КОРРЕЛЯЦИЯ
Хатти-ҳаракатни тасвирлаш уларни прогнозлашга қўйилган биринчи қадамдир. Одам характерининг қандайдир бир хусусияти ёки ҳулқининг ўзига хослиги бошқа бир хусусият ёки ўзига хослик билан ҳамроҳ бўлса, биз улар ўртасида маълум муносабатлар бор ёки улар бир -бирлари билан корреляцияда деймиз. Кореляция - бу мувофиқликларнинг статистик меъёри. У икки объект бир-бирига нисбатан қандай ўзгаришини ва қандай қилиб улардан бири иккинчисини прогнозлашини кўрсатади.
Позитив корреляция (0 ва +1,00 ўртасида) тўғридан тўғри ўзаро алоқани англатади. Бу 2 та параметр бир вақтнинг ўзида ё ўсади, ёки камаяди дегани.
Бир нечта мисоллар: -Баъзи тадқиқотларнинг маълумотига кўра, биз телевизордан кўрадиган зўравонлик саҳналари агрессив ижтимоий ҳулқ билан +0,3 позитив корреляциялайди. Одамларнинг шундай телекўрсатувлар кўриш одати уларнинг агрессивлигига таъсир қилади (ёки аксинча). -Бир уруғли эгизаклар экстраверсиялар учун топширилган тестларда муносабатларда +0,6 корреляциялашади. Бу дегани, эгизаклардан бирининг хатти-ҳаракати иккинчисининг хатти-ҳаракатини прогнозлайди.Мичиган университетининг 71 минг одамдан иборат бўлган юқори курс талабаларининг репрезентатив саралаш тадқиқотлари ўтказилган сўровларда шуни кўрсатдики, талабалар қанчалик кўп вақт шуғуллансалар, шунчалик кам ухлашган ва ҳаракат қилишган, кўпроқ чекишган, алкоголь ва наркотиклар истеъмол қилишган.
Негатив корреляцияни ҳам шу даражада олдиндан айтиб бериш мумкин, у тескари алоқани билдиради. Бир параметр ўсганида, иккинчиси камаяди. Бизнинг ўз-ўзимизни ҳурмат қилишимиз ва депрессия ўртасидаги мувофиқлик ҳақидаги маълумотлар негатив корреляцияга мисол бўла олади: ўзига паст баҳо берадиган одамлар кучли депрессив ҳолатларга кўпроқ мойил бўладилар. Негатив корреляция -1 гача етиши мумкин. Бу кўрсаткичларнинг бир мажмуаси юқорига кўтарилганида, бошқаси пастга тушади.
Корреляция етарлича ахборот берса ҳам, кўпинча унинг ёрдамида баъзи шахсга оид параметрларнинг ўзгариши бошқаларининг ўзгаришига қандай таъсир кўрсатишини олдиндан айтиб бериб бўлмайди. Биз кейинчалик кўрамизки, ота-оналарнинг қўполлиги ва шафқатсизлиги, уларнинг болалари ҳам ота-она бўлган пайтларидаги ўхшаш хусусиятлари ўртасида корреляция мавжуд. Аммо бу ота-оналарининг шафқатсизлигидан азоб кўрган болаларнинг кўпчилиги ўз болаларига нисбатан шафқатсиз бўлишади дегани эмас. Корреляция шунчаки ўзаро статистик алоқани кўрсатади: ота- оналарининг шафқатсизлигидан азият чеккан кўпчилик болалар катта бўлганларида шафқатсиз одамлар бўлишмайди: ўзларига нисбатан шафқатсиз муносабатни ҳис қилмаган болалар унга янада камроқ мойил бўладилар.
Ўхшаш тарзда эрта жиноятчилик кечкиси билан корреляцияда бўлади. 14 ёшида судланган болаларнинг доимо қонунбузарлик қилишлари эҳтимоли бу ёшда қамалмаган тенгдошларига нисбатан 18 баравар кўп, доимий равишда қонунни бузувчиларнинг оғир жиноятлар содир қилишлари эҳтимоли эса 14 баравар кўп). шундай бўлса ҳам бир марта қамалган ўғил болаларнинг учдан икки қисми оғир жиноятлар содир этишмайди. Корреляция башорат қилишга қодир, аммо одатда унчалик аниқ эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |