O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b


ЎЗБЕК ПСИХОЛОГЛАРИ ТАДҚИҚОТЛАРИДА КАСБ ТАНЛАШ, КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ



Download 2,61 Mb.
bet13/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

ЎЗБЕК ПСИХОЛОГЛАРИ ТАДҚИҚОТЛАРИДА КАСБ ТАНЛАШ, КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ МУАММОЛАРИ
Касбий консультациялар шахс хоссалари, хусусиятлари, сифатлари ташхис методларини ишлаб чиқиш психология фанининг марказий вазифаларидан биридир Респу бликамизда ташхиснинг бундай методикаларини яратишда маълум тажриба тўпланган. Масалан, ўқувчиларни психологик ўрганиш методикаси (В.А.Токарева С.Ш.Айтметова) шахсни ўрганиш методлари (Б.Р.Қодиров ва К.Б.Қодировлар ишлаб чиққан) ўқувчиларни касб анлаш вазифаларини ҳал этишучун ташхислаш методлари, Р.З.Гайнутдинов раҳбарлигида яратилган турли касблар учун асосли профессиограммалардир Ўзбекистонда касбий ориентация иши тажрибаси бир неча марта умумлаштирилган “Ёшларни касбга йўналтиришни такомиллаштириш муаммолари” Республика конференцияси, меҳнат таълим-тарбияси ва касбга йўналтиришни такомиллаштириш масалалари бўйича конференция, “Ёшлар ўртасида касбий ишларнинг психологик жиҳатлари” симпозиуми, қишлоқ ёшлари орасида оммавий касбга йўналтириш ишларини такомилаштиришга баҳишланган илмий амалий конференция, республика илмий-амалий конференцияси ва бошқаларни мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин. “Инсон-касб-ишлаб чиқариш муҳити” тизими ўз-ўзича кўп босқичли, кўп қиррали, жуда мураккаб бўлиб, республикамизда ушбу тизимда давлат миқёсида инсон омилига ғамхўрлик қилинади. Кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсати ҳар томонлама ривожланган шахс фуқарони узлуксиз таълим тизими орқали тарбиялашни кўзда тутади. Шундай қилиб, инсоннинг касбий шаклланиш муаммоларини ўрганиш ҳам фундаментал, ҳам амалий тадқиқотларнинг долзарб вазифаларидан саналади. Р.З.Гайнутдинов раҳбарлигида касбий тикланишнинг турли муаммоларига бағишланган қатор тадқиқотлар амалга оширилган. Д.Н.Арзиқуловнинг диссертацион тадқиқотида Аграр университет талабаларининг касбий шаклланиш босқичлари психологик хусусиятларини ўрганишга асосий эътибор қаратилди. Бошқа касбларга ҳам тааллуқли бўлган муҳим хулосалар касбий тикланишнинг ҳар бир босқичида ажратилган шахсий хоссалар билан касбий сифатлар ўртасида статистик аҳамиятли боғлиқлик борлиги ҳақидаги фикрлардир. Ривожланишнинг турли босқичларида шахснинг алоҳида хоссалари устуворлиги, уларнинг шахсий- касбий адаптасиясининг ифодалаш ўзини касб билан идентификациялаш кўрсаткичи саналади.
Ш.Қ.Сапаровнинг ўқитувчиларининг шахсий-касбий хусусиятларини ўрганишга бағишланган тадқиқотида таъкидланадики, уларнинг шаклланиши ва ривожланиши уларнинг касбий фаолиятида амалга ошади яъни намоён бўлиш даражаси ва сифати ўқитувчиларнинг ёши ва иш стажига узвий боғлиқдир. Шунингдек, муаллиф жинс ва касбий фаолиятнинг мотивасион асоси каби омилларни кўрсатади. “Ютуққа эришишга эҳтиёжнинг юқори даражаси тенденцияси асосан 10 йилгача стажи бўлган 30-35 ёшгача ўқитувчиларда намоён бўлади. Кейин фаолиятда ютуққа эришиш эҳтиёжи барқарорлашиб ўртача қийматлар даражасида боради”.
Ю.М.Асадовнинг диссертациясида умумтаълим мактаби ўқитувчисининг малака ошириш тизимидан касбий-шахсий ўсиш йўналишини белгиловчи психологик хусусиятлари ўрганилади. Бу босқичда маҳоратни мустаҳкамлаш, касбий тикланиш самарадорлиги кўп жиҳатдан психологик хусусиятларга боғлиқ. Муаллифнинг психологияда умумэътироф этилган асосий хулосаларидан бири “шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари инсоннинг аниқ фаолиятида намоён бўлиб, шу фаолиятнинг омили бўла олади, унда такомиллашиб, мақсадга эришиш воситаси сифатида фаолиятни қайта ишлашда психофизиологик асос, ўз имкониятларини баҳолайдиган восита сифатида ҳам хизмат қилади”. Бундай шахс хусусиятлари экстровертлик, интеровертлик, нейротизм, ўзини ўзи баҳолаш, хавотирлик, эмоционал потенциал (барқарорлик), эмоционал жалб қилинганлик саналади. Ю.М.Асадов томонидан олиб борилган тадқиқот ишида мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий Дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда касб маҳорати ривожланиши омиллари сифатида ўқитувчининг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганишнинг долзарблиги илгари сурилган. Унда ўқитувчи касб маҳоратининг яхлит компонентларини таснифловчи “ўқитувчининг касб маҳорати”, “ўқитувчининг индивидуал- психологик хусусиятлари”, “ўқитувчининг психологик типи” каби тушунчаларни белгиловчи ўқитувчининг индивидуал-психологик хусусиятларни психологик типларда интеграллашуви ва уларнинг малака ошириш ташкилий шаклларини танлаш мотивасиясига таъсирини изоҳловчи индивидуал-психологик хусусиятларнинг ўқитувчи касб маҳоратини ривожлантириш омиллари сифатида аҳамиятини очиб берувчи илмий асосланган маълумотлар келтирилган.
Диссертант Б.Н.Сирлиев “Ўрта махсус касб-ҳунар ўқув юртлари усталари касбий камолотининг психологик жиҳатлари” мавзусидаги тадқиқот иши касб-ҳунар ўқув юртларининг усталари мисолида касбий камолоти ва касбий ўзини-ўзи белгиланишнинг долзарб муаммоларини тадқиқ қилишга бағишланган. Тадқиқот ишида ишлаб чиқариш усталарини касбий мослашиш, адаптация ва касбий маҳорат босқичларида тайёрлашни ва уларнинг шахсий-касбий ўсишларини такомиллаштириш муаммосининг психологик жиҳатлари очиб берилади.
Б.Н.Сирлиев фикрича, усталарнинг касбий тикланиш кўрсаткичлари сифатида қўйидаги индивидуал психологик хусусиятлар: мулоқотга киришувчанлик, эмоционал барқарорлик, доминантлик, ижтимоий етуклик, ижтимоий жасурлик, ишонувчанлик, ишонч, мустақиллик, ўзини ўзи назорат ва бошқа хусусиятлар, шунингдек, педагогик билим ва малакаларни ҳосил бўлиши, таълимни ташкил этиш билан боғлиқ билим ва малакалар, ўқув ҳужжатлари билан ишлаш ва бошқаларни шаклланиши ҳамда ривожланишининг намоён бўлиш даражалари билан белгиланади. Тадқиқот натижалари асосида шахслилик, индивидуал-психологик, мотивацион хусусиятлари ҳунар таълими усталарининг педагогик кўникмаси, билими билан чамбарчас боғлиқиги исботлаб берилди. Муаллиф томонидан тадбиқ қилинган тадқиқот методлари асосида мулоқатмандлик, эмоционал барқарорлик, усунликка интилиш, онглилик дадиллик, ишонувчанлик, экстравертлик, ўзини ўзи назорат қилиш, муваффақиятга эришиш эҳтиёжи ва бошқалар ҳунар таълими усталарининг фаолиятларида касбий аҳамиятли эканлиги ҳақида аниқ хулосалар чиқарилди. Уларнинг оптимал даражада намоён бўлиши 10 йиллик меҳнат фаолиятига эга бўлган ва ёши 35 дан катта ҳунар таълими усталарнинг маълум бир жинсга мансублиги, шунингдек, аёлларда эркак ҳамкасбларига нисбатан кўпроқ безовталаниш, невротизм хусусиятлари камроқ экстрапонутив хусусиятлар ва ўзини-ўзи паст баҳолашлари намоён бўлиши кузатилади. Р.З.Гайнутдиновнинг докторлик диссертациясида ўқитувчи педагогик фаолияти компонентлари реализацияси даражаси, шахсий хоссалари, омиллари таҳлили асосида касбий фаолиятнинг самарадорлигини белгиловчи қуйидаги мезонларини ажратиш мумкин. Улар:
шахсий-профессионал компонентликнинг ўз-ўзига нисбати;
ўзини ўзи долзарблашга интилиш;
эмоционал барқарорлик ва касбий идентификация;
ўз-ўзига ҳурмат ва “Мен” нинг ички мувофиқлиги;
-динамизм, ютуқларга эришиш эҳтиёжи, экстровертлик, атрофдагиларнинг ўзига нисбатан позитив муносабатини кутиш;
интерналлик (ички назорат даражаси).
Шахсий хоссалар намоён бўлишининг юқори даражалари педагогик фаолият компонентларини ижодий реализациялайдиган прогрессив ўқитувчи типини тикланишига кўмаклашади. Улар тадқиқотда иштирок этганларнинг 33,1% ини ташкил этган. Шахсий-касбий хоссалар намоён бўлиши ўртача кўрсаткичлари педагогик фаолият компонентлари реализасияси ўртача даражасига тўғри келади. Бундай стандарт типдаги ўқитувчилар 48,1 % ни ташкил этган. Ўз “Мени” учун паст кўрсаткичга эга ўқитувчилар ўз касбий фаолиятида етарлича компонентга эга эмас ва улар 18,8% ни ташкил этган. Шу тариқа фаолият субъектининг шахсий сифатлари билан касбий муваффақиятлиликнинг боғлиқлиги ўз исботини топган.
Ф.С.Исмагилованинг мутахассисларнинг касбий тажрибаси ва бозор иқтисодиёти шаклланиш даврида уни бошқаришга бағишланган диссертациясида кўрсатилишича, касбий тажриба самарадорлиги мезони мутахассиснинг рақобатбардошлиги саналади. Рақобатбардошлилик мутахассисининг профессионал хусусияти сифатида меҳнат бозорида ва ташкилотда унинг устунлигини талаб қилади.
Республикамиз миқиёсида юридик психология доирасида бажарилган тадқиқотлар алоҳида ўрин тутади. Е.Ю.Агзамова (2001) тадқиқоти ички ишлар ходимларининг шахсий-психологик хусусиятлари намоён бўлишини белгиловчи омилларни ўрганишга бағишланган. ИИВ ходимлари касбий тикланишида ўзига хослик мавжуд бўлсада, умумпсихологик қонуниятлар ҳам мавжудлиги исботланган. Улар шахсий тавсифномалар аҳамиятлигидан иборат. Тадқиқотчи ИИ ходимлари шахсининг индивидуал психологик хусусиятлари намоён бўлишига таъсир этувчи омиллар сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатади:
психологик ишончлилик ва барқарорлик;
касбий сезгирлик ва идроклилик;
субъектив назорат.
И.Р.Эргашевнинг терговчининг дастлабки тергов қатнашчилари билан мулоқот психологиясини ўрганишга бағишланган тадқиқотида бизнинг илмий қизиқишларимиз нуқтаи назаридан муҳим хулоса шуки, терговчиларнинг дастлабки тергов қатнашчилари билан психологик алоқа ўрнатишида самарадорлик ҳал қилувчи даражада уларнинг касбий мулоқотга касбий-психологик тайёрланганлиги даражасига боғлиқ. Касб танлашга тайёрликнинг психологик жиҳатлари ва касбий диагностика муаммоларига доир тадқиқот иши К.Б.Қодиров томонидан олиб борилган. Бунда асосий қоида касбий йўналганлик умуман мойилликларда, қизиқиш ва қадриятларда ифодаланиб, касбий ривожланишнинг мазмуний томони саналади. Касб танлаш чоғида психологик тайёргарлик ёки етуклик касбий ўзини ўзи англашнинг муҳим омили бўлиб, касбни тўғри танлашга ёрдамлашади ва куч, барқарорлик, кескинликда намоён бўлади, бу онглилик, мустақиллик билан таъминланади ва касбий танловнинг формал-динамик жиҳатига киради. Шундай қилиб, касбий танловнинг барча мазмуний ва формал- динамик жиҳатлари, умуман шахснинг касбий ривожланиши маълум стратегияси шаклланишига кўмаклашади. Шу билан бирга К.Б.Қодиров тадқиқотининг эмперик қисми маълумотларига асосланиб хулоса қиладики, интеллектуал қобилиятлар, шахс мотивлари, йўналганлик, мойиллик тенденция ва бошқалар билан узвий боғлиқликда бўлиб, ёшларнинг касбий тикланиш асоси саналади. Шахс атроф-муҳитга, қадриятларга, фаолият турлари мазмунига танлаб, шу жумладан, ўз ақлий имкониятларига мувофиқ муносабатда бўлади. Бизнингча, буни ақлий имкониятлар сифатида эмас, уларнинг психологиядаги аънанавий талқиндан фойдаланилса, ўзини ўзи англаш, рефлексив жараёнларининг шаклланганлиги ва ривожланганлиги даражаси сифатида таърифлаш аниқроқ бўларди. Диссертант Р.З.Асомова “Касб танлаш мотивацияси ва унинг динамикаси” номли илмий изланишида касб танлаш мотивлари механизмлари, уларнинг бирламчи манбалари, ҳаракатлантирувчи кучлари, динамикаси ва шахснинг индивидуаллиги масалалари атрофлича очиб берилган. Шунингдек, касбий мотивларнинг мутахассисни касбий тайёргарлиги ўртасидаги боғлиқлик, ҳамда касбий ва ўқув мотивлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик масалалари ҳам кенг доирада тадқиқ қилинган. У.С.Жумаев томонидан “Ўсмирларда касб танлашга муносабат тизими шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги номзодлик ишида кичик, реал гуруҳ аъзолари ўсмирларда касб танлашга муносабат ва унинг умумтаълим мактаб ўқувчиларида шаклланиши, намоён бўлиши ва динамикаси илк бор тадқиқ қилинди. Шунингдек, фаолиятлари жараёнида касб танлашга муносабат тизими кўрсаткичлари (ўртача умумий ва қиёсий-типик) таҳлил этилди ва тегишли амалий тавсиялар ишлаб чиқилди, касб танлашга муносабат тизимининг ёш хусусиятлари тавсифлаб берилди. Р.Б.Абдурахмонованинг “Педагог ва психологларда касбий йўналганликнинг камол топиши” мавзусидаги диссертасион ишида касбий педагогик ва психологик йўналганлик компонентлари аниқланган ва олий ўқув юртида тайёргарлик даврида унинг шаклланиш динамикаси ўрганилган. Тадқиқот натижалари олий ўқув юртида олинган билимнинг талаблари, шахслилик мотивлари, установкалари ва қадриятлар тизимига кириб боришидан яққол далолат беради. Болага когнитив, эмоционал ва хулқ-атвор компонентларининг уйғунлиги тарзида намоён бўладиган ижтимоий- психологик установка сифатидаги муносабатни ўрганиш психология учун янгилик ҳисобланади. Бундан ташқари ишда биринчи маротаба фаолият турининг алмашинувида, яъни, мактаб психологларини қайта тайёрлашда касбий йўналганликнинг ўзгариш муаммоси тадқиқ этилган. И.Н.Аслонов томонидан “Божхона тизими фаолияти самарадорлигини оширишда кадрларнинг шахсий психологик тайёргарлиги омиллари (муомала жараёни мисолида)” олиб борган тадқиқот ишида божхона ходимларининг касбий фаолият доирасида уларнинг касбий муомаласи моҳияти ва мазмуни белгилаб берилди, божхона хизмати ходимининг самарали муомаласига таъсир этувчи психологик қийинчиликлар ва тўсиқлар таҳлил этилди ва уларга аниқликлар киритилди. Шунингдек, божхона ходимининг касбий фаолияти хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларда самарали профессионал муомала малакаси ва кўникмаларини шакллантириш бўйича амалий таклифлар ҳамда ташкилий-методик воситалар ишлаб чиқилади. Англанилганлик мустақилликнинг ривожланиш даражаси, яъни, ижтимоий етукликни ҳисобга олиш кўп жиҳатдан ўқувчиларда касбий тикланиш механизмини ўрганиш имконини беради. Юқоридаги фикрлардан кўринадики, республикамиз психологлари томонидан касбга йўналтириш, касб танлаш масалаларига доир бир қатор илмий изланишлар олиб борилган. Бу эса муаммони турли жиҳатларини янада чуқурроқ ўрганиш имконини беради. Шу билан бирга ёш авлодни онгли равишда тўғри касб танлашга йўналтириш, касб танлашда учрайдиган хато ва камчиликларни олдини олиш ҳамда касбий ўзликни шакллантириш доирасида ечими топилмаган муаммолар ҳам талайгина. Шу боис республикамиз психолог олимлари томонидан бу борада бир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish