O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b



Download 2,61 Mb.
bet20/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

ИЛЛЮЗИОН КОРРЕЛЯЦИЯЛАР
Корреляциялар оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган ўзаро алоқаларни кўринадиган қилади. Улар аслида мавжуд бўлмаган ўзаро алоқалардан воз кечишга ёрдам беришади. Аслида мавжуд бўлмаган корреляция иллюзор корреляция деб аталади. Агар биз икки объект ўртасида алоқа бор деб, фараз қилсак, биз албатта фикримизни тасдиқловчи ҳодисаларни пайқаймиз ва эслаймиз. Иллюзор корреляциялар кўпгина хурофий фикрларни, масалан, ой тўлган кунда кўпроқ болалар туғилади, ёки фарзандсиз жуфтлик фарзанд асраб олса, тезда ҳомиладор бўлади ва фарзандини туғади деган фикрларни изоҳлашга ёрдам беради. Бола асраб олган аёлнинг ҳомиладор бўлиши диққатимизни ўзига тортади. Аммо биз бола асраб олса ҳам ҳалигача ўзининг фарзанди бўлмаган, ёки фарзанд асраб олмасдан ҳомиладор бўлган аёлларни жуда кам пайқаймиз. Бошқача қилиб айтганда, иллюзор корреляциялар биз 1.2 расмнинг бошқа квадратларидаги муҳимлиги жиҳатдан тенг бўлган маълумотларни писанд қилмасдан, барча умидларимизни чап юқори квадратида тасвирланган маълумотга боғлаганимизда пайдо бўлишади.
Бундай иллюзор тафаккур нима учун одамлар шунча узоқ вақт (кўпчилик ҳатто ҳозир ҳам ишонади) шакар болаларга жуда катта қувват беришига, совуқ қотиш ёки оёқни ҳўл қилиб олиш - касал бўлиш демаклигига ва об-ҳаво артритнинг зўрайишига таъсир қилишига ишонишган. Врач Ределмейер ва психолог Амос Тверски 18 нафар артрит билан оғриган беморларни 15 ой давомида кузатиб, "инсон интуициясини аниқлаш" бўйича тажрибалар ўтказишди. Тадқиқотчилар беморларнинг шикоятларини ёзиб боришган ва ҳар куни ҳаво ҳароратини, намликни ва босимни қайд қилиб боришган Беморларнинг об-ҳаво уларнинг аҳволига таъсир қилишига бўлган ишончига қарамасдан, об-ҳаво улар шикоят қилган куни ҳам, ундан бир кун олдин ҳам, бир кун кейин ҳам уларнинг аҳволига алоқадор бўлмаган. Ҳатто коллеж талабаларига ҳам ихтиёрсиз равишда олинган "артритдан оғриш" ва "босим" кўрсаткичларини кўрсатишганида, улар корреляция бўлмаган жойда уни кўришган. Биз турли ҳодисаларни - бўлган ва бўлмаганларини - жуда муваффақиятли тарзда пайқаймиз, аммо ўз гипотезаларимизни бу каби муваффақиятли текшириб кўрмаймиз. Бизни одатда фожиали ёки ноодатий ҳодисалар қизиқтиради: биз бирин- кетин рўй берадиган ҳодисаларни пайқаш ва эслаб қолишга мойилмиз. Масалан, биз умуман одатий бўлмаган телефон қўнғироғини кутамиз ва турли ҳис туйғуларга тўламиз. Аммо шунда одатдаги телефон қўнғироғи келади. Агар шу бўлмаганида эди, биз ўзимизнинг ноодатий қўнғироқ билан боғлиқ бўлган барча кутишлар ва олдиндан сезишларимизни бунчалик яхши эслаб қолмасдик. Шу тариқа, биз йўқ нарсани кўриб, осонгина адашишимиз мумкин Касб психологияси фанида қуйидаги тадқиқот методларининг таснифидан фойдаланилади. Тадқиқий методлар (усуллар) - бу психиканинг хусусиятлари, қонуниятлари ва механизмлари ҳақидаги янги объектив билимлар олишга йўналтирилган махсус тарзда ташкил топган фаолият усулларидир. Субъектив янги билимлар (далиллар, баҳолар, кўрсаткичлар, белгилар, психологик ёрдам, маслаҳат, коррекция учун муҳим) омилларга қаратилган психология усулларини умумий, прагматик усулублар деб аталади. Касб психологияси методлари асосан иккита методологик тамойилларга асосланади: Субъектив тамойил - ўзини ўзгартиришга қаратилган касбий шаклланишга эришишни таъминловчи тамойил. Объектив тамойил - психик ҳодисаларни ташқи томонлама англашнинг турли тадқиқий воситалари орқали касбий шаклланиш белгиларини ўрганишни назарда тутувчи тамойил. Касб психологияси тадқиқот методларининг тизимланиши, уларнинг қўлланиши соҳасини аниқлаш шунингдек, сифат, хусусиятини кўриб чиқиш заруриятини келтириб чиқаради. Психология фанида ягона умуман олганда, тадқиқотлар методларининг тўлиқ таснифи мавжуд эмас. Кўпинча, алоҳида методлар ёки психологияда маълум муаммони ҳал этишга тавсия этиладиган методлар рўйхати берилади. Психологиянинг методлар тизимини таҳлил этган олимлар қуйидаги методлар гуруҳини таклиф этади.
Тадқиқотни ташкиллаштириш ва режалаштириш методлари, яъни ташкилий методлар.
Далиллар тўплаш, илмий маълумотлар олишга қаратилган эмпирик методлар. (
Маълумотларни қайта ишлаш усуллари
Интерпретацион методлар (усуллар).
Бошқа бир қатор психолог-олимлар психологиясининг қуйидаги усулларини ажратишади:
Субъектив методлар (ўзини ўзи кузатиш);
Объектив методлар (кузатиш турлари; эксперимент, тестлар, савол-жавоб, сўровномалар).
Ёш ва педагогик психологиянинг методларини таҳлил этиб, тадқиқий методларни таснифлашнинг асоси сифатида муҳим жиҳатларини ажратиб олиш керак. Бу масалалар 4 хил шаклга эга: тасвирлаш, ўлчаш, тушунтириш ва психик ҳодисани шакллантиришдан иборат. Шунга мувофиқ методларнинг 4 та гуруҳи таклиф этилади: ноэкспериментал (клиник), диагностик, экспериментал ва шакллантирувчи.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish