Ўз-ўзидан тўғриланиш хусусияти. Статик, астатик ва нотурғун объектлар Объектнинг ғалаёнланиш пайдо бўлганидан сўнг одам ёки автомат ростлагич ёрдамисиз яна мувозанат ҳолатига қайтиш хусусияти ўз-ўзидан тўғриланиш дейилади. ўз-ўзидан тўғрланишнинг сонли қиймати ўз-ўзидан тўғриланиш даражаси (коэффициенти) ва тарқалиш тезлиги орқали баҳоланади.
Ўз-ўзидан тўғриланиш даражаси ғалаёнловчи таъсирнинг шу таъсир натижасида содир бўладиган ростланувчи катталикнинг четга чиқишига бўлган нисбатига тенг:
бу ерда, -объектдаги модда ёки энергиянинг нисбий қўшилиши; - объектдаги модда ёки энергиянинг нисбий айирмаси сарфи; - ростланувчи объектдаги кўрилаётган вақт мобайнида ёки энергиянинг қўшилиши ва сарфининг нисбий айирмаси; ростланувчи объектнинг нисбий четга чиқиши; ўз-ўзидан тўғриланиш даражаси ўлчовсиз катталик. Чизиқли объектлар учун ўз-ўзидан тўғриланиш коэффициенти кириш сигналининг кўрилаётган ўтиш канали бўйича объектнинг кучайиш коэффициентига тескари катталикдир. Шунинг учун, қанча катта бўлса, ростланувчи объектнинг бир қийматли ғалаёнловчи таъсир кучидаги қолдиқли четга чиқиши шунча кичик бўлади.
Ўз-ўзидан тўғриланиш қобилиятига эга бўлмаган объектлар нейтрал ёки астатик дейилади. Ғалаёнловчи таъсир бўлмаса, бундай объектлар ростланувчи катталикнинг исталган қийматида мувозанат ҳолатда бўлади. Агар мувозанат ҳолати бузилса, ростланувчи катталикниг ўзгариш тезлиги ғалаёнланиш катталигига тўғри мутаносиб бўлади. ўз-ўзидан тўғриланиш ростланувчи объектнинг киришида ҳам, чиқишида ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Ноллик қийматидан ташқари, у мусбат ёки манфий бўлиши мумкин.
ўз-ўзидан тўғриланиши маълум қийматга эга бўлган объектлар модда ёки энергиянинг берилиши ва истеъмоли ўртасидаги тенгликни тиклаш қобилиятига эга. Бундай объектлар турғун ёки статик дейилади.
Агар ўз-ўзидан тўғриланиш даражаси бўлса, объект идеал ўз-ўзидан тўғриланишига эга бўлади. Бу демак, объект ўзининг мувозанат ҳолати ва ростланувчи катталигининг ўзгармас қийматини ҳар қандай ғалаёнловчи таъсирлар қийматида ҳам сақлаб қолади.
ўз-ўзидан тўғриланиш бўлмаган объектларнинг стационар режими мувозанат ҳолати бўзилганда қайта тикланмайди. Бундай объектлар нотурғун дейилади.
Ички энергия манбаига эга бўлмаган содда объектлар, одатда, турғун бўлади. Бундай манбалари бўлган физик тизимлар (масалан, тизимда ўтаётган жараён экзотермик реакция билан биргаликда кетиши мумкин) нотурғун бўлиши мумкин. Бу каби объектларни ростлаш қийинлашади, айрим ҳолларда эса улар автоматлаштириш имкони умуман бўлмайди.
12.1-расмда статик, астатик, нотурғун объектлар ва идеал ўз-ўзидан объектларнинг тарқалиш эгри чизиқлари келтирилган. Шуни ҳам айтиш керакки, ўз-ўзидан тўғриланишли объектлар учун автомат ростлагичнинг-ҳожати йўқ. Лекин, идеал ўз-ўзидан тўғриланиш аниш қобилиятига эга бўлган асосий катталикни объектда технологик жараённи ростлаш учун ростланувчи катталик сифатида ростлаш талабларига тўғри келадиган ёрдамчи катталикни танлаш керак. Масалан бир компонентли суюқликнинг доимий босимда қайнаш жараёнини ростлаш керак.
12.1-расм. Ростлаш объектларининг югуриш эгри чизиқлари. 1-нотурғун объект; 2 - нейтрал объект; 3 - турғрун объект; 4 - идеал, ўз- ўзидан тўғриланадиган объект - ростланувчи катталикнинг нисбий четга чиқиши.
Аппаратнинг моддани қайнатиш учун етарли бўлган иссиқлиги ҳар қандай қийматда бўлса ҳам, суюқликнинг қайнаш температураси доимий бўлгани учун асосий катталик ҳисобланган қайнаш температурасининг ростлагичидан фойдаланмасликка тўғри келади. Бир компонентли суюқликнинг қайнаш интенсивлигини бошқариш учун ёрдамчи ростланувчи катталик сифатида (агар аппаратнинг гидравлик қаршилигидан ўтадиган буғ тезлигининг ўзгариши натижасида босим деярли ўзгарса) буғланувчи суюқликнинг буғ босими (агар суюқлик буғланиш тезлигининг доимий керак бўлса), иссиқлик ташувчининг аппаратга узатиш температураси тезлиги ёки (ўзгарувчи юкли буғлалатгичнинг ишини таъминлаш керак бўлса) иссиқлик ташувчининг узатиш тезлиги ва қайта ишланаётган суюқлик ўртасидаги муносабатлари танланади.
Турли объектлар учун ўз-ўзидан тўғриланиш жараёнининг ўтиш вақти турлича бўлади. Бу вақт ростланувчи катталикнинг ўзгариш тезлигининг ғалаёнловчи таъсири қийматига бўлган нисбатидан иборат тарқалиш тезлиги орқали таърифланади. Тарқалиш тезлигини баъзан ростланувчи объектнинг сезгирлиги дейилади. Бу кўрсаткичларнинг физик маъноси шундаки, у тарқалиш вақтига тескари қийматли катталикдир. Тарқалиш вақти деб, чиқиш катталигининг модда ёки энергиянинг кириши ва чиқиши ўртасидаги максимал нобаланслик ҳолатидаги нолдан ўзининг номинал қийматига етгунча ўзгариш вақтига айтилади. Назарий жиҳатдан чексизликка тенг тарқалиш тезлиги кириш параметрининг ўзгариш вақтидаги чиқиш параметрининг ўзгариши бир онда содир бўлишини билдиради.