Зигмунд Фрейднинг психоаналитик таълимоти



Download 17,89 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi17,89 Kb.
#90161
Bog'liq
Зигмунд Фрейднинг психоаналитик таълимоти


Зигмунд Фрейднинг психоаналитик таълимоти.

Руҳий таҳлил асосчиси машҳур австриялик руҳшунос ва психиатр Зигмунд Фрейд (1856-1939) дир. Фрейд нуқтаи назарича, инсоннинг руҳий кайфияти уч қатламдан ташкил топгандир. Мен (эго), У (ид) ва Мендан юқори турувчи (супер-эго). Мен – бу онгнинг соҳаси бўлиб, фақат руҳнинг арзимас оз қисмини (айсберг тепасини) ўзида мужассамлаштиради. Фрейд нуқтаи назарича, инсон ҳатти-ҳаракати, интилишлари ва хоҳишлари тагзаминида У - яъни онгсизлик ётади. Бироқ Менга Удан ҳамма нарса келиб ўтмайди. Бу ўтиш ўзига хос «текширув»дан ўтади. Ижозат берувчи мақом вазифасини ўзида ижтимоий маданий тақиқлар ва қатъий бурчга ўзини мажбур қилувчи тизимини мужассамлаштирувчи Мендан юқори бўлган нарса бажаради. Бу ахлоқий қолиплар, анъаналар, тақиқлар ва шунга ўхшашлар бўлиши мумкин. «У-Мен – Мендан Юқори» тизимида Инсон ҳатти-ҳаракати ташкилий жиҳатининг уч савияси акс этган: биологик (У), алоҳидалик – шахсий (Мен) ва ижтимоий (Мендан Юқори). Ид (У) лаззат қоидасига тобедир. Бошқача айтганда, бизнинг барча онгсиз тамойилларимиз лаззат олишга қаратилган. Аммо ушбу тамойилларни доимий ва назоратсиз равишда қондиришнинг имкони йўқ. Шунинг учун Эго (Мен) ташқи зарурият билан ҳисоблашишга мажбур бўлиб, воқейлик қоидасига риоя қилади. Мабодо, агар Эго воқейлик билан ҳисоблашмай, Ид изидан бориб Супер –Эго ўрнатган мажбурий бурчларни бузса, у кейинчалик виждон азоби, гуноҳкорлик ҳисси, руҳий азобланиш кўринишларидаги жазоларга дучор бўлади. Шундай қилиб Ид, Эго ва Супер Эго ўртасида мураккаб қарама-қарши вазият келиб чиқади. Бу қарама-қаршиликни бартараф этишга қодир бўлган «ҳимоя механизмлари» воситасида: истакларни онгсизлик соҳасига сиқиб чиқариш, сублимация йўли билан эришиш мумкин. Сублимациянинг шаклларидан бири ижоддир2 . Ушбу қарама - қаршиликлар моҳиятини Фрейд онгсиз ҳолатдаги инстинктив (ғаризавий) тамойиллардаги ва маданиятдаги келишмовчиликларда кўрадики, маданият ўзининг йўналтирувчилик меъёрлари, тақиқлари ва кўрсатмалари воситасида табиий хоҳишларнинг амалга ошишини чегаралиб туради. Кейинчалик психоанализ Фрейд ғояларини ривожлантириш билан ҳам, уни қайта кўриб чиқиб, бошқа руҳий таҳлилга доир қоидаларни вужудга келтириш билан ифодаланади. Психоанализ фалсафасининг ХХ асрдаги энг йирик вакиллари Альфред Адлар (1870-1937), Карл Густав Юнг (1875-1961), Эрих Фромм (1900-1980) ва бошқалар эдилар. Экзистенциализм. Экзистенциализм, ёки ҳаёт фалсафаси (лот. Exsistentia- ҳаёт) ХХ асрнинг биринчи ярмида пайдо бўлади. Экзистенциализмнинг энг кўзга кўринган вакиллари Карл Ясперс (1883-1969), Мартин Хайдеггер (1889-1976), Жан-Поль Сартр (1905-1980), Альбер Камю (1913-1960) эдилар. Диний (Ясперс) ва атеистик (Хайдеггер, Сартр, Камю) экзистенциализмни бир-биридан фарқ қиладилар. 1 Ўша жойда. 223-б. 2 Қаранг: В.М.Лейбин. Сублимация. // В кн.: Современная западная философия. Словарь. М., 1991, 291-292-б. Психоанализ фалсафаси 149 Экзистенциализм Европа жамиятининг таназзулига фалсафий аксил амал эди. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари, инқилобий ғалаёнлар, техноген жамиятда инсон ҳаётининг шахсий ўрнини йўқотилиши ва қолипга солиниши тараққиёт, ақл ва инсонпарварлик ғояларига асосланган цивилизациянинг доимий ривожланишига бўлган ишончни барбод қилди, индивидуал ва ижтимоий борлиқнинг бузилганлигини, илгаридан бузилмас деб ҳисобланган ғояларнинг мўртлигини кўрсатди. Европа фалсафасига борган сари «барча қадриятлар таназзули» ни англаш кириб келди. Экзистенциализмнинг асосий мавзулари – инсон, ҳозирги дунёдаги унинг тақдири, танглик юз берган вазиятлардаги ҳатти-ҳаракати, эътиқод, озодлик, ҳаётнинг маъноси каби муаммолар эди. Экзистенциализмнинг келиб чиқиш шиори шундай эди: мавжудлик моҳиятдан олдин келади. Бошқача айтганда, «инсон аввало мавжуд бўлади, у учрашади, дунёга келади, ва фақат шундан кейингина шаклланади»1 . Бу шундай маънони билдирадики, инсон олдиндан берилган табиатга эга эмас. Унинг қандайлиги, унинг мавжудлиги билан белгиланади. Экзистенциализм «ҳақиқий бўлмаган» ва «ҳақиқий» мавжудлиги билан фарқлайди. «Хақиқий бўлмаган» мавжудлик бу одатдаги доирадаги, кундалик ва шахсиятга эга бўлмаган мавжудлик бўлиб, Хайдеггер уни «Man» доираси сифатида белгилайди. «Man» шахсиятга эга эмас, унда инсон бошқалар каби берилган қоидалар ва меъёрлар бўйича фикр юритади ва амал қилади. «Man» да инсон озод шахс сифатида, ўз ҳатти-ҳаракатларини масъулият билан белгиловчи фаол субъект сифатида ўз тақдирини ўзи танловчи киши сифатида намоён бўлмайди. «Man» дунёсида озодлик ҳам, танлаш эркинлиги ҳам, масъулият ҳам йуқ. Инсон ҳатти-ҳаракатини белгиловчи, фаолиятнинг ҳақиқий субъекти «Man»нинг ўзидир. Одатдаги ашёвий дунё ташқарисига чиқиш, «Man» дан қутилиш ва «ҳақиқий» мавжудликни (ўзимизнинг борлиғимизни ёки экзистенцияни) қўлга киритиш чегаравий вазиятлар (пограничная ситуация) деб аталадиган ҳолатларда амалга ошади. Бундай тушунча остида ўзи ва дунё ҳақидаги одатдаги барча тасаввурлар бузилиб кетадиган танглик вазиятларининг ҳуддудлари тушунилади. Бундай ҳолатда инсон барча нарсани илгаригига қараганда бутунлай бошқача кўради. Унга шундай нарсалар очиладики, у кундалик ҳаётда уларни кўрмаган ва мушоҳада қилмаган эди. Натижада қадриятларни тубдан қайтадан баҳолаш рўй беради. Бундай вазият ўлим олдидан, азобли ечимлар олдида, орзу-умидларнинг барбод бўлиши, афсуснадомат ва шунга ўхшаш ҳолатларда юз беради. Чегаравий вазиятлар – танлаш вазиятидирки, унда инсон «яшаш ёки ўлим» масаласини ҳал қилади. Ва бундай вазиятда инсон асосан якка-ёлғиздир. Сартрнинг ёзишича, «унинг учун суянадиган нарса ўзида ҳам, ташқарида ҳам йўқ», инсон эркин бўлишга ҳукм қилинган2 . Экзистенциализмнинг борлиққа оид тушунчалар таркиби қуйидагича кўринишга эга: ҳақиқий бўлмаган мавжудлик дунёси- бу борлиқ ёки транценденция. Трансценденция – бу шундай нарсаки, унинг марказий тортилиши бўлган экзистенцияга йуналтирилган. Диний экзистенциализмда шундай марказ Худо бўлса, атеистик экзистенциализмда – «ҳеч нима» (Нигю)дир.
Download 17,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish