O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b


ЭКСПЕРИМЕНТ МЕТОДИ (ТАЖРИБА



Download 2,61 Mb.
bet24/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

ЭКСПЕРИМЕНТ МЕТОДИ (ТАЖРИБА УСУЛЛАРИ)
Эксперимент метод психологик реаллик механизми ва қонуниятларини ўрганиш бўйича асосий метод ҳисобланади. Унинг асосий моҳияти назорат қилинадиган ва бошқариладиган шароитларда янги илмий билимларни олишга қаратилган. Экспериментнинг асосий номутахассислик вазифаси - сабаб-натижа алоқаларини ўрганиш ва психологик жарёнлар ва ҳодисаларни тушунтиришдан иборат.
Эксперимент ўтказишда фарқ ва розилик қоидасини қўллайдилар (Ж.С.Милл) А. Б гуруҳ воқеалар гуруҳи кетидан Д воқеаси келса аммо Б, В кетидан А келмаса, унда А, а, нинг сабабидир. Иккала воқеалар гуруҳидан биринчиси экспериментал сифатида кўриб чиқилади, иккинчиси - назорат гуруҳи деб кўрилади. Уларни ягона фарқловчи воқеа мустақил ўзгарувчи дейилади ва у жараённинг давомида турли ўзгаришларга дуч келиш мумкин. Энг тарқалган эксперимент модели қуйидаги жадвалда кўрсатилган бўлиб, унда тадқиқотчи таҳлил натижаларида субъектив баҳолардан фойдаланган ҳолда, яъни х2 х1 дан катта, у2 эса у1 катта деган хулосани таъкидлаб қолмасдан балки, ҳеч бўлмаганда умумий ҳолларда қай даражада катталигини аниқлаши керак бўлади. Акс ҳолда, эксперимент ва назорат гуруҳларидаги ўзгаришларни тасдиқлашнинг ўзи бўлмайди.
Эксперимент модели
Экспериментал тадқиқотни касбий танлов мисолида кўриб чиқамиз. Корхонада мутахассислар мураккаб механик агрегатларни қабул қилишда ишлаб турган муҳандислар кўп деффектларни ўтказиб юборганликлари сабаб, ишчилар орасидан назоратчиларни танлаш зарурияти келиб чиқади. Экспериментнинг мазмуни шундан иборатки назоратчи учун муҳим бўлган қобилиятларни ташхис қилиб берувчи (диққатни жамлай олиш, мустақиллик, сенсор фарқлаш даражаси, кенг фикрлаш) тест лойиҳалаштирилади. Тест танловчилар орқали назоратчиларнинг экспериментал гуруҳи тузилди. Экспериментал ва назорат гуруҳи ишларини коррекцион таҳлил қилиш асосида тасдиқлаш, тестнинг самаралилигини ва назоратчиларни танлаш ва тайёрлаш методикасини аниқлаш имконини беради. Психологик тадқиқотларда эксперимент натижаларини миқдорий ифода қилиш масаласи энг қийин масала ҳисобланади. Шунинг учун миқдорий маълумотлар, одатда, абсолют эмас, балки нисбий аҳамиятга эга. Улар икки гуруҳ даражасини тасдиқлаш имконини беради, аммо ҳар қайсининг абсолют тавсифини аниқлай олмайди. Шундай бўлса-да, психология фани реал ўқув-касбий фаолиятида ўзгаришларни кутмайдиган, имкониятлар берувчи вазиятлар яратиш орқали шахсдаги ўзгаришларни ўлчаш учун турли хил шаклларни яратади. Экспериментни ўтказишда ўрганилаётган жараён ўтадиган шароитларни кенг миқиёсда ўзгартирилади, ўзгарувчан омиллар таъсирини ажратиш, уларнинг ўзаро алоқасини аниқлаш ва шу тариқа психик ҳодисаларнинг қонуниятлари ва механизмларни ўргатиш мумкин. Эксперимент методининг муҳим сифати шундаки-ўрганилаётган жараёнига тўғри баҳо бериш, Маълумотларнинг миқдорий ҳисобини олиш имконини беради, бу эса тадқиқот натижаларига ишлов бериш муҳим статистик хулоса чиқаришга имкон беради. Экспериментал усулнинг 3 тури мавжуд: табиий, моделлаштирувчи ва лабаратория экспериментларидир. Табиий эксперимент психик ҳодисаларни одатий табиий шароитларда ўрганишни назарда тутади (дарсда, меҳнат топшириқини бажариш жараёнида ва ҳоказо).
Табиий экспериментнинг афзаллиги - тадқиқот мақсадларининг нисбатан яширинлиги, жараённинг норасмий муҳитда ўтиши ва синовдагиларнинг ҳаёти ва фаолиятига бевосита кириб бориши билан белгиланади.
Моделлаштирувчи эксперимент айрим меҳнат жараёнларининг назарий динамикаси ва мураккаблиги туфайли реал техник мосламаларни одатий иш тартибидаги усулларни ўрганиб бўлмаганлиги туфайли қўлланилади. Бу жараёнлар англанилган ҳолда ўрганилаётган меҳнат жараёнида ишнинг муваффақиятини белгилаб берувчи унинг таркибий қисмларига ажратилади, бу фаолиятни амалга ошириш учун сунъий шароитлар яратилади ва шу тариқа моделлаштирилган шароитларда мураккаб меҳнат жараёни ўрганилади. Моделлаштирувчи эксперимент шахснинг касбий шаклланиш жараёнидаги муҳим касбий сифатларни ўрганишда қўлланилади.
Лабаратория эксперимент тадқиқотларни махсус асбоб-ускуналари билан жиҳозланган психологик лабараторияда ўтказишни назарда тутади. Экспериментнинг бу тури одатда элементар психик функцияларни ўрганиш мақсадида қўлланилади яъни, сенсор ва мотор реакциялари танлов реакциялари ва бошқаларни киритиш мумкин. Инсоннинг иш-ҳаракатларини ўрганиш борасида охирги 20 йил мобайнида видеотехника ва турли антик механик мосламалар ривожланишининг юқори даражасига кўтарилган. Бу бир томондан видеога тушириш, стреоскопик тушириш каби усулларни кенг қўллашга олиб келган бўлса, бошқа томондан тайёрлов ишлари яъни, экспериментни ўтказиш ва материалларни таҳлил этиш каби ишларни енгиллаштиришга хизмат қилади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish