O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b


Амир Темур, Алишер Навоий ва Саъди Шерозий асарларида касб- ҳунарнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти



Download 2,61 Mb.
bet10/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

Амир Темур, Алишер Навоий ва Саъди Шерозий асарларида касб- ҳунарнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти
Амир Темур “Темур тузуклари” асарида “Салтанат ишларини муроса-ю мадора, мурувват ва сабр-тоқат билан юргиздим”... “Тажрибамдан кўрилганким, ишбилармон одам, мард ва шижоат соҳиби, азми (қатъий) тадбиркор ва сергак бир киши, минг-минглаб тадбирсиз, соғлом кишилардан яхшидир”-дейилади.
А.Навоий ўзининг “Хамса”, “Маҳбубул-қулуб” каби йирик таълимий- ахлоқий асарларида, шунингдек “Муножот”, “Вақфия”, “Мажолисун- нафоис”, “Муҳокамат ул-луғатайн” асарларида таълим-тарбия ва болани камолга етказишда касб-ҳунар ўргатишнинг аҳамияти ҳақида намуналар билан изоҳлайди.
Саъдий билим олиш билан бирга ҳунарнинг ҳам инсон учун қай даражада афзаллигини уқтиради. Чунки “Ҳунар қайнар булоқ, туганмас давлат, - дейди у, агар ҳунарманд молидан маҳрум бўлса қайғуси йўқдир. Ҳунарманд қаерга борса, қадрланади ва уйнинг тўридан жой олади. Ҳунарсиз одам эса, ҳамиша машаққат чекади, тиланчилик қилади”.
Шарқ мутафаккирларидан қолган қимматли маънавий бойликнинг ҳар бир сатрини очиб таҳлил қилганимизда уларнинг инсон камолоти, маънавияти ва меҳнатсеварлик хислатларига, болалар ва ёшларни баркамол инсонлар қилиб шакллантириш ва касб – ҳунарга ўргатишга тааллуқли ибратли, қимматли мушоҳадалар олса бўлади. То ҳозиргача сақланиб келаётган қатор меъморий иншоотлар, буюк тарихий обидалар, халқ амалий санъати асарлари (наққошлик, ганчкорлик, меъморчилик) археологик қазилма ва изланишлар туфайли топилган ҳунармандчилик буюмларининг барчаси буюк аждодларимизнинг касб-ҳунар ўргатишга, юксак истеъдод ва қобилият соҳиби бўлишига оид бебаҳо материаллар қолдирганликларини мужассамлаштиради. Шарқда ёшларга таълим ва тарбия бериш, уларга касб-ҳунар ўрганиш қадимий анъаналаридан ҳисобланади. Айниқса, ҳунарманд ва косиблар меъмор ва наққошлар, деққон ва чорвадорлар, ўз фарзандлари ёки шогирдларини тарбиялашга касб-сирларини ўрганишга жуда катта аҳамият берганлар. Халқимизнинг ёш авлод тарбиясига бу қадар эътибор беришини кўрсатувчи турли-туман нақллар ва ривоятлар мақолларнинг асрлар оша тўпланиб келганлигини ҳам алоҳида қайд этиш ўринлидир. Жумладан, “Устоздан ўзмаган шогирд, шогирд эмас”, “Ҳунарли киши хор бўлмас” ёки “Бир йигитга етмиш ҳунар оз” каби кўплаб ҳикматли сўзлар борки, улар қадим-қадимдан ота-боболаримиз ёш авлодни руҳан ва жисмонан баркамол ҳамда ўзига муносиб бирор-бир касб-кор эгаси бўлиб этишишларига даъват этиб келганларининг яққол исботидир. Саъдий билим олиш билан бирга ҳунарнинг ҳали инсон учун қай даражада афзаллигини уқтиради. Чунки “ҳунар қайнар булоқ, туганмас давлат, - дейди у, агар ҳунарманд молидан маҳрум бўлса қайғуси йўқдир. ҳунарманд қаерга борса, қадрланади ва уйнинг тўридан жой олади. ҳунарсиз одам эса, ҳамиша машаққат чекади, тиланчилик қилади”. Бу – Саъдийнинг инсон учун илм-ҳунарнинг қай даражада улуғлигини таъкидловчи фикрларининг ифодасидир. Саъдийнинг “Гулистон” асари ахлоқий таълимоти билан айниқса машҳурдир. Зеро, мазкур асарда инсонийлик, саховат, қаноат, адолат каби хислатлар улуғланади.
Жомий ҳам худди Форобий сингари бирор фойдали касб-ҳунарни эгаллашни ёшларнинг асосий бурчи деб ҳисоблайди. У бир одам икки ишни эплай олмаслигини таъкидлайди, фақат муайян бир ҳунар билан шуғулланиш уни пухта ўзлаштириш лозимлиги ҳақида гапиради. Жомий ҳунар эгаллашни у билан шуғулланишни ҳар қандай бойликдан афзал кўради, ёшларни ҳунар эгаллашга чақиради. Жомий ўша даврда билим ва ҳунар эгалламай, ўзининг насл-насаби билан мақтаниб юрган ота-онасининг молу давлатига ишониб таралла-бедод қилиб юрган ёшларни қаттиқ танқид қилади. Унинг фикрича, бундай ёшлар бирор ижобий фазилатга эга эмас, улар ҳосил бермайдиган мевасиз дарахтга ўхшайдилар, бундай одамларнинг жамиятга нафи тегмайди. Жомий билим-ҳунарсиз кишини ўтиндан бошқага ярамайдиган мевасиз дарахтга ўхшатади. У ҳар бир ёшни ота обрўси, шон-шуҳратидан мағрурланмай, ўз йўлини танлашига, илму-ҳунар ўрганишга ундайди. Шунингдек, ҳунар ўрганиш ҳар бир киши учун у ёшми, кексами, шоҳми, фуқароми, барчага баробар, - деб таъкидлайди. Демак, Жомий инсон учун илму-ҳунарнинг қай даражада зарурлигини тўғри талқин қилган. Аллома илм ва ҳунарни эъзозлаган раҳбар ҳам ўз элининг эъзозида бўлиши, бундай ўлка гуллаб яшнаши мумкинлигини уқтиради. Шунингдек, Абдураҳмон Жомий меҳнаткаш инсонни улуғлайди, айниқса, деҳқонлар меҳнати ҳақида фикр юритар экан, улар моддий неъматлар яратиш билан жамиятда ҳурматга сазовор эканлигини таъкидлайди.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish