш лозим. Шунда касбларни гуруҳларга бирлаштирувчи психологик муаммоси келиб чиқади. Асосийси, касбларни тизимлаш шахсининг қониқтирувчиси касб танлаш, яъни касбий танловини енгиллаштиради. Адабиётларни ўрганиб чиқиш, шахс ва касб муваффақиятлигини яъни, касбий лаёқатни ҳисобга олувчи белгиларга тўхталиб ўтиш имконини беради. Бунда касбни талаб этувчи шахснинг психологик тузилмалари муваффақиятланади. Шу белгиларга кўра, аниқ бир фаолиятни бажара оладиган шахслардаги касбий танловни амалга ошириши мумкин. Бундай ёндашиши кўпгина психологларнинг тадиқотларида кузатилади. Бугунги тизимлашларда бу белгилар назарда тутилмайди.
Касбларни тизимлашни муҳим муаммоси - бу касбни тавсифловчи маълумотларни тўплаш усулларидир. Уларга кузатиш, фаолиятини мустақил бажариши (меҳнат метод), ишчилар билан савол-жавоб, иш-жойидан кузатувчи ҳамда савол- жавоблардан иборат. Чет элда қизиқишлар, шахс қобилиятлари ва темперамент хусусиятларини ҳисобга олиш асосида касбларни тизимлаши кенг тарқалган. Авваламбор Дж.Холланд томонидан 1966 йилда ишлаб чиқарилган касбларни тизимлашишни ажратиш мумкин. Унинг моҳияти психолог консепсиясига асосланган бўлиб, ушбу концепсия шахс назариясини касб танлаш назарияси билан бирлаштиради. Йўналишнинг асосий компонентларини ўрганиш асосида Дж.Холланд шахснинг касбга йўналтирилган турларини ажратади: реалистик, интеллектуал, ижтимоий, конвенционал яъни, умумий қабул қилиш мезонда ва анъаналарга асосланган ишбилармонлик ва бадиий қобилиятлар ва бошқалар. Ҳар бир шахс тури маълум касбий муҳитга йўналтирлган идеалистик тур - моддий буюмлар яратишга технологик жараён ва техник қурилмалар, иқтидор - ақлий меҳнатга, ижтимоий - иқтисодий меҳнат билан ўзаро алоқага, конвенционал аниқ тузилган фаолиятга, ишбилармонлик - одамларга раҳбарлик ва бадиий - ижодга.
Ҳар бир шахс тури модели қуйидаги схема бўйича тузилади: мақсадлар, қадриятлар, қизиқишлар, қобилиятлар, исталган касбий роллар мумкин бўлган ютуқлар, карьера ва бошқалар. Кейинги касбларнинг тизимлаш қобилиятларини ҳисобга олишга асосланади. Талаб этиладиган қобилиятлар бўйича касбларни тизимлаш бўйича бир неча бор уринишлар бўлган. Дастлаб, 1953 йилда Д Патерсон томонидан таклиф этилган. Касблар тизимлашга тўхталиб ўтамиз. У жуда кенг тарқалган бўлиб, тизимлаш асосини 9 та турли қобилиятлар ташкил этади. Миннесота Оcупатионал Ратинг Сcале (МОРС) ёрдамида касбшунос психологлар томонидан 432 та касб танлаб олиниб, қуйидаги 7 та гуруҳга ажратилади.
Академик, механик, ижтимоий, диний, мусиқавий, артистлик ва жисмоний гуруҳлардир. Тадқиқот натижаларини умумлаштириш натижасида 432 касбни 214 та намунага келтирилди, улардан 137 таси битта касб мутахассисликка қолган 77 таси иккитадан 18 тагача, мутахассисликни бирлаштиради.
Е.А.Климов ишлаб чиққан касблар тузилмаси ҳам кенг тарқалган. Меҳнат объктига кўра 5 та касб турлари ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |