O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b


Касб психологияси олдида қуйидаги тадқиқий масалалар турибди



Download 2,61 Mb.
bet21/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

Касб психологияси олдида қуйидаги тадқиқий масалалар турибди:
1-гуруҳи - шахснинг касбий шаклланиши бу мураккаб, баъзида эса драматик жараённинг психологик хусусиятларини тасвирлашдан иборат. Бу жараённи тадқиқ этиш учун лонгитюъд, савол-жавоб, психобиография, танқидий воқеалар методларини қўллаш тўғри бўлади. Бу методлар гуруҳини генетик методларга киритиши мумкин.
2-гуруҳи - касбларнинг психологик тавсифи, касбнинг психологик мазмунини тадқиқ этиш, фаолият маҳсулдорлигини ўрганиш, меҳнат методи, ҳужжатларни ўрганиш, кузатилаётганларни савол-жавоб орқали ўрганиш методи, шунингдек, профессиография йўли билан амалга оширилиши мумкин. Бу услублар гуруҳи праксимметрик услубларга тегишлидир.
3-гуруҳи - муҳим касбий кўрсаткич фаолият ва шахс белгиларини ўлчаш. Бу тадқиқий масалани ҳал қилиш учун махсус қобилият тестлари, муваффақият ва таълим тестлари қўлланилади. Бу психометрик усуллар гуруҳидир.
4-гуруҳи - касбий шаклланишнинг хусусиятларини, қонуният ва механизмларини тушунтиришдан иборат. Бу вазифани бажариш усуллари экспериментал усуллардир: яъни лабаратория, моделлаштирувчи ва табиий экспериментлардир.
5-гуруҳ - усуллари тадқиқий маълумотларга миқдорий ишлов беришга йўналтирилган. Уларга математик ишлов бериш усуллари киради: яъни корреляцион, факторли таҳлил ва бошқалар.
.ГЕНЕТИК УСУЛЛАР
Генетик методлар узоқ вақт давомида шахс касбий ривожланишининг ўзгаришларини тадқиқ этиш учун мўлжалланган. Касб психологияда лонгитюд метод, психобиография, индивиднинг касбий шакланишини монографик тасвирлаш усулларидан кенг фойдаланилади. Лонгитюд метод - бир хил ёшдаги синалувчиларнинг уларни ривожланиши жараёнини кўп маротабали тизимли равишда ўрганишдан иборат. Лонгитюд методи инсонлардаги турли хусусият ва сифатларни ўрганиш мақсадида йиллар давомида ўтказилади Лонгитюд методи психологияда ХХ асрнинг 20-йилларида шакллана бошлади ва асосан психик генезиси ва болалар, ёшлар психик прагнозини илмий жиҳатдан асослаб бериш учун қўлланилган. Кейинги йилларда (20-30 йил давомида ўтказилган) давомли лонгитюд тадқиқотлари жараёнида деарли қўлланилмаган. Лонгитюд метод бир вақтнинг ўзида бошқа методларни қўлланилишини ҳам назарда тутади. Жумладан, кузатиш, савол- жавоблар, тест, психография, праксимметрия ва ҳоказо. Лонгитюд методи ёрдамида олинган натижалар шахснинг ёшига, иш стажига, тадқиқот ўтказилгандаги ижтимоий иқтисодий шароитларига ҳамда касбий фаолият турига боғлиқ бўлади. Лонгитюд методини касб психологиясида қўллаш орқали шахс касбий шаклланишининг индивидуал ўзгаришларини ўрганиш имконини беради шунингдек, касбий фаолиятда ривожланиш, обрў-эътибор қозонишнинг йўл-йўриқ ва воситаларини аниқлаш имконини беради. Лонгитюдни қўллашдаги қийинчиликлардан бири синовда иштирок этаётганларни танлаш ҳамда уларнинг сонининг кўплиги ва камлигида билинади. Кейинги муаммо ўлчовлар ўртасидаги оралиқ масофалар ҳисобланади. Бу метод орқали инсонларда тадқиқотлар гоҳида бир йил айрим вақтларда эса ундан ҳам узоқ вақтлар оралиғида ўтказилган.
Шахснинг касбий шаклланишини ўрганишда тадқиқот интервали сифатида касбий ривожланиш фазалари ва босқичларини ажратиб олиш мумкин. Лонгитюд методидаги муаммолардан бири унинг даврийлигини белгилаш бўлиб, бунда у 5-йилдан 50 йилгача давом этиши мумкин. Классик лонгитюд сифатида 1928 йилдан бугунги кунгача давом этиб келаётган Калифорния лонгитюдини мисол сифатида келтириш мумкин. Лонгитюд методнинг камчилиги унинг даврийлигидадир.
Шахсий ва касбий ўзгаришлар тасодифий ёки драмматик воқеаларга боғлиқ бўлиши мумкин. Йиллар давомида текширилувчилар сонининг қисқариши, ўрганилаётган жараёнларнинг мазмун моҳияти кенгайиб боради. Лонгитюд методининг қўлланилишини чегараловчи омиллардан бири шахсни ўрганиш учун кўп вақтни кетишидир. Лонгитюд методининг камчиликларини бошқа психобиографик усулларни қўллаш ёрдамида бартараф этиш мумкин.
Биографик усул - шахс ҳаёт йўлини ўрганиш ва лойиҳалаштириш усуллари, ҳаётий дастурлар, касбий режалар, касбий шахсий шаклланишининг ценарийларини ишлаб чиқишга йўналтирилган. Биографик усулларга таржимаи ҳол, маълумотларни ўрганиш, касбий меҳнатдан қониқиш ва бошқаларни киритиш мумкин.
Кавзометрия - Е.И.Головаха ва А.А.Кромиклар томонидан таклиф этилган усул бўлиб, у шахснинг психологик вақти ва ҳаётий субъектив ҳолатларини таҳлилини тадқиқ этиш методи ҳисобланади. Бу интервю қуйидаги жиҳатларни ўз ичига олади: биографик савол-жавоб, муҳим воқеалар рўйхатини тузиш, воқеаларни келтириб чиқарган сабабларини аниқлаш ва бошқалардир
. Интервью натижалари кавзометрия шаклида тасвирланади. Кавзометрия касбий муаммо ва инқирозларни ечиш учун қўлланилади. Психобиография -шахсларнинг ҳаёт йўлини психологик ўрганиш методи ҳисобланади. Аввал психобиография сиёсатчиларининг обрў-эътиборини, кишиларнинг индивидуал касбий биографияларини ўрганиш мақсадида қўлланилган. Касб психологияда психобиографияни қўллаш орқали шахснинг касбий мақсадларининг пайдо бўлиши, касбий шаклланишдаги инқирозлар ҳақида қимматли маълумотларни олиш имконини беради. Анамнез метод - бу инсонинг меҳнат субъекти сифатида ривожланиш тарихи ҳақидаги маълумотларни йиғади. Бу усул Е.А.Климов томонидан батафсил кўриб чиқилган. Касбий анамнез меҳнат мотивларини ўрганиш, танқидий воқеаларни аниқлаш, касбий фаолиятда обрў-эътибор қозонишни олдиндан ташхис қилишда қўлланилади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish