O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b


Шарқнинг қомусий олимларидан Давоний



Download 2,61 Mb.
bet11/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

Шарқнинг қомусий олимларидан Давоний болаларнинг касб-ҳунар эгаллаши тўғрисида ҳам эътиборга сазовор фикрлар билдирган. Муаллим талабаларнинг қобилиятини қайси касб билан қизиқишини жуда яхши билиши лозим. Агар бола маълум бир касб-ҳунар ёки илм билан шуғулланса, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бу илм ёки касбни эгаллаш учун керакли шарт-шароитни яратиб бериш лозим. ҳар бир кишининг, деб ёзади Давоний, ҳамма касбни эгаллашга қобилияти бўлмайди, балки муайян одамнинг касбга қобилияти бўлади. Бир касб-ҳунарни ўрганишга интилувчилар бутун истеъдодларини ана шу касбни эгаллашга қаратадилар, натижада ўз севган касб-ҳунарларини тезда ва пухта ўзлаштириб оладилар. Давонийнинг бу фикрлари Форобийнинг қуйидаги фикрларига жуда ўхшаб кетади: “Касб-ҳунарни эгаллаш ва камолотга эришишга ўз ихтиёрича ҳавас билан интилган кишилар ҳақиқий фазилат эгалари ва ҳақиқий санъат аҳлларидир”.Агар кишининг муайян бир касбга иштиёқи бўлмаса уни ҳеч вақт шу касбни эгаллаш учун мажбур қилмаслик керак, акс ҳолда у фақат ўзини қийнаши мумкин. Давоний инсонга фойда келтирадиган касб-ҳунарни учга бўлади, яъни улар кишининг руҳий (маънавий) қувватига боғлиқ бўлиб, биринчиси, инсон ақлига тегишлидир, бунга вазирлик касбини киритади. Иккинчиси, таълим-тарбия натижасида вужудга келади. Бунга астрономия, математика, тиббиёт ва геометрия фанлари билан шуғулланиш киради. Учинчиси, кишининг шижоати ва жасурлиги намоён бўладиган касблардир: булар - душманга қарши кураш, чегарани қўриқлаш ва бошқалардир. Устоз олим бирор иш ёки касб билан шуғулланишни ҳоҳламайдиган кишиларни танқид қилади. У ҳам худди Жомий сингари ўз отасининг бойлигига ишониб касб-ҳунар эгалламаган ёшларни қоралайди. У ёшларни меҳнат, ҳунар эгаллашга чақиради, унингча, киши фақат меҳнатда камолот ва бахт-саодатга эришиши мумкин. Шундай қилиб, Давоний касб-ҳунар эгаллашни кишининг энг гўзал фазилатларидан бири, деб ҳисоблади. Инсон касб-ҳунарни эгаллашга уни такомиллаштиришга интилиш билан жамиятга ҳам фойда келтиради, демак бундай киши ҳар қандай таҳсинга сазовордир. У кишиларни энг аввало касб-ҳунарига қараб тоифаларга бўлади. Биринчи тоифага қалам аҳилларини олимлар, ноиблар, мунажжимлар, қозилар, инженерлар, мусулмон қонуншуносларини; иккинчи тоифага ҳарбийларни; учинчи тоифага эса савдогарлар, ҳунармандлар ва бошқаларни киритади. Тўртинчи тоифага эса деҳқонлар, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчилардан иборатлигини кўрсатиб ўтади. Давоний айниқса деҳқончилик касбини улуғлайди. Худди Алишер Навоий сингари Давоний ҳам деҳқонлар меҳнатига юқори баҳо беради, чунки деқҳонлар ҳамма тоифадаги кишиларни озиқ-овқат, моддий бойлик билан таъминловчи кишилар ҳисобланади. Уларнинг ғайратисиз инсон зоти худди майда савдогарлар сингари йўқ бўлиб кетади, чунки бошқа тоифадаги кишилар ҳаёт кечириш учун уларчалик нарса ярата олмайдилар, балки бунёд қилинган нарсаларни бошқа кишига берадилар, бир жойдан иккинчи жойга олиб борадилар, ёки шаклини ўзгартирадилар. Давонийнинг касб-ҳунар эгаллаш тўғрисида ижобий қарашларидан бири шуки, у биринчи навбатда оддий халқ меҳнатини, хусусан, деҳқон меҳнатини куйлайди, инсон фақат ўз ҳалол меҳнати туфайли бахт-саодатга эришуви баркамол шахс бўлиб етишиши мумкинлигини исботлади. Шунинг учун у касб-ҳунар эгаларини доимо ҳурматлаш, меҳнатини қадрлашга чақиради. Давоний болаларнинг ақлий қобилиятларини ривожлантириш касб-ҳунарга ўрганиши ҳақида ҳам ҳимматли фикрларни билдирган. Давоний муаллимнинг болаларни қайси касбга қизиқиши, қобилиятини яхши билиши зарурлиги ҳақида гапириб, бола қизиқиб, бирор ҳунар ёки илм билан шуғулланса, унга ҳар қандай шароитда ҳам имконият яратиб бериш керак, деб уқтиради. Албатта, ҳамма касбларни эгаллаб бўлмайди, аммо ҳар бир одамнинг бирор касбга қобилияти бўлади дейди олим. Бирор касбни эгаллаб олишга интилган киши бутун истеъдодини сарф этиб, ана шу касбни тезда ўрганиб олади. Бундай фикрни буюк мутафаккир Форобий ҳам ўз вақтида таъкидлаб ўтган эди. Агар у ёки бу шахснинг муайян касб-ҳунарга иштиёқи бўлмаса, уни мажбур қилиш мумкин эмас, акс ҳолда у ўзини қийнайди ва бу касб- ҳунар унга бахт-саодат келтирмайди, дейди. Давоний инсонга фойда келтирадиган касб-ҳунарни учга бўлади: буни кишиларнинг руҳий қувватига боғлаган ҳолда тушунтиради: биринчисини инсон ақлига тегишлиси деб кўрсатади ва бунга вазирлик касбини киритади. Иккинчиси, таълим-тарбия натижасида вужудга келади, деб бунга астрономия, математика, тиббиёт, геометрия фанлари билан шуғулланишни киритади. Учинчисига, кишиларнинг шижоати, жасурлиги билан боғлиқ касбларни, яъни душманга қарши кураш, чегарани қўриқлаш ва бошқаларни киритади.
Олим касби бўлмаган бирор касб билан шуғулланмайдиган кишиларни қаттиқ танқид қилади. Отасининг мол-мулкига ишониб, касб-ҳунар эгалламайдиган ёшларни қоралайди. Меҳнат қилиш ҳунар эгаллашни тарғиб қилар экан, меҳнат инсон камолоти ва бахт-саодати манбаи деб ҳисоблайди. Давонийнинг касб-ҳунар ҳақидаги қарашлари шу билан аҳамиятлики, у оддий халқ меҳнатини, деҳқон меҳнатини улуғлайди. Инсоннинг фақат меҳнати туфайлигина бахт-саодатга эришиш мумкинлигини, меҳнат инсоннинг шахс сифатида камол топишининг бир мезони эканлигини исботлайди. Ўзининг таълим-тарбия, ахлоқ нафосатга доир фикр мулоҳазалари билан ХИХ асрда шуҳрат қозонган

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish