O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b



Download 2,61 Mb.
bet5/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

Касб танлаш босқичи
Касбий шаклланиш йўли ва тезлиги бир гуруҳ омиллар билан белгиланади. Уларга ёш, индивидуал-психологик, касбий технологик ва ижтимоий-иқтисодий омилларни киритиш мумкин.
Касблар туркумлари
Касбий ривожланиш бу йўналиш салоҳият ва муҳим касбий сифатларнинг бойиб бориши, меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириб бориш билан белгиланади. Касбий шаклланишининг психологик жиҳати. Шахснинг касбий ривожланиш ва касбий жиҳатидан ўзини топа олиш учун ўз устида ишлаши ва турли масалаларни ҳал қилиш учун бор кучини сарфлаш, шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар яратиш, касбий ва шахсий ривожланишдаги деструктив анъаналарни ўзлаштиришда кишиларга психологик мадад ва ёрдам кўрсатиш, касбий жиҳатдан ўзини англаш имкон яратиш лозим. Инсоннинг касбни психологик имкониятларини касбий фаолият мазмуни ва талаблари билан бўлган жиҳатларини мустақил англаб олиши, шунингдек маълум ижтимоий-иқтисодий вазиятда бажариладиган ишидан маъно топиши, касбий жиҳатдан ўзини асрай олиш лозим. Инсон шахсига йўналтирилган маҳсулдор касбий фаолиятда доимий ўз- ўзини ўзгартириб туриши, тайёргарлиги ва касбий имкониятини, ўзини руёбга чиқариши, касбий ҳаётини бошқара олиши, касбий ривожланиш ва лавозимда кўтарилишдаги деструктив вазиятларни енгиб ўтиш билан боғлиқдир. Профессионализация деструкциялари. Профессионализация жараёнидаги миқдор ва сифат ўзгаришлар, шахснинг ривожланиши ва деформацияси билан кузатилади.
К.Фаррен касбнинг яшовчанлик кўрсаткичларига қуйидагиларни киритади:
Касбнинг ташкилот мақсадлари билан чамбарчас боғлиқлиги.
Бошқа муассаса ва ишлаб чиқариш соҳалари билан уйғунлашиш имконияти. Бошқа касбларда ўз компетентлилиги ва қобилиятларидан фойдаланиш имконияти.
Шахсий ва молиявий таъминланганлик.
Касб бўйича шахслар уюшмасининг мавжудлиги.
Маҳоратга етакловчи билимга эгалик.
Ёшидан қатъий назар касбий муваффақиятларда мустақил бўлиш.
Шунингдек, юқоридаги иккита яшовчанлик кўрсаткичлари билан бир қаторда қуйидаги кўрсаткичларни ҳам келтириб ўтиш жоиз: танланган ишлаб чиқариш соҳасининг “яшовчанлиги”, “ташкилотнинг яшовчанлиги”, “ишчи ўрнининг яшовчанлиги”.
ХХ асрнинг бошларида Америка ва Европа мамлакатларида меҳнат маҳсулдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш жараёнида юзага келган бўлиб, бунинг натижасида психологиянинг инсонпарварлик ғояларини сингдириш юз берди ва натижада шахс тўғрисида замонавий назариялари вужудга келди.Бундай боғлиқлик шахс назарияси билан касбий ривожланиш психологияси ўртасида алоқа ўрнатишга олиб келди. Оқибатда касбий ривожланиш муаммоларини ўрганишга турлича ёндашадиган бешта асосий йўналиши шаклланди. Булар: 1) дифференциал диагностик, 2) психоаналитик, 3) қарор қабул қилиш назарияси, 4) тараққиёт назарияси ва 5) типологик йўналишлар.
Дифференциал - диагностик йўналиш бўйича изланишларда шахснинг касбий фаолият самарадорлигини таъминлаш омилларига, касбга таъсир кўрсатувчи индивидуал психологик хусусиятларга ва касбга қўйилган талабларга асосий эътибор қаратилади. Шунингдек, унда касб танлашнинг асосини рационал ва онгли фаолият ташкил этиш тўғрисидаги қарашлар ўз аксини топган (Ф.Паркинсон). Бу йўналишда касбий ривожланишга психотехник ёндашувни тадбиқ этилганлиги диққатга сазовордир Г.Мюнстенбергнинг, фикрича, индивидуал сифатлар оддий ижрочилик операцияларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Лейпциг мактаби психологлари касбий таълим учун энг муҳими индивидуал сифатларни тарбиялашдир, деган ғояни илгари суришди.
Психоаналитик йўналиш вакиллари касбий ривожланишнинг психодинамик жиҳатларини таҳлил қилиш билан шуғулландилар. Улар касб танлаш ва касбий ривожланиш асосида табиий эҳтиёжлардан тортиб комплекс психодинамик механизмлар ва шахс тузилиш станцияларигача бўлган турли хил эҳтиёжлар ётади, деган ғоя билан чиқдилар (У.Мозер, Л.Зонди, Э.Бордин, Э.Роу).
Қарор қабул қилиш назарияси вакиллари касб танлаш жараёнини ўрганиш учун йўналганлик установкаларини тадқиқ этишга эътибор қаратдилар. Уларнинг қарашларига кўра, ҳар қандай касбни танлаш касбий алтернатива ва қарор қабул қилишга йўналтирилган тизимдан иборат (Х.Томе, Г.Рис, П.Силлер, Д.Тидеман, O.Хар). Бу ғоя вакиллари касб танлашнинг сабаблари сифатида танланган касбнинг эътиборлилиги, касбий малакаларни талаб қилиш даражаси, шахснинг касбга даъвогарлик даражаси, касбий установларнинг реаллигини эътироф этишади.
Тараққиёт назарияси йўналиши вакиллари ривожланиш назариясига асосланиб иш тутишган. Бу йўналишнинг изланишлари академик психологик характерга эга бўлиб, илк изланишлар ўспиринларни касб излаши билан боғлиқ хусусиятларини асослашга қаратилган эди. Ушбу йўналиш вакилларидан Д.Сюпер, Ш.Бюлер ва Э.Гинсбергнинг илк ишларига таяниб, касбий ривожланиш бир нечта босқичларга ажратилади:
вужудга келиш босқичи (туғил то 14 ёшгача), касбий фантазияларга таяниб касб танланади;
тадқиқ этиш босқичи (15-24 ёш), шахс ўзининг имко=ларига мос касбни танлашни ният қилади;
консолидация босқичи (25-44 ёш), барқарор шахсий позицияга мос касбий фаолият майдони ўрнатилади;
сақлаш босқичи (45-64 ёш). Бу даврда шахснинг касбий фаолияти ҳеч қаёққа оғмасдан аниқланган касбий фаолият майдони бўйича кечади;
пасайиш босқичи (65 ёш). Бу босқичда янги касбий фаолият роли пайдо бўлиб, бошқаларнинг касбий фаолиятини кузатиш етакчи ўринга чиқади.
Типологик йўналиш вакиллари касбий фаолиятни типологиялаштиришга эътибор қаратадилар (Е.Шпрангер, Д.Холланд). Холланд ўз типологиясида шахснинг комплекс мўлжал олишга йўналтирилган бир қатор типларини ажратишга эришди: 1. Реалистик ориентация; 2. Интеллектуал ориентация; 3. Ижтимоий ориентация;4. Конвенционал ориентация; 5. Тадбиркорлик ориентацияси.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish