O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b


- мавзу: Касбий фаолият психологиясининг илмий тадқиқот методлари. Касбий танлов ва профессиограмма муаммоси Илмий метод



Download 2,61 Mb.
bet16/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

2 - мавзу: Касбий фаолият психологиясининг илмий тадқиқот методлари. Касбий танлов ва профессиограмма муаммоси
Илмий метод. Инсон бўлмоқ, демак ўзи ва атроф – олам ҳақида қизиқиш демакдир. Эрамиздан аввалги 300 йилларда юнон файласуфи Арасту тил, хотира, мотивация, эмоция, англаш ва шахс ҳақида фикр юритган: тўйиб тамадди қилгандан кейин у асосий орган юрак атрофида газ ва иссиқлик йиғилади деб тушунтирган. Бу ҳозирда биз учун кулгили.
1600 йилларда инглиз файласуфлари кузатишга асосланган билимга рационал ёндашувни асос солинган. Булардан бири Жон Локк туғма ғоялар тушунчасини рад этади. Унинг фикрига туғма ақл – “оқ қоғоз” бўлиб тажриба унда из қолдиради. 1831 йили оддий талаба, қўнғиз, малюска коллекционери қайиқда дунё бўйлаб саёҳатга жўнади. Бу 22 ёшли Чарлиз Дарвин эди. Дарвин энг машҳур ғояси – бу табиий танлаш ғоясидир. Бу эволюция нафақат биология, балки, барча психология тармоқларининг ҳам принципига айланган.
Биринчи психологик эксперимент Германиялик профессор В.Вунд томонидан ўтказилган. “Онг атомларини ўлчашга ҳаракат қилади. Урилиши ва бунинг оқибатида телеграмм калити ишлаб кетиши вақтини ҳисобламоқчи бўлади. Кейинчалик бу вақт бўлагини янада мураккаброқ топшириқларни бажаришга вақт билан солиштиради. Шундай қилиб бунинг учун психологик лаборатория керак бўлди. Ёш психология фани биология ва философия фанлари асосида ривожланди Кейинги муаммо – рационал ва иррационаллик нисбати. Ақлли инсонга қай даражада лойиқмиз? Баъзан биз тил билишда абстрак ғояларга ишлов беришда, энг янги компьютердан ҳам ўтиб тушамиз. Баъзан ҳулқни сабаб билан боғлашга рационал оқилона фикр билдирамиз.
Бироқ биз хато қилишга мойилмиз. Баъзан реалликни ўзимизни сохта қарашларимизга қараб ўз-ўзимизни алдаймиз. Баъзан бизга қуруқ статистикадан кўра латифа кўпроқ таъсир кўрсатади. Мавжуд бўлмаган сабаб ва алоқаларни кўрамиз. Бироқ энг асосий муаммо биология ва тажриба ўртасидаги нисбатдир.
Гарвард астрономи Оуэн Гингерич (Owen Gingerich) (2006) 100 миллиард само йўли борлиги ҳақида хабар беради. Улардан бири бизни ўзимизни само йўлимиз ҳам бор, у нисбий доғ шаклида, яна 200 миллиард юлдузлар бор бизнинг қуёш-юлдузга ўхшаган. Улардан кўпи планеталар орқали айланади. Ташқи фазонинг қатламида бизнинг умримизнинг давомийлиги барча океан соҳилидаги ёлғиз қум заррасидан кичикроқ туюлади. Ҳали ҳам бизнинг ички оламимиздан кўра қўрқувни кўпроқ жонлантирадиган ўз домига тортадиган ҳеч нарса йўқ. Гингерич қўшимча қилганидек, “бизнинг миямиз бутун космосдаги бизга маълум энг мураккаб физикали объект”. Бизнинг онгимиз хотирамиз теран маҳоратни эслатувчи моддадан пайдо бўлган. Бизнинг ўй-фикр, ҳис-туйғу ва ҳаракатларимиз, бошқараларнинг ўй фикрлари, ҳиссиёт ва ҳаракатлари билан таъсири бизни ўзига жалб қилади. Ташқи фазо бизни ўзининг жоҳилликлари билан ўзидан четлаштиради. Лекин ички фазо ўзига жалб қилади.
Кундалик сўзлашувларимизда биз баъзида "назария" сўзидан "оддий фараз" маъносида фойдаланамиз. Илм-фанда назария кузатишлар билан боғлиқ. Илмий назария, кузатилаётган ҳулқ ёки ҳодисаларнинг ҳар. В.Вунд физиолог ва файласуф бўлган. Дарвин инглиз табиатшуноси бўлган. Иван Павлов биринчи рус физиологи. Зигмунд Фрейд – машҳур Австрия врачи, психо – анализ асосчиси. Джан Пиажи – болалар психологи. Уильям Джеймс Америкалик файласуф. Булар психологияда дастлабки олимлардир.
Аввалига психик жараёнларни ўрганган. Вундтнинг асосий вазифаси интроспекция бўлиб, у шахсий психологик ва эмоционал ҳолат, ҳиссий жараёнларни ўзи таҳлил қилишидир.
1920 йиллардан 1960 йилга қадар Америка психологи Жан Уотсон интроспекцияни рад этиб, психологияни хатти-ҳаракатни кузатувчи фан деб атади.Психологлар 1960 йилларда бу фанни ҳулқ ва руҳий жараёнлардаги фан деб аташган. Ҳулқ организм бажарадиган барча ҳолат қичқириш, кулиш, кўзни қисиш, терлаш – барча ҳаракатларни кузатиш мумкин. Руҳий жараёнлар ички субьектив жараён бўлиб, буни ҳулқига қараб аниқлаймиз – ҳис қилиш, англаш, туш кўриш. Ўй-хаёл ҳислардир.
Психология фан сифатида кузатув асосида фикрларни таҳлил қилишда ғояларга баҳо беришга интилади. Психолог олимлар қарама-қарши ғояларни қандай таҳлил қилишади? Психологлар ўз фикрига эга. Ғояларнинг илмий таҳлили бизга кўплаб тушунчаларни беради. Биз улардан энг яхшисини танлаб оламиз.Психологиянинг асосий муаммоси биологик ва ижтимоий омилнинг инсонга таъсиридир. Психология ҳал қиладиган муаммолардан бири ўзгарувчанлик ва қатъятликнинг нисбатидир. Инсон шахси турли вазияларда ўзгарадими? хил турларини бирлаштирадиган ва олдиндан айтиб берадиган принципларнинг маълум бирлигидан фойдаланиб, тушунтиради. Тарқоқ фактларни системага келтириб, назария объектлар ва ҳодисаларни соддалаштиради. Ҳозирги вақтда ҳулққа доир тарқоқ фактлар шунчалик кўпки, биз уларни ҳеч қачон эслаб қололмасдик. Нобель мукофоти лауреати психолог Ален Ньюэл улардан 3000 тасини санаган (жумладан ёзув машинкаси олдида ўтирганимизда бизга таъсир кўрсатадиган 29 таси). Назария уларни бир бутунга бирлаштиришга ёрдам беради. G.E.Morton (1994) назарияни яратиш жараёнини puzzle - мозаика ўйинига ўхшатади. Унинг тарқоқ бўлаклари бир-бири билан бирлашишади, аниқ бир картина вужудга келади, ҳатто мозаиканинг ҳамма қисмлари бирлаштирилмаган бўлса ҳам. Депрессия назарияси, масалан, бу ҳодиса юзасидан чексиз кузатишларни ўзаро боғланган принципларнинг қисқа реестрига айлантиради. Айтайлик, биз одатда одамларнинг депрессия ҳолатида энг қора рангларда ўз ўтмишларини эслашларини, ҳозирги кунларини тасвирлашларини ва келажакларини башорат қилишларини кузатамиз. Шу туфайли хулоса қилиш мумкинки, ўз-ўзига паст баҳо беришда депрессиянинг бирламчи сабаби яширинган. Қанча илгариласак, шунча тушунарли: ўз-ўзига баҳо бериш ҳолат ҳақидаги маълумотларнинг узун рўйхатини бирлаштиради. Аммо назария қанчалик ақлли бўлмасин (ўз-ўзига паст баҳо бериш эса ҳақиқатан ҳам депрессиянинг вужудга келиши учун арзирли сабаб бўлиши мумкин), биз уни текшириб кўришимиз керак. Яхши назария кейинчалик амалиётда текшириб кўриладиган таклифларнинг мавжудлигини назарда тутади ва улар гипотезалар, деб аталади. Бундай прогнозлар ва олдиндан кўришлар бутун илмий тадқиқотни маълум йўналишга йўналтиради ва назарияни текшириш ва такомиллаштириш имконини беради.
Депрессия ўз-ўзини ҳурмат қилиш даражасига боғлиқ деган назарияни текшириб кўриш учун, бу даражани тест ўтказиб аниқлашимиз керак. Бунда иштирокчилар, масалан, "менинг кайфиятим яхши" деган тасдиқларга жавоб қилишлари керак. Сўнгра эса гипотезаларимиз тасдиқланган ёки йўқлигини кўрамиз: ҳақиқатан ҳам ўз-ўзини ҳурматнинг паст даражасини кўрсатган одамлар чуқур депрессия ҳолатидами?
Назарияни текширар эканмиз, у ўз ҳолича бизнинг тадқиқотларимизнинг боришига таъсир кўрсатмаслигини ёдда тутишимиз керак. Масалан, депрессиянинг келиб чиқиши ҳақида назарий хулоса қилар эканмиз, кутаётган нарсамизни дарҳол кўрамиз. Бизнинг кўнглимиз камситилиш каби эзилган ҳолатдаги одамларнинг барча гапларини эшитишга суст кетиши мумкин.
Олдиндан хато фикрлашдан қочиш усулларидан бири - бошқа олимлар кузатишларимиздан фойдалана олишлари мумкин бўлиши учун тадқиқот натижаларини аниқ ифодалаш керак. Агар тадқиқотчилар бошқа субъект ва материаллар билан ўхшаш натижалар олсалар, мувофиқ равишда бизнинг ўз кашфиётларимизнинг ишончлилиги борасида ишончимиз ортади. "Инсайд" феноменининг илк тадқиқоти психологларнинг қизиқувчанлиги сабабли ўтказилган. Бугун, турли одамлар иштирокида ва турли вербал материаллар ёрдамида биринчи экспериментларни кўп сонли муваффақиятли такрорлашлардан кейин биз феномен муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳис қиламиз Ва ниҳоят, бизнинг назариямиз фойдали бўлади, агар у а) кўп сонли тадқиқотларни самарали группаласа; б) бошқа назарияларда ёки амалий натижаларни олиш учун фойдаланса бўладиган гипотезаларни илгари сурса. (Агар биз одамни ўзига паст баҳо беришидан халос қилсак, ундаги депрессия йўқоладими?) Вақт ўтиши билан бизнинг назариямиз депрессия билан боғлиқ бўлган ҳодисаларни яхшироқ тизимлаштирадиган ва прогнозлаштирадиган бошқа назария билан алиштирилади.
Тадқиқотнинг муқобил методлари - бу тасвирлаш, корреляцион ва экспериментал методлардир. Хатти-ҳаракатларни кузатар ва тасвирлар эканмиз, уларни олдиндан айтиб беришга ёрдам берадиган корреляцияларни пайқар эканмиз, гипотезаларни текширамиз ва назарияларни такомиллаштирамиз, хатти-ҳаракатларни тушунтириб берадиган экспериментлар ўтказамиз. Ҳамма томонидан қабул қилинган психологик башоратларни танқидий англаш учун илмий методлар йўлидан бориш ва бизнинг одатдаги фикрлашимизни ривожлантириш учун улардан қандай фойдаланишни билишимиз керак.
ТАСВИРЛАШ
Ҳар қандай фаннинг бошланғич пункти - ҳодиса ва фактларни тасвирлаш. Кундалик ҳаётда биз одамларни кузатамиз ва уларга характеристика берамиз, бунда кўпинча улар ўзларини нега айнан шундай тутганлари борасидаги ўз шахсий гипотезаларимизни излаб топамиз. Профессионал психологлар ҳам худди шундай қилишади, аммо буни тизимли ва холисона бажаришади.

АЛОҲИДА ФАКТЛАРНИ ЎРГАНИШ
Бу энг қадимий методлардан бири бўлиб, бунда психологлар ҳаммамиз учун характерли бўлган хусусиятларни аниқлаш учун бир ёки бир неча индивидларни чуқур ўрганишади. Миянинг ишлаши ҳақидаги дастлабки билимларнинг катта қисми алоҳида индивидларни тадқиқ қилиш жараёнида олинган бўлиб, улар мияларининг баъзи соҳалари шикастланиши натижасида мия фаолиятининг бузилиши кузатилган одамлар эди. Зигмунд Фрейд бир неча конкрет фактларни ўрганиш асосида ўзининг шахс назариясини яратди. Психолог Гордон Оллпорт кунлардан бир кун шундай деган эди: "Одамларга ангишвонадек фожиа ҳақида гапириб кўринг ва улар шу заҳотиёқ шунчалар кўп хулоса қилишадики, бутун бошли челак тўлади". Шундай қилиб, алоҳида фактлар сермаҳсул ғояларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради. Аммо алоҳида воқеаларни босиб кетадиган умумий ҳақиқатларни фарқлаш учун биз бошқа методларга мурожат қилишимиз керак.
СЎРОВ
Одатда тасвирий ва корреляцион тадқиқотларда фойдаланиладиган сўров методи тадқиқотнинг саёзлиги билан ажралиб туради. Одамлардан ўз хатти-ҳаракатларини ва ўз фикрини характерлаш сўралади. Ҳалигача одамларга берилмаган бирор-бир маъноли саволни ўйлаб топиш мушкул. АҚШда, масалан, жамият фикрининг Гэллап Институти томонидан ўтказилган охирги сўрови аниқлашича, одамларнинг 72% телевидениеда зўравонлик кўп деб ҳисоблайди, 84% одамлар гомосексуалистларнинг ишга киришлари учун бошқалар билан тенг ҳуқуқли бўлишлари тарафдори, 89% америкалик стресс вазиятда яшаётганларини таъкидлашган, 95% худога ишонади, 96% эса ўз ташқи қиёфасидан кўнгли тўлмайди ва унда ниманидир ўзгартиришни хоҳлашади.
САВОЛЛАРНИНГ ИФОДАЛАНИШИ
Ҳар бир даража хулқ-атворга боғлиқ аниқ фикрлар билан таъминлайди, гарчи тўлиқ бўлмаса ҳам. Турли академик интизомлари сингари, психологик қарашларни турли саволлар сўраш ва ўз чегараси доирасида турларга ажратади. Бир перспектив биологик, психологик ёки ижтимоий-сиёсий даражаларни таъкидлаб ўтади. Тасаввур қилинг, масалан улар қандай қилиб ғазабга ойдинлик киритиши мумкин.
Савол қўйиш - бу бутун бошли фан, чунки уларда сўзларнинг ўрнини озроқ ўзгартириш ҳам сезиларли самара беради. Телевидениега сигареталарни ва порнографияни реклама қилишига рухсат бериш керакми? Одамларнинг бундай нарсаларга "таъқиқлаш" ёки "цензура киритиш" дан кўра "рухсат бермаслик" атамаси билан келишишлари эҳтимоли кўпроқ. Охирги сўров натижаларига кўра, 66% Америкалик "телевизорда кўрсатилаётган нарсалар устидан кўпроқ назорат ўрнатиш"ни қўллаб- қувватлашган бўлса ҳам, уларнинг фақат 27 % оммавий ахборот воситаларида секс ва зўравонликнинг намойишига қўйилган "ҳукумат цензураси"ни ёқлашди. Одамлар "Муҳтожларга ёрдам"ни "уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш" дан кўра кўпроқ ёқлашади, "даромадни ошириш воситалари" ни - "солиқлар" дан кўра. Чунки саволларни ифодалаш - жуда нозик иш, тажрибали интервьючилар саволлар ифодалинишинииг ўзгариши респондентнинг жавобига қандай таъсир кўрсатишини диққат билан тарозига солиб кўришади.
РЕСПОНДЕНТЛАРНИ ТАНЛАШ
Кундалик ҳаётда биз турли-туман одамлар билан мулоқотда бўламиз, аммо асосан ким бизнинг одатларимиз ва ҳаётга муносабатимизни ёқласа, ўшалар билан. Шунинг учун ҳам қанча одам у ёки бу фикрни ёқлашини тасаввур қилишга уринсак, миямизга дарҳол ўзимизга ҳамфикр бўлганлар келади. Бошқалар ҳам биз каби ўйлайди деб тахмин қилишга мойиллик ёлғон консессус эффекти деб аталади. Вегетарианлар дунёда фақат ўсимликлар билан озиқланадиган одамлар гўшт ейдиганларга қараганда анча кўп деб ўйлашади, консерваторлар эса ўзларининг сиёсий шиорлари либералларникига қараганда аҳоли томонидан кўпроқ қўллаб - қувватланади деб фараз қилишади.
Сўров одамларнинг фикри ва ҳулқини аниқлаш методи, савол жавобларга асосланади; одатда тасодифий танлаш принципи бўйича танлаб олинган репрезентатив гуруҳ сўров қилинади. Ёлғон консессус эффекти Бошқа одамлар ҳам бизнинг фикримизга қўшилиши ва хатти- ҳаракатларимизни маъқуллашига бўлган ҳаддан ташқари ишонч.
Муҳим йиғинди тадқиқот учун танлов ўтказиш мумкин бўлган у ёки бу гуруҳда барча алоҳида ҳодисаларнинг йиғиндиси.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish