Кайковуснинг “Қобуснома” асарида касб-ҳунар эгаллаш ҳақидаги билимларнинг ёритилиши
Кайковуснинг “Қобуснома” асарида касб-ҳунар ҳақида бир қатор фикр мулоҳазалар келтирилади: “Эй фарзанд огоҳ бўлки, ҳунарсиз киши ҳамиша фойдасиз бўлур ва ҳеч кишига наф еткурмас. Билурсанки, тиканли бутанинг тани бордур, аммо сояси йўқдир. Ҳунарсиз киши ҳам тиканли бута янглиғ на ўзига на ўзгага фойда берур”. Мутафаккирнинг фарзандлар касб-ҳунар эгалламаса, ҳаётда ўз ўрнини топа олмаслиги ҳақидаги фикри айниқса эътиборга лойиқ.
Бу ҳолатнинг изоҳини қуйидаги фикр мулоҳазалардан яна бир бор кўриш мумкин.
“Агар киши ҳар қанча олий насаб ва асл бўлса-ю, аммо ҳунар бўлмаса, у халойиқнинг иззат ва ҳурматидин ноумид бўлур. Агар кишида ҳам насаб гавҳари ва ҳам ҳунар зийнати бўлмаса, ундан баттарроқдур. Жаҳд қилғил агар гавҳарнинг ҳар нечаким асл бўлса, унга ғарра бўлмағил, нединким тан гавҳари ҳунур зевари била зийнатланган бўлмаса, у ҳеч нарсага арзимагусидир. Андоғким дебдурлар: “Улуғлик ақл ва билим биладур, гавҳар ва насаб била бўлмас”. Ҳалқнинг оз ҳунарини кўп кўргил, ҳаққин яхши билғал. Беҳунармандликдан, бехирадликдан яхши от ва яхши таом қўлға келтура олсанг, беҳунар, бехирад бўлғил, йўқ эрса ҳунар ўрганғил. Ўрганмак, эшитмакдин номус қилмағил, то хижолат ва пушаймонлиғдин қутулғайсан. Халойиқнинг айби ва ҳунарига боққил, уларнинг наф ва зарари на чоғлиқдур. Бунинг фойда ва зиёнлари қайси эрга қадар борур, ундан сўнг ўз манфаатингни талаб қил. Кўрғил, қайси нарса халқни манфаатға яқин қилур. Ўзинг ана шундоғ ақл ва ҳунарни ўрганмоқ била кўтарилурсан. Бу иш сенга икки нарса била ҳосил бўлур: ё билғон ҳунарга яраша иш қилмоқ била ё билмағон ҳунарни ўрганмоқ била-дейилади. Кайковус жамият тараққиётида илм билан бирга касб-ҳунарнинг зарурлигини таъкидлайди: “Агар киши ҳар қанча олий насаб ва асл бўлса-ю, аммо ҳунари бўлмаса, у ҳалойиқнинг иззат ва ҳурматидан ноумид бўлур. Улуғлик ақл ва билим қиладур, насл-насаб қила эмас. Исмни сенга ота ва онанг қўймишлар, сен унга қарра бўлмагин. Аммо сен ҳунар билан бир номга эга бўлғил”. Шунинг учун ҳам асарда турли касб эгалари улуғланади. Касб- ҳунар ўрганишни билим олиш билан қўшиб олиб боришни тавсия этади. Фанни амалиёт билан узвий алоқада деб қарайди. Кайковуснинг бу қарашлари ўша даврнинг илғор қарашларидан саналади. Кайковуснинг “Қобуснома” асарида касб-ҳунар ҳақида бир қатор фикр мулоҳазалар келтирилади. Айнан келтирилган фикрлардан касб-ҳунарнинг инсон ҳаётидаги ўрни моҳияти юзасидан қарашлари илгари сурилган. Эй фарзанд огоҳ бўлки, ҳунарсиз киши ҳамиша фойдасиз бўлур ва ҳеч кишига наф еткурмас. Билурсанки, тиканли бутанинг тани бордур, аммо сояси йўқдир. ҳунарсиз киши ҳам тиканли бута янглиғ на ўзига ва на ўзгага фойда берур. Агар киши ҳар қанчаки олий насаб ва асл бўлса аммо ҳунари бўлмаса халойиқнинг иззат ва ҳурматидин ноумид бўлур. Агар кишида ҳам насаб гавҳари ва ҳунар безак бўлмаса ундан баттароқдир. Жаҳд қилғил асл бўлса унга қарра бўлмағил, нединким тан гавҳари зийнати билан зийнатланган бўлмаса у ҳеч нарсага арзимагусидир.Андоқким дебдурлар: улуғлик ақл ва донишмандлик биладур, гавҳар ва насаб била бўлмас”. Асарда мунажжимлик, ер ўлчаш, мусиқа, тиббиёт соҳасидаги касб эгаларининг фаолияти илмий нуқтаи назаридан ёритилади. Айниқса, тиббиёт илмига оид қарашлари Кайковуснинг зукко, донишманд, ҳар томонлама етук, билимга эга киши бўлганлигидан далолат беради.Айниқса, унинг турли касб-ҳунар вакиллари ҳақидаги фикрлари амалиётга татбиқ этишда ўта муҳимлиги билан диққатга сазовор. Масалан, “Дабирлик ва котиблик зикрида” бобида ёзма нутқни яхши эгаллаш, чиройли ёзиш ва машқ қилишни маслаҳат беради. У хат ёзишда сажъга риоя этиш, ҳар бир сўзни ёқимли, тушунарли, қисқа ёзиш, зукко ва сезгир бўлишни таъкидлайди. ҳаттотликнинг улуғ ҳунар эканлиги, аммо бу ҳунарда ҳеч қачон сохталик, пасткашлик қилмасликни, сир сақлашни тавсия этади ва бу борада ибратли ҳикоятлар келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |